ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ
Мазкур модул бўйича қуйидаги ўқитиш шаклларидан фойдаланилади:
- маърузалар, амалий машғулотлар (маълумотлар ва технологияларни англаб олиш, ақлий
қизиқишни ривожлантириш, назарий билимларни мустаҳкамлаш);
- давра суҳбатлари (кўрилаётган топшириқлар ечимлари бўйича таклиф бериш
қобилиятини ошириш, эшитиш, идрок қилиш ва мантиқий хулосалар чиқариш);
- баҳс ва мунозаралар (топшириқлар ечими бўйича далиллар ва асосли аргументларни
тақдим қилиш, эшитиш ва муаммолар ечимини топиш қобилиятини ривожлантириш).
14
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Тингловчилар битирув малака ишини тайёрлаш жараёнида
намунавий дарс ишланмаларини ишлаб чиқиш орқали мустақил ташкил
этилади.
15
16
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да ўсиб келаётган авлодни мустақил
фикрлайдиган қилиб тарбиялаш вазифаси қўйилган. Ушбу масаланинг ҳал этилиши кўп
жиҳатдан ўқитишнинг интерфаол методларини қўллашга ҳам боғлиқ.
Аввало
"интерфаол (интерактив)" тушунчани аниқлаштириб олайлик.
"Интерактив" деган сўз инглизча "interact" сўзидан келиб чиққан. "Inter" – ўзаро, "act" –
иш кўрмоқ, ишламоқ деган маъноларни англатади. Шундай қилиб, интерфаол ўқитиш –
бу, авваламбор мулоқотли ўқитиш бўлиб, жараённинг боришида ўқитувчи ва ўқувчи
орасида ўзаро таъсир амалга оширилади.
Интерфаол ўқитишнинг моҳияти ўқув жараёнини шундай ташкил этадики, унда
барча ўқувчилар билиш жараёнига жалб қилинган бўлиб, эркин фикрлаш, таҳлил
қилиш ва мантиқий фикр юритиш имкониятларига эга бўладилар. Билиш жараёнида
ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти деганда, уларни ҳар бирининг ўзига хос алоқада
индивидуал ҳисса қўшиши, ўзаро билимлар, ғоялар ва фаолият усуллари билан
алмашинишлари тушунилади. Шу билан бирга, буларнинг ҳаммаси ўзаро хайрихоҳлик
ва қўллаб – қувватлаш муҳитида амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида янги
билимларни олишгагина имконият бермасдан, балки билиш фаолиятининг ўзини ҳам
ривожлантиради, уни янада юқорироқ кооперция ва ҳамкорлик поғоналарига олиб
чиқади.
Дарслардаги интерактив фаолият ўзаро тушунишга, ҳамкорликда фаолият
юритишга, умумий, лекин ҳар бир иштирокчи учун аҳамиятли масалаларни биргаликда
ечишга олиб келадиган диологли алоқани ташкил этиш ва ривожлантиришни кўзда
тутади. Интерфаол метод битта сўзга чиқувчининг, шунингдек, битта фикрнинг бошқа
фикрлар устидан доминантлик қилишлигини чиқариб ташлайди.
Диалогли ўқитиш жараёнида ўқувчилар танқидий фикрлашга, шарт-шароитларни
ва тегишли ахборотни таҳлил қилиш асосида мураккаб муаммоларни ечишга,
альтернатив фикрларни чамалаб кўришга ва асосли равишда қарорлар қабул қилишга,
дискуссияларда иштирок этишга, бошқалар билан мулоқат қилишга ўрганадилар.
Бунинг учун дарсларда индивидуал, жуфтли ва гуруҳли ишлар ташкил этилади,
изланувчи лойиҳалар, ролли ўйинлар қўлланилади, ҳужжатлар ва ахборотнинг турли
манбалари билан иш олиб борилади, ижодий ишлар қўлланилади.
Интерфаол ўқитишни ташкил қилувчилар учун, соф ўқув мақсадларидан ташқари
қуйидаги жиҳатлар ҳам муҳимдир:
гуруҳдаги ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотлари жараёнида бошқаларнинг
қадриятларини тушуниб етиш;
бошқалар билан ўзаро мулоқотда бўлиш ва улар ёрдамига муҳтожлик
заруратининг шаклланиши;
ўқувчиларда мусобақа, рақобатчилик кайфиятларини ривожлантириш.
Шунинг учун интерфаол ўқитиш гуруҳларида муваффақиятли фаолият кўрсатиш
учун зарур бўлган иккита асосий функциялар амалга оширилиши лозим:
ўқитишнинг прагматик жиҳати қўйилган ўқув масаласини ечишликнинг
шартлиги;
тарбиявий масалаларни ечиш (ҳамкорликдаги иш жараёнида гуруҳ аъзоларига
ёрдам кўрсатиш, хулқ-атвор нормаларини шакллантириш).
Ушбу фактни алоҳида қайд этиш лозимки, ўқитишнинг барча интерфаол
усулларини вербал (оғзаки) ва новербал усулларга ажратиш мумкин.
17
Оғзакиларга қуйидагилар киради:
визуал: юз ифодаси, гавданинг ҳолати, ҳаракатлар, кўзлар орқали алоқа;
акустик: интонация, овоз баландлиги, тембр, нутқ темпи, товуш баландлиги,
нутқий паузалар ва ҳоказо.
Вербал усуллар орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
"охири очиқ" бўлган саволлар, яъни ягона "тўғри" жавобга эга эмас, балки
муаммо (савол) бўйича турли нуқтаи назарларни баён қила олишга йўналтирилган
саволларни бера олиш қобилияти;
ўқувчилар билан мулоқотда ўқитувчи томонидан ўзининг нуқтаи назарини ҳал
қилувчи нуқтаи назар деб эмас, балки нейтрал деб аниқланиши жоиз. Бу нарса
машғулот пайтида ўқувчиларга қўрқмасдан "тўғри " ва "нотўғри" нуқтаи назарларини
баён этиш имкониятини беради;
машғулотнинг таҳлил ва ўз-ўзини таҳлил қилишга тайёргарлик.
Ушбу ҳолат машғулотларда нима?, қандай? ва нима учун? содир бўлганини, ўзаро
фаолият қаерда "осилиб" қолганини, у нима билан боғлиқ эканлигини, кейинчалик
бундай ҳолатларнинг рўй бермаслиги учун нималар қилиш кераклиги ва бошқаларни
тушуниб олишга ёрдам беради;
машғулотнинг боришини, унинг кульминациясини, натижавийлигини ва бошқа
кузатиш имконини берувчи ёзма хотираларни ёзиб бориш.
Биринчи бўлимга алоҳида эътибор қаратишни истар эдик. Ўқитувчининг саволи –
бу ўқувчининг тафаккурини ўстириш ёки ривожлантириш учун кучли воситадир.
Саволнинг икки ҳил тури мавжуд (интерфаол ўқитиш нуқтаи назаридан).
ўқувчининг фикр доирасини чегаралаб, уни билганларни оддий қайта тиклашга
келтириб қўядиган саволлар. Бундай саволлар фикрлаш жараёнини тўхтатиб туришга
хизмат қилиб, ўқувчига унинг фикри ҳеч кимни қизиқтирмаслигини тушуниб етишига
олиб келади;
фикр юритиш, ўйлаш, тасаввур қилиш, яратиш ёки синчиклаб таҳлил этишга
ундовчи саволлар. Бундай саволлар фикрлаш даражасини кўтариш билан бирга,
ўқувчиларда уларнинг ҳам фикри қимматга эга эканлигига ишонч уйғотади.
Қуйида саволни тўғри ифода қилиш бўйича бир қанча тавсиялар келтирилади.
1. Саволларни аниқ ва қисқа қўйиш лозим.
2. Битта савол орқали фақат бир нарсани сўраш.
3. Савол мавзу билан бевосита боғлиқ бўлиши керак.
4. Саволдаги барча сўзлар ўқувчига тушунарли бўлиши керак.
5. Ҳар бир саволга бир нечта жавоб бўлишига ҳаракат қилинг.
6. Аниқ нарсалардан умумийга боришга ҳаракат қилинг. Бу ҳолат ўқувчиларни
ўйлаши ва саволга жавоб беришида енгиллик туғдиради.
7. Фақатгина "ҳа" ёки "йўқ", "тўғри" ёки "нотўғри" деган жавоблар бериладиган
саволларни беришдан сақланинг.
8. Ўқувчиларга ўз тажрибаларига таянган ҳолда жавоб берадиган саволларни
беринг.
9. Ўзининг нуқтаи назарини билдирадиган саволларни беринг.
10. Қўйилган саволга жавоб берилганда, ўқувчилардан "Нима учун шундай деб
ўйлайсиз?" деб сўраб туринг.
18
Интерфаол методлар бўйича ўқиш жараёнини ташкил этилганда эътибор
берилиши керак бўлган яна бир ҳолат, бу вазифанинг мазмуни. Вазифанинг мазмуни
ўқитишнинг анъанавий шаклларига қараганда бошқачароқ бўлиши лозим. Масалан,
гуруҳга дарсликдаги маълум бир параграф конспектини олиш вазифа сифатида
берилиши мақсадига мувофиқ эмас, чунки ҳар бир ўқувчи бу ишни ўзи, мустақил
бажариши мумкин. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, муаммони ностандарт
қўйилишигина, ўқувчиларни бир-биридан ёрдам олишга, бошқаларнинг ҳам фикрини
билишга, натижада эса, гуруҳнинг умумий фикрини шакллантиришга ундайди.
Масалан, дастурлашга оид масала ечилганда, уни кичик масалаларга бўлиш мумкин.
Ўқувчиларни ҳам кичик гуруҳларга бўлиш ва ҳар бирига кичик масалани ечишни ва
дастурини тузишни тавсия этиш мумкин.
Дарс охирида гуруҳларнинг кичик масалаларини ечимлари асосида берилган
масала ечишини ташкил қилиш лозим. Бунинг натижасида битта дарс давомида
мураккаб масалани ечиш ва унга кўпроқ ўқувчиларни жалб қилиш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |