Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

Ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби 
Ишга қабул қилишни расмийлаштиришда ишга кираѐтган ходим қуйидаги 
ҳужжатларни тақдим этади: 
паспорт ѐки унинг ўрнини босувчи ҳужжат, ўн олти ѐшгача бўлган 
шахслар эса - туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва турар жойидан 
маълумотнома. Таълим муассасаси жойлашган ҳудудда доимий рўйхатдан 
ўтмаган шахслар мазкур таълим муассасасида ишлашга даъвогарлик қила 
олмайдилар. Вақтинчалик рўйхатдан ўтган шасхлар вақтинчалик рўйхатдан 
ўтиш амалда бўлган даврда ишга қабул қилинишлари мумкин; 
меҳнат дафтарчаси, биринчи маротаба ишга кираѐтган шахслар бундан 
мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираѐтган шахслар меҳнат дафтарчаси 
ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этадилар
ҳарбий хизматга мажбур ѐки чақирилувчилар тегишлича ҳарбий билет ѐки 
ҳарбий ҳисобда турганлик тўғрисидаги гувоҳнома; 
олий ѐки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом, 
зарур бўлганда қўшимча равишда қайта тайѐрлаш курсларидан ўтганлик 
тўғрисидаги, диплом нострификация қилинганлиги тўғрисидаги сертификат
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг 30.12.2005 йилдаги 
105-сонли, Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 24 июндаги 191-сонли 
буйруғи 
билан 
тасдиқланган 
халқ 
таълими 
ходимлари 
асосий 
лавозимларининг малака тавсифларига биноан қўйиладиган талабларни 
бажариш учун ўқитувчи, тўгарак раҳбари, катта етакчи ва шу сингари 
ишларни бажариш ҳуқуқини берадиган бошқа ҳужжат ва гувоҳномалар. 


148 
Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираѐтган шахсдан қонун ҳужжатларида 
назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. 
Масалан, баъзи таълим муассасалари раҳбарлари ишга кираѐтган шахсдан 
турар жойидан маълумотнома талаб қиладиларки, бунга зарурият йўқ, негаки, 
ишга кирувчи доимий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд 
қилинган, яъни яшаш жойи кўрсатилган паспорт ксеронусхасини тақдим 
этишади. 
Бошқа зарур ҳужжатлар: 
1. Жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси дафтарчаси. 
2. Болаларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси. 
3. Ҳайдовчилар учун: ҳайдовчилик гувоҳномаси, огоҳлантириш талони, 
083/h шаклдаги тиббий маълумотнома. 
4. Жорий йилда меҳнат фаолияти билан шуғулланган бўлса, жорий йил 
бошидан олган даромадлари ва ушлаб қолинган даромад солиғи миқдори 
тўғрисидаги маълумотнома. 
Ишга 
кирган ходим билан қуйидагилар қабул қилинади ва 
расмийлаштирилади: 
1. Шахсий дело. 
2. Паспорт нусхаси. 
3. Диплом нусхаси. 
4. Таржимаи ҳол. 
5. Ариза. 
6. Меҳнат шартномаси. 
7. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ. 
8. Меҳнат дафтарчасига қайд этиш. 
9. Шахсий варақа ва Т-2 шахсий карточкаси. 
10. Иш ҳақи бўйича шахсий ҳисобварағи. 
Таълим муассасаси раҳбари ўтказилган суҳбат натижаларига кўра иш 
юритувчи 
вазифасини 
бажарувчи 
ходимга 
тегишли 
ҳужжатларни 
расмийлаштириш бўйича кўрсатма беради. 
Ишга кираѐтган ходим ариза ѐзади. 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish