Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Мактаб педагогик кенгаши баѐнномалари дафтари (сақаниш муддати



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

Мактаб педагогик кенгаши баѐнномалари дафтари (сақаниш муддати 
доимий) 
Баѐнномалар дафтарида педагогик кенгашга киритилган масала 
муҳокамасининг бориши, кенгаш аъзоларининг билдирган таклиф ва 
мулоҳазалари ҳамда ҳар бир масала юзасидан қабул қилинган қарорлар қайд 
этиб борилади. Баѐннома матни икки қисмдан иборат бўлиб, кириш ва асосий 
қисмларни ўз ичига олади. Баѐнноманинг кириш қисмида кенгаш 
ўтказилаѐтган сана, баѐннома тартиби(номери) – изоҳ: агар педагогика 
кенгаши навбатдан ташқари бўлса, у ҳолда тартиб (№) каср шаклида, яъни 2/1 
деб ѐзилади – бу иккинчи педагогика кенгашидан кейинги биринчи навбатдан 
ташқари педагогика кенгаши ҳисобланади. Кенгаш раиси ва котибининг 
фамилияси ва исмлари, қатнашаѐтган ўқитувчилар сони ѐзилади. Педагогик 
кенгашга таклиф этилганлар, шунингдек, кенгашда қатнашмаѐтган 
ўқитувчилар қатнашмаслик сабаблари кўрсатилган ҳолда фамилиялари бўйича 
ѐзиб чиқилади. Баѐнноманинг кириш қисми кун тартиби билан тугатилади. 
Кун тартибига ―турли масалалар‖ ѐки ―бошқа масалалар‖ каби мавзудаги 
масалаларни киритиш тавсия этилмайди. Ҳар бир масала аниқ ифодаланган 
бўлиши зарур. Кўриладиган масалаларнинг умумий сони учтадан ошмаслиги 
мақсадга мувофиқдир. 


162 
Баѐнноманинг асосий қисми кун тартибида кўриладиган масалаларга мос 
равишда тузилади. Баѐнномада ҳар бир масала муҳокамаси қуйидаги тартибда 
акс эттирилади: ―Эшитилди‖ – сўзга чиқди – қарор қилди‖, шунингдек, 
муҳокама жараѐнида берилган саволлар ва жавоблар ҳам қайд этиб борилади. 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, агар маърузачи маъруза мазмунини аниқ ифодаловчи 
ҳужжатни тақдим этган (маъруза матни, маълумотнома ва бошқалар) ҳолда 
баѐнномада маъруза матнининг қисқа мазмуни қайд этилиб, ―маълумотнома 
илова қилинади‖ деган изоҳ берилади. 
Маълумотнома ѐки маъруза матни мавжуд бўлмаган (тақдим этилмаган) 
тақдирда унинг мазмунини иложи борича тўла ва аниқ баѐн этиш талаб 
этилади. 
Педагогик кенгаш қарорлари масала мазмуни ва моҳиятидан келиб чиқиб, 
уни бажариш муддатлари ва масъул шахслари кўрсатилган ҳолда аниқ 
ифодаланган бўлиши шарт. Кенгаш баѐни унинг раиси ва котиби томонидан 
имзоланади. 
Ўқувчиларни 
синфдан-синфга 
кўчириш 
ѐки 
мактабни 
тугатиш 
имтиҳонларига қўйиш ҳақидаги педагогик кенгаш қарорларида ўқувчилар 
сонини рақамлар билан ифодалаган ҳолда расмийлаштириш мумкин. Бунда 
ўқувчилар фамилиялари алоҳида (зарур) ҳоллардагина ѐзилади. Масалан, 8-
―А‖синфда жами 34 нафар ўқувчи мавжуд бўлиб, улардан 32 нафари 
имтиҳонларга қўйилди. Имтиҳонга қўйилмаганлар: 
1. Собиров Абдураҳмон – ……(сабаби кўрсатилади). 
2. Махмудов Шокир – …….(сабаби кўрсатилади),
(йўриқноманинг тегишли параграфи кўрсатилади).
Имтиҳонларга қўйилган ўқувчилардан соғлиги туфайли озод этилган: 
Шотурсунов Мамарасул (йўриқноманинг тегишли банди ва тасдиқланган 
ҳужжат кўрсатилади). 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish