Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 5-6-синфда мусиқа ўқитиш методикаси ва мазмуни



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

3.4 5-6-синфда мусиқа ўқитиш методикаси ва мазмуни 
Умумий ўрта таълим мактабининг ҳар бир босқичи ўқитувчи олдига 
бир қатор вазифаларни қўяди. Ўқитувчи ўз имконияти ва салоҳиятидан 
келиб 
чиққан 
ҳолда, 
умумдидактик 
методлардан 
фойдаланиши, 
босқичлараро ўзлуксизликни таъминлаши, турли хил методлардан унумли 
фойдаланиши, замонавий педагогик технологияларни қўллаши керак. 
Ўзлуксиз таълимнинг айрим босқичларини ўзаро алоқадорликда ўрганиш 
муҳимдир. Чунки ўрганадиган мавзулари, болаларнинг ёш хусусиятлари
ўзлаштириш қобилиятлари бу синфларда деярли бир хил бўлади. Шунинг 
учун ҳам 5-6-синфларни ўзвий ҳолда ўрганиш мумкин. 4-синфда бошланғич 
мактабнинг тугаганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, 5-синфда болалар 
бевосита янги босқичга, яъни ўрта таълим тизимининг бошланғич 
босқичига ўтадилар. Бу синфда барча фанлар бўйича ўқитувчиларнинг 
ўзгариши, синф раҳбарининг ўзгариши ўқувчиларнинг янги шароитларга 
кўникишини талаб қилади. Бу жараён айрим ўқувчиларга қийинчиликлар 
туғдиради. 
5-6-синф 
 
 
ўқувчиларининг 
ёш 
хусусиятларига 
умумий 
ҳарактеристика 
Педагогик-психологик адабиётлардан маълумки, бу ёш усмирлик 
даврига тўғри келади. Усмирлик даври чегаралари тахминан 5-8-синфига 
тўғри келади ва 11-12 ёшдан 14-15 ёшгача бўлган даврни қамраб олади, 
лекин усмирлик ёшига ўтиш 5-синфга ўтиш билан мос тушмаслиги ва бир 
йил олдин ёки кейин содир бўлиши ҳам мумкин. 
Усмирлик даври «ўтиш», «кескин ўзгарувчан», «мушқўл», «қийин» 
давр деб ҳам номланади. Ўқувчиларда бу ёшда содир бўладиган 
ривожланиш жараёнларининг мураккаб ва муҳимлиги қайд этиш жоиз. Бу 
ҳаётнинг бир давридан бошқасига ўтиш билан боғлиқ. Инсон 
ривожланишининг барча йўналишлари бўйича (жисмоний, ақлий, руҳий, 
ахлоқий, ижтимоий) катта сифат ва миқдорий ўзгаришлар руй беради. 
Усмир шахси ривожланишнинг муҳим омили - унинг шахсий 
фаоллиги -шахсият омилидир. Бу даврда усмирнинг ўз-ўзини англаши 


80 
жараёни фаол ва машаккатли кечади. Усмирнинг ёшидаги муҳим 
ўзгаришлар унинг организмидаги жисмоний ўсиш ва биологик вояга етиш 
билан боғлиқдир. 
Усмирлар билимдон ва талабчан, лекин материални қизиқарли ва аниқ 
тушунтириб берадиган, дарсни бир меъёрда ташкил эта оладиган, унга жалб 
қила оладиган, дарсни ҳар бир ўқувчи учун максимал даражада унумли эта 
оладиган адолатли, оқкўнгил ва маданиятли ўқитувчиларни ёқтирадилар. 
Усмир организми ўсишидаги сакрашлар, эндокрин тизимдаги 
ўзгаришлар, гипофиз фаолиятидаги фаоллик, жинсий вояга етиш, юрак, 
мушак, бутун организмнинг мустаҳкамланиши инсоннинг психик, ақлий ва 
руҳий ўсишида муҳим ўзгаришларга олиб келади. 
Мусиқий тарбияда бу ёш овоз аппаратининг мутацияси даври билан 
боғлиқ. Овоз аппарати йўғонлашади, овоз айниқса, ўғил болаларда 
сезиларли даражада пастрок бўлиб боради. Шунингдек, овознинг бузилиш 
ҳолатлари ҳам шу даврга хосдир. Бу ёшда овоз аппаратининг ҳаддан ортиқ 
юқори тесситурасидан қочиб, вокал репертуари танловига эҳтиёткорона 
ёндашиш лозим. Энди мутация ҳодисасига батафсил тўхталиб ўтамиз. 
Ўғил болаларда мутациянинг бошланиш даври, одатда жинсий 
болоғатга етиш даврига тўғри келади. Мутациянинг бошланиши кўп 
сабабларга боғлиқ, жумладан, иқлимга ҳам боғлиқдир. 
Мутация даврида ҳиқилдоқ тез ўсади. Айниқса қалқонсимон тоғай 
жуда катталашади. Бойламлар икки баробар 13-14мм дан 24-25мм гача 
катталашади. 
Бу даврда ҳиқилдоқ касалликка чалинувчан бўлиб қолади. Овоз 
эҳтиёт қилинмаса, ҳиқилдоқда турли хил касалликлар пайдо бўлиши 
мумкин. Мутациянинг тури ва давомийлиги ҳаммада ҳар хил кечади. 
Болаларда мутациянинг бошланганлигини ўз вақтида пайқаш ва вокал 
асарларини тўғри танлаш ўта муҳим шартлардандир. Мутация 
бошланганлигининг дастлабки белгилари: овознинг нимжон бўлиб қолиши, 
интонациянинг бузилиши, қўшиқ айтиш хоҳишининг йўқолиши, овознинг 
хиррилаб қолиши. Мутация ҳаммада ҳар хил, айрим болаларда енгил, айрим 
болаларда эса оғир кечади. Бир меъёрда овознинг йўғонлашиб бориши бу 
енгил мутациядан дарак берса, овознинг бир йўғонлашиб, бир ингичка 
янграши, гоҳида овознинг чиқмай қолиши оғир мутация белгиларидир. 
Кузатишларга кўра кўпинча, дискант овозлар басга, альт овозлар тенорга 
айланади. 
Қизларда ҳам мутация даври бўлиб ўтади. Бироқ уларда мутация ўғил 
болаларникидек сезиларли ўтмайди. Қизларда мутация билинмай, жуда 
секин ўтганлиги туффайли уларнинг овоз ўзгаришларини пайқаш мушқўл. 


81 
Бу даврда оғир куйларни куйлашга бериш ёмон оқибатларга олиб келиши 
мумкин. овозни ҳаддан ташқари зўриқтириб қўйиш натижасида, қизларнинг 
овоз пайларида боғлам, тугунчалар пайдо бўлиши ва кейинчалик мутлако 
овознинг йўқолишига олиб келиши мумкин. 
Ўқитувчи мутациянинг ҳар хил - сезиларли ёки сезилмасдан ўтишини 
ҳисобга олган ҳолда, ўқувчиларнинг овоз аппаратларини зўриқтирмай, 
уларга енгил куй ва қўшиқларни бериши керак. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish