47
Нутқ маданияти алоҳида таълимот сифатида қадимги
Рим ва Афинада
шаклланган, лекин бундан олдинроқ Миср, Оссурия, Вавилон, Ҳиндистонда
пайдо бўлган деган тахминлар бор. Шунингдек, Марказий Осиё тарихида ҳам
нотиқлик қадимдан давом этиб келаётганлиги ҳақида маълумотлар ҳам бор.
Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғатит турк” асари бунга мисол бўлади.
Буюк бобокалонимиз А.Навоийнинг “Маҳбуб ул қулуб” асарининг 24 боби
ҳам воизликка бағишлангандир.
“Мантиқ ва нутқ маданияти” номли рисолада Нутқ маданияти нима?
деган саволга “Юқори нутқ маданияти - бу фикрларни тил воситаси билан
тўғри, аниқ ва таъсирчан қилиб бера олишдир” деб жавоб берилган.
Нотиқлик ва нотиқлик санъати ҳақидаги фан анча қадимий тарихга эга,
нутқ маданияти илмий муаммо ва илмий соҳа сифатида ҳали янги ва
ётдир.
Нотиқлик санъати нотиқ учун олдиндан қандай сўзлаш схемаси ва
режасини бермайди ва бу тип нутқ доимо ҳам олдиндан тайёрланган,
тайёргарлик кўрилган нутқ эмас. Нутқ маданияти соҳаси эса, жамият
аъзоларининг она тили, яъни адабий тил бойликлари ва воситаларидан
мақсадга мувофиқ шароит ва услуб тақозосига кўра ўринли фойдалана
олиш кўникмасини беради. Бундай кўникма, аслида ҳар қандай нотиқ
учун ҳам зарур.
Нотиқлик кўпроқ нутқнинг мазмунига, мантиқий асосларига
мундарижавий тузилишига эътибор қилади, нутқ маданияти соҳаси
эга, кўпроқ нутқнинг тил қурилиши – лисоний тузилишига эътибор
қилади.
Нотиқлик, асосан аниқ бир шахс, нотиқ ёки гуруҳлар нотиқлари нутқи
ҳақида қайғуради. Бунда у нотиқни тинглаётганлар, яъни кенг
маънода тингловчилар оммаси нутқини ҳам кўзда тутмайди. Нутқ
маданияти эса, бундан фарқли равишда умуман кишиларнинг нутқий
фаолиятини, нутқ маданиятини мақсадига кўра ва нутқий фаолияти
нуқтаи назаридан кенг мақсадли соҳа, нотиқлик эса тор соҳасидир.
48
Юнонистон - жаҳон нотиқлик санъатининг
йирик намояндаларини
етказиб берди. Перикл, Лисий, Демосфен,
Аристотель ана шулар
жумласидандир. Перикл йирик сиёсий арбобгина бўлиб қолмай, кўзга
кўринган нотиқ ҳам эди. Перикл нутқларининг бирорта матни ҳам бизга
қадар етиб келмаган.
Лекин унинг уста, кўзга кўринган нотиқ бўлганлиги
ҳақида грек тарихчиси Фукидид маълумот беради. Перикл нутқи фикрнинг
чуқурлиги,
шаклнинг соддалиги, самимийлиги билан,
тингловчилар
руҳиятини эътиборга олганлиги билан характерланарди.
Кайковуснинг XI аср Шарқ педагогикаси тарихида Қоят қимматли
асарлар қаторида турувчи “Қобуснома”сида ҳам нотиқлик шарҳлари учун
алоҳида боб ажратилганлиги бу санъатга бўлган, унинг санъаткорига бўлган
қизиқишнинг орта борганлигини кўрсатади. “Қобуснома”нинг “Сухандонлик
билан баланд мартабага эга бўлиш ҳақида” деб номланган еттинчи бобида ва
ҳунарни эгаллашга бағишланган олтинчи бобида нотиқлик сирларига доир
билдирилган мулоҳазалар нафақат ўша даврда, балки ҳозирда ҳам
катта
аҳамиятга эга.
Кайковус ҳамма ҳунарлар ичида сўз ҳунари-нотиқликни аъло деб
билади. У нотиқликни эгаллашнинг йўли,
биринчидан, “тинимсиз меҳнат,
ўрганишдир”, дейди.
Do'stlaringiz bilan baham: