Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/91
Sana23.02.2022
Hajmi2,46 Mb.
#171319
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   91
Bog'liq
3,2 МАТЕМАТИК ТАСАВВУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Тақиқлаш. 
МТМ 
тарбияланувчиларига жангарилик, 
қимор, зўравонлик ўйинларини 
ўйнатишни имкони борича тақиқлаш лозим. Шу билан бирга, компьютерли 
таълимий 
ва 
ривожлантирувчи 
ўйинларнинг 
давомийлиги
15 дақиқадан ошмаслиги керак.
Шундай қилиб, мультимедиали таълимий ва ривожлантирувчи компьютер 
ўйинларининг ўзига хос технологик жараёни, педагогик ва психологик 
жиҳатлари мавжуд бўлиб, ўйинлар ана шу жиҳатлар асосида олиб борилиши 
лозим. Бу болаларга: 
- кузатиш; 


115 
- ақлий фаолиятни ривожлантириш (компьютерли ўйинда); 
- болаларнинг мустақил ишлашини таъминлаш;
- болаларнинг компьютер саводхонлигини ошириш имкониятини беради. 
8.2.Мактабгача таълим муассасаларда компьютерли таълимий ва 
ривожлантирувчи ўйинлар ўтказиш услубиёти. 
Кундалик халқимизга ҳамда кишилар фаолиятининг кўп соҳалари кириб 
келаётган ва уларнинг ривожланишига таъсир қилаётган ахборот ва компьютер 
технологияларини тезликда ривожланиши, уларни ўйин, ўйинли фаолият, 
мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ва ривожлантиришга ҳам таъсир 
этмокда.
Ҳозирги 
вақтда 
мактабгача 
ёщдаги 
болаларга 
янги 
ахборот 
технологияларини ўргатиш, уларни компьютер билан таништириш, компьютер 
саводхонлиги асослариниўқитиш масалалари долзарб вазифалар сирасига 
кирмоқда.
Республикамиздаги мактабгача таълим муассасаларида ўтазилаётган 
кўпгина тажрибаларнинг натижалари, ёши катта болалар боғчаларида махсус 
компьютер ўқув-ўйинли ва ривожлантирувчи дастурлардан фойдаланиш яхши 
самара бераётганлигини тасдиқламокда, шунингдек, амалиёт, бевосита болани 
ахборот олами билан танишишининг биринчи босқичи бўлиши мумкинлигини 
кўрсатмокда. Республикамизда кўп ҳолларда бундай ишлар мактабгача таълим 
муассасаси машғулотларида эмас, балки кўпроқ уйда, ота-оналари, акалари ва 
опалари билан ҳам амалга оширилмокда.
Шунинг учун, бугун мактабгача таълим муассасалари тарбиячи-педагоглар 
ва шу соҳа бўйича илмий-тадқиқот олиб боралтган тадқиқотчилардан 
компьютердан 
МТМда 
фойдаланиш 
мумкинми? 
Компьютерли 
ривожлантирувчи ўйин нима? Мактабгача ёшдаги болаларни ўйин фаолиятида 
тўлақонли шаклланиш ва ривожланиш жаралнида, у анъанавий ўйин ва ўйинчоқ 
билан бир қаторда туриши мумкинми? Компьютердан фойдаланиш чегараси 
мавжудми? Компьютерли ўйин ва ўйинчоқлардан фойдаланиш оқибати 
нималарга олиб келиши мумкин? Компьютерни МТМ болаларига ўргатиш 
ижобий ва салбий томонлари қандай? каби саволларга жавоб кутилмоқда. 
Қуйида ўйинларга тааллуқли назарий фикрларни келтирамиз. 
Компьютерли дастур бола учун янги ўйин воситаси, қизиқ ва бошқарилувчи 
ўйинчоқ бўлиши мумкин ва бу воситалар ёрдамида турли-туман ўйин 
масалаларини ечиши, демак, ривожланиши мумкин. Лекин, компьютер ўйинини 
муваффақиятли эгаллаш учун болада психик жараёнларни шаклланганлик 
даражаси талаб этилади. Шунинг учун ҳам кўпгина психолог олимларнинг 
фикрича компьютерни 5 ёшдан кичик бўлмаган болаларга таништириш 
мумкинлигини таъкидлайдилар. Чунки: 
1. Компьютерни фаолият воситаси сифатида тўлақонли фойдаланиш учун 
боладан белгилар, умумлашган шакллар (бунинг учун, унда етарлича 
ривожланган онг, ижодий тасаввур керак) билан ишлашни билиши керак. 
Экрандаги тасвир – ҳақиқий ёки ўйинли объектларнинг шакллари ва 


116 
белгиларидан иборат ва улар билан бола муваффақиятли амаллар бажариши 
учун, унинг онги етарли даражада ривожланган бўлиши талаб этилади.
2. Компьютер дастури билан ишлаганда бевосита иккиланган фаолият 
амалга оширилади, масалан, бола бармоқлари билан компьютер тугмаларини лки 
“сичқонча”нинг тугмасини босиб, қўллари билан амаллар бажариши ва бир 
вақтнинг ўзида экранга қараб унда тасвирланган нарса ва ҳодисаларни кузатиши 
керак.
3. Болада ҳаракатларни ихтиёрийлик даражаси ва эркин ўзини-ўзи тартибга 
солиш хусусияти ривожланган бўлиши талаб этилади.
Компьютерда ишлашни ўрганишга мўлжалланган юқорида келтирилган 
шартлар турли-туман предметли-амалий ва ўйинли фаолиятда (расм солиш, 
ясаш, ролли ўйин ва ҳ.к.) шаклланади. Бевосита анъанавий ўйин табиий равишда, 
болани мажбур қилмаган ҳолда у лки бу ҳаракатлар қилишга йўналтиради ва бу 
ҳаракатларга уни аралаштиради. Ўйин (дастлаб нарсалар билан кейин нарса ёки 
белги асосида тасаввур киладиган вазиятли ўйинлар)да ҳаракатларининг 
сифатли ўзгартириш, йиғиш, умумлаштириш, белгиларни ўрнига (имо, сўз) 
қўйишлар жуда аниқ намоён бўлади.
Ривожлантирувчи ўйин, фаолият сифатида болада босқичма-босқич ишига 
боғлиқ бўлган ҳаракат турини, ўхшаш фикрлашнинг белгили вазифасини 
ривожланишини, кўргазмали-шаклли фикрлашга ўтишни, тушунча туридаги 
нутқий фикрлашни шаклланишини вужудга келишини таъминлайди. Шунинг 
учун, бола томонидан турли анъанавий ўйинларни ўрганиши компьютер 
ўйинларини эгаллаш учун зарур бўлган асосни яратади. Боғча болаларининг 
ўйинли фаолиятига компьютер дастурларини киритиш, тўғри дастурий маҳсулот 
танлаш ва улардан тўғри фойдаланиш, компьютер ўйининиболаларнинг ўйинли 
фаолиятидаги ҳақиқий воситасига айлантиради. Шунда боланинг ўйин муҳитини 
етарлича бойитиш ва компьютер болани психикаси ҳамда интеллектини 
ривожлантиришининг қудратли омилига айлантириш мумкин.

Download 2,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish