115
3-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ:
Информатика ва ахборот технологиялари фанидан тестларни
тузиш методикаси
Ишдан мақсад: Тест топшириқлари ва унинг асосий шакллари: 1)
очиқ жавобли, 2) ёпиқ жавобли, 3) битта танлов жавобли, 4) кўп
танлов
жавобли, 5) комбинациялашган, 6) мос қўйиш, 5) тушириб қолдирилган
сўз(лар)ни тўлдириш, 5) тушириб қолдирилган сон(лар)ни тўлдириш каби
тест топшириқлари. Тест топшириқларини тузиш методикаси.
Компьютер ёрдамида онлайн тақдимотлар ва электрон ўқув
курсларини яратувчи замонавий дастурлардан бири iS
pring Suite дастурлар
тўпламидир. iS
pring Suite дастурлар пакетига iS
pring Pro, iS
pring
QuizMaker, iS
pring Kinetics жамланган
. Бу дастурлардан iS
pring QuizMaker
дастури аудио, видео файллар, тасвир ва формулалар ёрдамида интерактив
тестлар ва анкеталар яратади.
Интерактив тестларни iSpring QuizMaker
дастури ёрдамида тузиш учун компьютерга iS
pring Suite дастури
билан
Adobe Flash (операцион тизим разрядига кўра 32 ва 64 битли) дастури
ўрнатилиши талаб этилади. Дастур ўрнатиб бўлингач
Пуск менюсидан
“
Все программы” бўлимида iS
pring Suite танланади ва натижада ойна
пайдо бўлади.
Ҳозирги вақтда электрон тест
яратиш имкониятини берувчи
дастурлар жуда кўп. Булардан иСпринг Суите дастурлар пакети ҳақида
тўхталиб ўтсак. Ушбу пакет ўз ичига 3 та дастурий модулни олади. Улар
ёрдамида аудио, видео, интерактив элементлар ва тестлар билан
бойитилган онлайн тақдимот материаллари ва ўқув курслари, ҳар хил
116
сўровномалар, анкеталар, интерактив тестлар каби бир қанча
электрон
нашрлар ташкил этиш имконияти мавжуд.
ISpring модулининг илк интерфейси
Дастур бошқа электрон тестлар яратиш дастурларидан қуйидаги
хусусиятлари билан ажралиб туради:
дастурнинг ишчи файли ихтиёрий компьютерга кўчириб қўйилиши
ва ишлаши мумкин;
жуда кам амаллар кетма кетлиги бажарилади;
махсус билимлар талаб этилмайди;
тестларнинг 11 хил турини яратиш мумкин;
тест саволлари ва жавобларига расм, формула ва видео
жойлаштириш мумкин;
тест натижалари тўғридан тўғри электрон почтага жунатилади;
дастур лицензияга эга ва очиқ калитли эканлиги.
Компьютерга Ispring Suite дастурлар пакети ўрнатилгач, Ispring Quiz
maker блоки ёрдамида электрон тестлар тузиш имконияти мавжуд. Тестлар
базаси яратилгач, дарснинг қайси қисмида фойдаланишига қараб тестлар
сони ва тест ўтказиш вақти белгиланади. Интерфейс кўринишини
фойдаланувчи ихтиёрига кўра ўзгартириш мумкин. Тайёр тестлар базасини
яратиб бўлгач, уни локал тармоқ учун, глобал тармоқ учун, хужжат шаклда
(MS Word) ёки LMS тизими учун сақлаш имконияти мавжуд.
Дастурда
яратилган электрон тестлар базаси ишчи файли .сwф форматда сақланади.
Демак, ушбу тестлар базасидан фойдаланиш учун компьютерда Adobe
Flash Player дастури мавжудлиги етарли. Дастурда тест саволларининг
қуйидаги кўринишларини яратиш мумкин: