Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/50
Sana23.02.2022
Hajmi2,85 Mb.
#137678
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50
Bog'liq
2.2-мажмуа-МУЛОКОТ ARM

 
3. Мулоқот маданияти 
Инсонларнинг сурат ва шакллари гўзал қилиб яратилган. Бу ҳикмат 
уларнинг муомаласи ҳам гўзал бўлишини тақозо қилади. Инсон сурат ва 
сийратини, ички дунёсини чиройли қилгани сайин комиллик даражасига 
яқинлашаверади. Шунинг учун фарзандлар муомалада мулойимлик ва 
кечиримлиликни шиор қилиб олишлари лозим. Эътибор қанча кучли бўлса, 
ана шу миқдорча ота-она ҳузурида имкониятга эга бўладилар. Одатда киши 
обрў-эътиборини тил орқали топади. Доно халқимизнинг бу тўғрида “Тилга 
эътибор, элга эътибор”. “Буғдой нонинг бўлмасин, буғдой сўзинг бўлсин”. 


28 
“Аччиқ тил заҳари илон, чучук тилга жон қурбон”. “Беморга ширин сўз 
керак, ақлсизга кўз”. “Гапнинг қисқаси яхши, қисқасидан ҳиссаси яхши” каби 
ҳикматлари бежиз эмас. Зеро, инсоннинг маънавий даражасини кўрсатадиган 
ҳаёт тарзини енгиллаштирадиган, иш юритишда фойдага асос бўладиган, 
соғлик-саломатлигини барқарорлаштирадиган асосий омилдир. 
Тилга эътиборли бўлиш, мулоҳаза ва мушоҳада билан фикр юритиш, боз 
устига самимий муомалада бўлиш инсон учун фақат яхшилик келтиради. 
Фарзандларининг муомала маданиятини яхши бўлишини истаган ота-
оналарнинг ўзлари бу жиҳатда фарзандларга ибрат бўлишлари керак. 
Муомала оилада ҳаёт файзи, хонадон эгалари учун унинг чироғи каби 
дейишимиз мумкин. Бунда авваламбор ота-она бир-бирларининг камчилиги 
ёки нотўғри ҳаракатини кўрганда, фарзандлар олдида танқид қилиб, гап 
билан уялтирмасдан, оғир-босиқлик билан воқеа сабабини аниқлаштириш, 
самимий гап-сўзлар билан муаммони ҳал қилиш таҳсинга сазовордир. 
Турмуш ўртоғининг ташқи кўриниши, кийиниши, ҳаракатларини бошқаларга 
таққослаб, салбий жиҳатларини юзига солиш, таъна қилиш мутлақо тўғри 
келмайди. Айниқса, фарзандлар олдида танқид қилиш, камситиш юракда 
кетмас доғ бўлиб қолиши мумкин. Аксинча, фарзандларни олдида турмуш 
ўртоғига болаларнинг меҳрини келтирувчи вазиятга мувофиқ сўзлар билан 
мулоқот ва муомала қилиш ота-онанинг иззат-ҳурмат топишнинг муҳим 
босқичларидандир. 
Ҳаётда турли вазиятларга дуч келамиз. Баъзи ота-оналар фарзандларини 
ўкситмаслик, намунали қилиш мақсадида кийинишда, овқатланишда, таълим 
олиш ва ишлашда улар учун барча шароитларни яратиб берадилар. Фарзанд 
бу имкониятларни нотўғри тушуниб, кибрли, манманлик кайфияти унинг 
ахлоқига салбий таъсир кўрсатади. Охир оқибат тўқликка шўхлик қилиб 
муомала ва мулоқотда қўпол, мулоҳазаси саёзлиги эвазига бир оғиз сўз билан 
ота-оналарнинг дилларини оғритади, ранжитади. Натижада ўртадаги 
муомала маданияти издан чиқади, бошқаларнинг ундан кўнгли қолади. 
Тузатиш қийин бўлган муаммо ва қийинчиликлар пайдо бўлади. Фарзандлар 
ҳоҳ ўғил, ҳоҳ қиз бўлсин ўзларига оро берсалар-у, муомалани билмасалар, 
ҳеч қачон эл ҳурматига сазовор бўлмайдилар. 
Агар назар соладиган бўлсак, муомала маданиятининг гўзаллиги билан 
муаммолар ечилади, қалбларга йўл топилади, орзулар рўёбга чиқади, ота-
онани кўнглини олишга шароит яратилади. Шу ўринда халқимиз “Ширин 
сўз билан илон инидан чиқади”, деб бежиз айтмаган. Ҳатто, чиройли 
муомала моддий маблағ билан қилинган яхшиликларни ҳам босиб ўтиши 
мумкин. Бу маънони таъкидлаб, Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) 


29 
Пайғамбаримиздан (солаллоҳу алайҳи васаллам) келтирган ҳадиси шарифда: 
“Табассум билан айтилган чиройли сўз - садақадир”, дейилади. Бу билан 
одамларнинг ўзаро муомаласи қай даражада иззатланиши таъкидланмоқда. 
Гоҳида кичкина эътиборсизлик катта нохушликларга сабаб бўлади, муаммо 
устига муаммо туғилади.
Инсон бу борлиқда мавжуд экан, тинимсиз атрофидагилар билан 
мулоқотда бўлади, у истайдими, йўқми?! Баъзида ёқтирмаган кишиси билан 
бир вагонда сафарга чиқиши ёки ҳеч қачон келиша олмаган ҳамкасби билан 
бир хонада йиллаб ишлашига тўғри келиши мумкин. Гоҳида кўргани кўзи 
йўқ одам билан шартнома тузишига ҳам тўғри келиб қолади. Ҳар нечук 
уларни доим бўлмасада тез-тез учратади. Инсон ўз яқинлари ва дўстлари 
билан мириқиб суҳбатлашади, бу шубҳасиз. Аммо жамиятдаги барча 
шахслар унинг дўстлари эмас-ку! Улар билан қандай суҳбат қуриш мумкин. 
Маданиятли шахс учун бу ҳеч қачон муаммо туғдирмайди. Муаммо 
шундаки, жамиятдаги турли табақадаги шахслар билан суҳбат қуришнинг 
саноқли қоидалари борки, уни ҳамма ҳам билавермайди ва шу сабаб катта-
кичик кўнгилсизликларга учрайди. Кўп ҳолларда бундай инсонлар нафақат 
кўнгилсизлик, балки омадсизликларга ҳам дуч келади. Бу ачинарли ҳолат, 
албатта. Инсон бундай ҳолатга ҳеч қачон тушмаслиги ҳам мумкин.

Download 2,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish