Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини


«Кичик гуруҳларда ишлаш» методининг камчиликлари



Download 5,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/40
Sana22.02.2022
Hajmi5,6 Mb.
#84765
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   40
Bog'liq
flowering pollination

«Кичик гуруҳларда ишлаш» методининг камчиликлари: 
Кичиқ гуруҳлар шакллантирилади 
 
Мавзу ёритилади 
 
1-гуруҳга 
топшириқ 
2- гуруҳга 
топшириқ 
3-гуруҳга 
топшириқ 
 
4- гуруҳга 
топшириқ 
Кўрсатма бериш ва йўналтириш 
 
Муҳокама ва таҳлил қилиш 
 
1- гуруҳ 
тақдимоти 
2- гуруҳ 
тақдимоти 
3-гуруҳ 
тақдимоти 
4- гуруҳ 
тақдимоти 
Баҳолаш 
 


18 

баъзи кичик гуруҳларда кучсиз таълим олувчилар бўлганлиги сабабли, 
кучли таълим олувчиларнинг ҳам паст баҳо олиш эҳтимоли бор; 

барча таълим олувчиларни назорат қилиш имконияти паст бўлади;


19 
 


20 
1-Маъруза: Tасвирий санъат ва чизмачилик фанларини 
ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар, илғор 
хорижий тажрибалар 
(4соат назарий).
 
Режа: 
1. Ахборот ва педагогик технологиялар. 
2. Фаол ўқитиш методларини танлаш.
 
3. Чизмачилик фанини ўқитишда хориж тажрибаси. 
1.1. Ахборот ва педагогик технологиялар
Ахборот деганда атроф - муҳит объектлари ва ҳодисалари, уларнинг 
ўлчамлари, хусусиятлари ва ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар тушунилади. 
Ахборот сўзи лотинча «информация» сўзига мос келиб, тушунтириш, 
тавсифлаш деган маъноларни билдиради. Ахборот бу - биз барча сезги 
аъзоларимиз орқали қабул қила оладиган маълумотлар тўпламидир. Ахборот 
атрофимиздаги ҳар хил воқеа ҳодисалар ҳақидаги маълумотлар йиғиндисидир.
Ахборот тўлиқлик, маълум даражада қимматли бўлиши, ишончли бўлиши 
каби сифатларга эга бўлиши керак. 
Замонавий ахборот технологиясининг асосини ташкил қилган 
компьютерлар ҳозирги кунда ахборотларни сифатли узатиш ва қабул қилишда 
жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Фан ва техниканинг ривожланиши ахборотларни 
тўплаш, қайта ишлаш ва узатиш каби жараёнларни бутунлай бошқача 
кўринишда амалга ошириш мумкинлигини кўрсатди. Бунда асосий ўринни 
компьютер техникаси ва бошқа турдаги воситалар эгаллайди. Ишни бундай 
ташкил этиш ахборотлар алмашинувини тезлатишдан ташқари керакли 
ахборотни излаш, қайта ишлаш ва фойдаланишни осонлаштиради. Бундан 
ташқари ахборотнинг устида бажарилаётган ишлар сифатли бажарилади. 
Педагогик технология педагогнинг тингловчиларга таъсир қилишни 
ташкил этиш бўйича касбий аҳамиятга молик малакалар тизимини аниқлаб 
беради, педагогик фаолиятнинг технологиклигини англаш усулларини таклиф 
этади. 
Ҳозирги давр таълим технологиялари муаммоси, педагогик инновация 
тажрибалари уларни бир тизимга тушириш ва аниқлаштиришни талаб қилади. 
Олий мактаб олдида педагогик технологияларнинг илмий асослари, уларнинг 
таснифи, моҳиятини очиб бериш ва ўқув жараёнининг технологиклиги 
муаммоларини таъминлаш масаласи турибди. 
Педагогикага оид адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, ҳозирги даврда 
педагогик технология тушунчаси таълим амалиёти ва назарияси илмдан 
мустаҳкам ўрин эгаллади, лекин уни педагогиканинг мукаммал луғатлари 
(тезаурус)даги ўрни ҳали номаълумлигича қолмоқда. 


21 
Педагогик технология тушунчасининг шаклланиши ва ривожланиши 
тарихида турли қарашлар мавжуд бўлган: у техник воситалар ҳақидаги 
таълимот деб ҳамда ўқитиш жараёнини лойиҳалаштирилган ҳолда изчил ва 
мунтазам ташкил этиш 
деб талқин қилинган. Ҳозир педагогик 
технологияларнинг бир қанча таърифлари мавжуд. 
В.П. Беспалько педагогик технологияни амалиётга татбиқ қилинадиган 
муайян педагогик тизим лойиҳаси сифатида белгилайди. У педагогик тизим 
технологиялар ишлаб чиқиш учун асос бўлади, деб ҳисоблайди. Бунда асосий 
диққат ўқув-педагогик жараённи олдиндан лойиҳалашга қаратилади, дидактик 
вазифа ва ўқитиш технологиялари тушунчасидан фойдаланилади. Шу тариқа 
В.П. Беспалько ўқув жараёнини лойиҳалаш ғоясини илгари суради, афсуски, 
педагогик технология ва лойиҳа тушунчалари ҳақида аниқлик йўқ. 
Педагогик технология таълим жараёнига жадаллик билан кириб бораётган 
бўлса ҳам, унинг мақоми ноаниқлигича қолиб кетмоқда. Тадқиқотчиларнинг 
ишларида фан ва амалиёт оралиғидан ўрин эгалламоқда. 
Н.Ф.Тализина ҳар бир педагог реал педагогик жараённи ташкил этишдан 
олдин ўқув жараёни ҳақида технологик даражада билимлар тизимини билиб 
олган бўлиши шарт деб ҳисоблайди. У фан ва амалиёт оралиғида тамойилларни 
олға сурувчи, методлар ишлаб чиқувчи, уларни изчил қўллаш каби масалалар 
билан шуғулланувчи алоҳида фан бўлиши керак, деб ҳисоблайди, уларсиз 
педагогик жараён асосланмай қолади (технология реал ўқитиш жараёни 
сифатида). 
Айрим муаллифлар ўқитиш технологияларига фан ва санъат оралиғидаги 
фан деб қарайдилар, бошқалари уни лойиҳалаш билан боғлайдилар.
Шундай қилиб, бир ёндашувда ўқитиш технологиялари ўқитишнинг барча 
воситаларини қамраб олган қандайдир жиҳозлаш сифатида ҳам белгиланади. 
Унда технология ўқув жараёнини техниклаштиришни тақозо қилади. 
Бошқа ёндашувда технологияга таълим амалиётини янги ёки 
замонавийлаштирилган билимлар билан таъминлашнинг усули сифатида 
қарашга имконият беради. Бунда технологияга таълимнинг илмий тамойиллари 
ва амалиётини татбиқ этиш сифатида қаралади.
Технология тушунчаси 60-йиллардаги Америка ва Ғарбий Европада 
таълимнинг ислоҳ қилиниши билан боғлиқ равишда кириб келди ва Б.Блуи,
Ж. Королл, П.Я.Галперин, В.И.Давидов, Н.А.Менчинская, З.И.Калмикова, Л.И. 
Занков технологиялари машҳурдир. Ўқитишни ташкил қилишнинг технологик 
ёндашувлари В.П.Беспалько, Н.Ф.Тализина, Л.М.Фридман, Ю.Н.Кулюткина, 
Г.С.Сухобской, Т.В.Кудрявцев, А.М. Матюшкин, М.И.Махмутов каби аксарият 
психолог ва дидактикачиларга тааллуқлидир. 


22 
Технологик ёндашувлар таҳлили шуни кўрсатадики, аксарият ўқитиш 
технологиялари бўш технологияланганлиги бўйича қолиб кетмоқда. Бир қатор 
технологияларда назарий асослар кучайтирилган, амалий томони у қадар 
ойдинлаштирилмаган. 
Т.А.Балло технологиянинг бир томонини, яъни ўқитишда топшириқли 
ёндашувни ёритади. Бошқаларида ё компьютер орқали дастурлаштирилган 
ўқитиш ёки ўқитишнинг муаммоли тузилмаси ажралиб туради. 
Л.В. Занков, Т.Я.Галперин, В.И.Давидов тадқиқотларида босқичли 
ўқитишнинг яхлит технологиялари ҳақида фикр юритилади. 
1. Педагогик технологияда ҳали кўп аниқланмаган масалалар бор. Бу 
муаммони тадқиқ этиш ўқитиш технологиясининг тушунчаси ва методологик 
моҳиятини аниқлаш билан боғлиқ. 
Педагогик технология ўзига хос ва потенциал яратиладиган педагогик 
натижаларга эришиш учун педагогик тизимнинг барча ташкилий томонларига 
алоқадор назарий ва амалий (таълим тизими доирасида) тадқиқотлар соҳаси 
сифатида белгиланади. 
Педагогик технология моҳиятини ёритиш учун педагог-дидактикачилар
томонидан берилган таърифларга тўхталишни мақсадга мувофиқ деб топамиз. 
«Педагогик технология – психологик ва педагогик ўгитлар йиғиндиси 
бўлиб, шакллар, методлар, усуллар, ўқитиш йўллари, тарбиявий воситаларнинг 
махсус тўпламидир. Айни замонда у педагогик жараённинг ташкилий-методик 
омилини ҳам билдиради» (Б.Лихачев). 
«Педагогик технология – ўқув жараёнини амалга оширишнинг мазмуний 
техникаси» (В.П. Беспалько). 
«Педагогик технология – режалаштирилган ўқитиш натижаларига эришиш 
жараёни тавсифи» (И.П. Волков). 
«Технология – ишлов бериш, ҳолатни ўзгартириш санъати, маҳорати, 
малакаси ва методлар йиғиндиси» (В.М. Шепел). 
«Педагогик технология – тингловчи ва ўқитувчининг уларга зарур шароит 
яратиш орқали ўқув жараёнини лойиҳалаштириш, ташкил этиш ҳамда ўтказиш 
бўйича улар педагогик фаолиятининг ҳар томонлама ўйланган моделидир.» 
(В.М.Манахов). 
«Педагогик технология – бу таълим шаклларини жадаллаштириш 
вазифасини кўзлаган ўқитиш ва билимларни ўзлаштиришнинг барча 
жараёнларини техника ва инсон омилларида ва уларнинг биргаликдаги 
ҳаракатлари воситасида яратиш, татбиқ этиш ва белгилашнинг изчил 
методидир» (ЮНЕСКО). 


23 
«Педагогик 
технология 
– 
педагогик 
мақсадларга 
эришишда 
фойдаланиладиган шахсий имкониятлар, жиҳозлар ва методологик воситаларда 
амалда бўлишнинг тизимли йиғиндиси ва тартибини билдиради» (М.В.Кларин). 
«Педагогик технология – ўзида турли муаллифлар (манбалар)нинг барча 
таърифлари мазмунини қамраб олган мазмуний умумлашма ҳисобланади». 
(Г.К. Селевко). 
Бу таърифлар таҳлилидан педагогик технология натижани қўлга киритиш 
учун таълим доирасида зарур бўлган воситалар тизимини режалаштириш ва 
тадбиқ этиш деган хулосага келиш мумкин. 
Таълим технологияси деганда таълимнинг белгиланган мақсади ва 
тингловчининг билим даражасига кўра ўқув фаолиятини бошқаришнинг 
назарий лойиҳаси ва педагогик тизимнинг амалда бўлишини таъминловчи 
зарур воситалар тизими тушунилади. 
Ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологияси бирор назария ва мақсад 
асосида ишлаб чиқилади. Педагогик тизимнинг амалда бўлиши, унинг 
мосланувчанлиги ҳамда тингловчининг шахсий хусусиятлари, уларнинг 
технологик ва индивидиуал меъёрлари билан боғланган. Бунда ушбу 
технологияларнинг мослашувчанлиги, уларнинг криативлиги, тингловчи ҳатти-
ҳаракатларининг босқичлилиги мухим аҳамият касб этади. 
Ўқитиш технологияси сатҳида ўқув жараёнининг барча компонентлари 
ёритилади. 
Шахсга 
йўналтирилган 
технология 
асосида 
тингловчиларнинг 
интеллектуал ва эмоционал-мотивацион ривожланиши, билим ва касбий 
малакалар шаклланиши, таълим жараёнига қадрият сифатида ёндашиш 
муносабатини таъминлаш, фаолликни ошириш, ўз-ўзини англаш ва 
мустақиллигини шакллантириш ётади. 
Бу тадқиқотларни таҳлил қилган ҳолда ушбу таърифни бериш мумкин: 
Педагогик технология таълим мақсадларига эришиш ва шахснинг 
ривожланишига қаратилган педагогик фаолиятни муттасил равишда 
ривожлантириш тизими лойиҳасидир.
Ушбу тушунчаларни ўқув жараёнига кўчирадиган бўлсак, ўқитувчининг 
ўқитиш воситалари ёрдамида ўқувчиларга муайян шароитларда кўрсатган 
тизимли таъсири натижасида уларда жамият учун зарур бўлган ва олдиндан 
белгиланган ижтимоий сифатларни интенсив тарзда шакллантирувчи ижтимоий 
ҳодиса, деб таърифлаш мумкин. Таърифлар назарияси буйича бундай 
ижтимоий ҳодисани педагогик технология деса бўлади.
Педагогик технология ижтимоий зарурият бўлганлигидан юқорида айтиб 
ўтилгандек даставвал АҚШда 70-йилларда фалсафанинг бихивиоризм оқими 
заминида юзага келиб, бошқа ривожланган мамлакатларга тез тарқалиб кетди. 


24 
XX асрнинг 90-йилларида эски тузим таркибидаги ҳозирги МДҲ 
давлатлари, ҳар жиҳатдан тараққий этган хорижий мамлакатлар қатори 
Ўзбекистон учун ҳам хориж тажрибасини ўрганиш борасида кенг йўл очилди.
Мустақилликка эришгандан сўнг, Ўзбекистон олимлари хорижий 
мамлакатлар билан иктисодий, ижтимоий, сиёсий ва илмий-маърифий алоқалар 
ўрната бошладилар. Натижада юртимизга илғор ва самарали технологиялар 
кириб кела бошлади. Шулар қатори жаҳондаги прогрессив педагогик 
технология деган тушунчалар ҳам кириб келди. 
Педагогик технологияни ўқув жараёнига олиб кириш зарурлигини МДҲга 
кирувчи 
мамлакатлар 
ичида 
биринчилар 
қаторида 
таърифлаган 
В.П.Беспальконинг фикрича, «ПТ-бу ўқитувчи маҳоратига боғлиқ бўлмаган 
ҳолда педагогик муваффақиятни кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини 
шакллантириш жараёни лойиҳасидир».
Россия олимларидан В.М.Монахов: «ПТ-аввалдан режалаштирилган 
натижаларга олиб борувчи ва бажарилиши шарт бўлган тартибли амаллар 
тизимидир»,- деган қисқача таърифни бера туриб, унинг асосий хусусиятларига 
эътиборни каратади. «ПТ–ўқув жараёнини технологиялаштириб, унинг кайта 
тикланувчанлигини ҳамда педагогик жараён турғунлигини ошириб, бу жараён 
ижрочисининг субъектив хусусиятларидан уни озод қилади»,-дейди. 
М.В. Кларин фикрича, ПТ-ўқув жараёнига технологик ёндошган ҳолда, 
олдиндан белгилаб олинган мақсад кўрсаткичларидан келиб чиқиб ўқув 
жараёнини лойихалашдир. 
В.П.Беспальконинг ўзбекистонлик шогирдларидан Нурали Саидахмедов ва 
Абдурахмон Очиловларнинг фикрича, ПТ-бу ўқитувчининг ўқитиш 
воситалари ёрдамида ўқувчиларга муайян шароитда таъсир курсатиши ва бу 
фаолият махсули сифатида уларда олдиндан белгиланган шахс сифатларини 
интенсив шакллантириш жараёнидир. 
Ўзбекистонлик педагог олим Б.Л. Фарберман педагогик технологияга 
қуйидагича таъриф беради: ПТ таълим жараёнига янгича ёндашув бўлиб, 
педагогикада ижтимоий-мухандислик онг ифодасидир. У педагогик жараённи 
техника имкониятлари ва инсоннинг техникавий тафаккури асосида стандарт 
холга солиб, унинг оптимал лойихасини тузиб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий 
ҳодисадир. 
Бу таърифларни узоқ хорижда берилган таърифлар билан солиштириб 
кўриш учун япон педагог олими Т.Сакомото берган таърифни келтирамиз. «ПТ-
дейди Сакомото, -бу тизимли-мажмуали фикр юритиш усулини педагогикага 
сингдириш, бошқача қилиб айтганда, педагогик жараённи муайян бир 
мажмуага келтиришдир». 


25 
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг нуфузли идораларидан ЮНЕСКО 
нинг таърифи буйича, «ПТ-бу билим бериш ва уни эгаллашда техника ва инсон 
ресурсларини ўзаро узвий боғлиқ ҳолда кўриб, бутун таълим жараёнини 
лойихалашда ва амалда қўллашда тизимли ёндашув усулидан фойдаланишдир». 
Келтирилган таърифларни илмий-фалсафий нуқтаи назардан тахлил 
қиладиган бўлсак, узоқ хорижда берилган таърифлар билан МДХ мамлакатлари 
олимларининг берган таърифлари бир-бирига якин келса-да, фарки ҳам 
анчалигини кўрамиз. МДҲ олимларининг ПТ га берган таърифларида тизимли 
ёндашув эслатиб утилгани билан, ўқув жараёнининг лойихаси тузилаётганда 
уни мутлақ унутиб, тизимли ёндашув тамойилининг қонун ва қоидаларига сира 
ҳам амал қилинмаганини кўрамиз.
Ҳақиқатда эса, объектив борлиққа тизимли ёндашув тамойилини яхши 
билган кишига, Сакомото айтганидек, «ПТ-ўқув жараёнини муайян бир тизимга 
келтиришдир», деган тушунча кифоя қилади. Бу тушунча орқали ПТ нинг 
бошқа ҳамма хусусиятларини, яъни мақсадга йўналтирилганини, бир неча ўзаро 
узвий боғлиқ бўлган қисмлардан ташкил топганлигини ва бошқаларни англаб 
олса бўлади. Чунки бу хусусиятларнинг ҳаммаси, тизимлар назариясига 
биноан, тизим деб ном олган нарса ва ҳодисаларнинг ажралмас сифатларидир. 
Педагогик технологиянинг асосий тушунчаси, сўзсиз, ўқув жараёнига 
тизим сифатида ёндашишдир. Бунда таълим-тарбияда иштирок этувчи барча 
нарса ва ҳодисалар ўзаро функционал боғлиқликда бўлиб, бир бутунликни, 
яъни педагогик жараён тизимини ташкил қилади. Педагогик жараён 
тизимининг муайян бир вақт мобайнида босқичма-босқичамалга оширилиши 
педагогик технология дейилади.
Педагогик технологиянинг аввалги услублардан афзаллиги, биринчидан, у 
таълим жараёнини бир бутунликда кўриб, таълим мақсади, унинг мазмуни, 
билим бериш усуллари ва воситалари таълим боскичларини лойихалаб, таълим 
жараёнини назорат қилиш ва таълим натижаларини баҳолаш каби қисмларини 
ўзаро узвий боғлиқ тизимга келтириб туриб, унинг лойихасини тузишидадир.
Иккинчидан, у тингловчиларнинг ўзларига берилган билимни ёдлаб олиб 
айтиб беришига эмас, балки таълим ва тарбия жараёнининг якунида амалий 
ишларни бажарилишига йўналтирилганлигидадир.
Илмий асосланиб, яхши лойиҳалаштирилган педагогик технология буйича 
ҳар қандай ўқитувчи ҳам, аъло бўлмасада, яхши дарс ўтади. Чунки педагогик 
технологияни педагог олим, методист ёки илғор тажрибали ўқитувчилар 
тузади, шу боис уларнинг педагогик махорати педагогик жараён лойихасида ўз 
ифодасини топган бўлади. 
ПТ-бу жамият эхтиёжидан келиб чиқиб, олдиндан белгиланган киши 
ижтимоий сифатларини самарали шакллантирувчи ва аниқ мақсадга 


26 
йўналтирилган ўқув жараёнини тизим сифатида кўриб, уни ташкил қилувчи 
қисмлари бўлган ўқитувчи (педагог)нинг ўқитиш воситалари ёрдамида ўқувчи 
(тингловчи)ларга маълум бир шароитда муайян кетма-кетликда кўрсатган 
таъсирини назоратда тутувчи ва таълим натижасини баҳолаб берувчи 
технологиялашган таълимий тадбирдир.
Технологик ёндашув ишлаб чиқаришдан олинган бўлиб, унда минглаб 
технологик жараёнлар лойихалаштирилган. Улар ишлаб чиқаришда керакли 
натижаларга эришиш гарови ҳисобланади. Бу технологияларни қўллаш вақтида 
худуд ва уларнинг ижрочиси ўзгарса ҳам, керакли махсулот чиқаверади. 
Таълим-тарбия жараёнида ҳам шунга эришиш учун педагогик технология 
ишлаб чиқилди. 
Педагогик технология, умуман олганда, репродуктив (нусха олиш) дарс 
беришга асосланган бўлиб, ундаги ўқув жараёни ўқувчи (тингловчи)ларга 
типик ҳолатлардаги ҳаракатларни эгаллашга йўналтирилган. 
Педагогик технологиянинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда 
ўқув 
мақсадларига 
эришишни 
кафолатлайдиган 
ўқув 
жараёни 
лойихалаштирилади ва амалга оширилади. Технологик ёндашув, энг аввало, 
тасвирлаш эмас, балки лойихалаштирилган натижаларни амалга ошириш 
имконини берувчи амалий кўрсатмали тузилмада ўз ифодасини топади.
Педагогик технологияни тушуниш учун асосий йўли аниқ белгиланган 
мақсадларга қаратилганлик, таълим олувчи билан мунтазам ўзаро алоқани 
ўрнатиш, педагогик технологиянинг фалсафий асоси ҳисобланган таълим 
олувчининг хатти-ҳаракати орқали ўқитишдир. ўзаро алоқа педагогик 
технология асосини ташкил қилиб, ўқув жараёнини тўлиқ қамраб олиши керак. 
Демак, анъанавий ўқув жараёнида асосий омил педагог (ва унинг 
фаолияти) ҳисобланса, педагогик технологияда биринчи ўринда ўқиш 
жараёнидаги ўқувчиларнинг фаоллиги қўйилади. 
Педагогик технологиядаги репродуктив билим бериш жараёнида дарс аниқ 
бўлакларга бўлиниб, ҳар бир бўлагида ўқувчи (тингловчи) лар билиши шарт 
бўлган натижалар кўрсатилади. Ўқув материаллар дарс мақсадидан келиб 
чиқиб, модулларга бўлинган бўлади. Ҳар кайси модулга тест саволлари 
тузилади. Ўқув жараёни аниқ саволларга конкрет жавоблар топишга кўрилган 
бўлиб, саволлар ва жавоблар ўзаро узвий боғлиқликда бўлиши натижасида бир 
бутунликни, яъни тизимини ташкил қилади. 
Педагогик технологияни яратиш тамойилларининг биринчиси–муайян 
дарс, мавзу, қисм, ўқув предметидан кутилган асосий мақсадни шакллантириб 
олиш; иккинчиси–умумий мақсаддан келиб чиқиб, дарсни ёки ўқув предметини 
модулларга ажратиб, ҳар бир модулдан кутилган мақсадни ва модуллар ичида 
хал қилиниши лозим бўлган масалалар тизимини аниқлаб олиш; учинчиси-


27 
модуль ичида ечиладиган масалаларнинг ҳар бири буйича тест саволларини 
тузиб чиқиш тўртинчиси –мақсадлар аниқ бўлиб, тест саволлари тузилгандан 
кейин, мақсадларга етиш усуллари танланиб, уларни ишлатадиган аниқ 
жойларни белгилаб олиш. 
Таълим жараёнига технологик ёндашув пайтида, аввал айтиб ўтганимиздек, 
тизимли ёндашув тамойилига биноан дарс қисмлари орасидаги зарурий 
боғлиқликларга ва фанлараро алоқаларга алоҳида эътибор қаратилади. Бу 
педагогик технологиянинг бешинчи тамойили ҳисобланади.
 
Жамиятимизнинг ҳар бир фуқароси ХХI асрда ортда қолган йиллар 
қадрини баҳолашга ва келажак ҳаётининг турли жабҳаларини белгилаб олишга 
уриниши табиийдир. Жумладан, таълим соҳасида фаолият кўрсатаётганлар ҳам 
бундан мустасно эмас. 
Ҳозирги кунда таълим жараёнида педагогик технологияларни ўқув 
жараёнига қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан - кунга кучайиб 
бормоқда, бунинг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда 
ўқувчиларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий 
инновацион технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб 
топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, хатто хулосаларни ҳам 
ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахснинг 
ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади 
ва шу билан таълим жараёнида ўқувчи асосий ўрин эгаллайди. 
Шунинг учун олий ўқув юртлари ва малака ошириш институтларида 
малакали касб эгаларини тайёрлашда замонавий инновацион педагогик 
технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя каттадир. Педагогик технология ва 
педагог маҳоратга оид билим, тажриба ва интерактив методлар ўқувчиларни 
билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлайди. 
Анъанавий ўқитиш тизими, айтиш мумкинки, ёзма ва оғзаки сўзларга 
таяниб иш кўриши туфайли “ахборотли ўқитиш” сифатида тавсифланади, 
чунки ўқитувчи фаолияти биргина ўқув жараёнининг ташкилотчиси сифатида 
эмас, балки нуфузли билимлар манбаига айланиб бораётганлигини таъкидлаган 
ҳолда баҳоланмоқда. Бу бир томондан. 
Иккинчидан, илмий-техник тараққиётнинг ривожланаётган босқичида 
ахборотларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги ва улардан ўқитиш жараёнида 
фойдаланиш учун вақтнинг чегараланганлиги, шунингдек кадрларни ҳаётга 
мукаммал 
тайёрлаш 
талаблари 
таълим 
тизимига 
янги 
педагогик 
технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда. 
Республикамизда 
«Кадрлар 
тайёрлаш 
миллий 
дастури» 
да 
таъкидлаганидек, замонавий таълим-тарбия ишларини Давлат стандарти 


28 
даражасига кўтариш учун педагогик жараёнга илғор ахборот ва педагогик 
технологияларни жорий этиш зарур (3.4 модда).
1999 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида, май ойида Андижонда 
ўтказилган Республика илмий-назарий семинар қарорларига мувофиқ барча 
илмий ва олий ўқув муассасаларига кадрларни тайёрлаш миллий моделига мос 
илғор педагогик технологияларнинг назарий асосларини ишлаб-чиқиш 
вазифаси юклатилди. 
Бу вазифани тўлиқ бажариш мақсадида, энг аввало, олимлар мактабларда 
ва олийгоҳларда ишлаётган ўқитувчи-тренерлар ҳамкорлигида бир неча 
муаммоларни ечиши лозим бўлади. Шу жумладан, чизмачилик фанини 
ўқитишда қуйидагиларга катта эътибор қаратиш керак: 
янги педагогик технологиянинг моҳиятини аниқлаш ва унинг назарий 
асосларини яратиш; 
унинг принципларини ишлаб чиқиш; 
педагогик технологияни амалда қўллаш учун самарали йўлларини танлаш 
ва ҳоказо. 
Педагогик технология нима? Нега энди шунча йиллардан бери яраб 
келган таълим жараёнини эскича ташкил этишдан воз кечишимиз керак ва ўқув 
жараёнини лойиҳалаштиришга янгича ёндашиш зарур? 
Бу йўналишлар: 
таълим-тарбия мақсади, вазифаси, мазмуни, тизимини ислоҳ қилиш; 
таълим-тарбия бошқарувини ислоҳ қилиш; 
таълимнинг бозор иқтисодиётига асосланган механизмини яратиш; 
ота-она, ўқитувчи-ўқувчининг таълим жараёнига бўлган янгича
қарашларини шакллантириш; 
ва ниҳоят, бу туб ислоҳотларнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи - янги 
педагогик технологияни амалиётга тадбиқ этишдан иборат. 
Ташҳисланувчан ўқув мақсадларини қўллашга ўтилиши, ўқитиш 
технологиясида баҳолашнинг ўзига хос янги мазмунга эга бўлишига олиб 
келади. Мақсад ташҳисланувчан усулда аниқланар экан, ўқув жараёнининг 
боришида унинг белгиларига ҳам эталон сифатида қараш мумкин бўлади. 
Ўқитиш жараёнида жорий баҳо қайтувчан алоқа ролини ўйнайди ва эталон 
мақсадга (ёки унинг қисмларига) эришишига қаратилган бўлади. Агар мақсадга 
эришилмаган бўлса, унда жорий назорат натижалари асосида ўқув жараёнига 
тузатишлар киритилиши лозим. Шунинг учун ҳам, жорий баҳолар билимларни 
шакллантирувчи 
функцияни 
бажаради. 
Демак, 
жорий 
назоратлар 
баҳоланмайди. Жорий мулоҳазалар мазмуний ҳарактерга эга бўлиб, улар 
ўқувчига ва унинг фаолиятига тегишли тузатишлар киритишига ёрдам бериши 
лозим. Якуний баҳо балларда ифодаланади. Жорий баҳо каби якуний баҳо ҳам 


29 
ташҳис усулида қўйилган мақсадларнинг эталон мезоний белгилари асосида 
аниқланади ва шунинг учун ҳам мезоний ҳарактерга эга бўлади. Ўқув жараёни 
ҳам шунга мувофиқ йўналишга эга бўлади. Мезоний баҳолаш бу усулда 
ўқитишнинг асосини ташкил қилади. 
Ўқувчилар билимларини шакллантирувчи жорий баҳолар, уларга фан 
(курс) нинг ҳар бир бўлими бўйича тавсия этилган назорат топшириқлари 
билан аниқланади. Бундан мақсад, ўқувчиларда содир бўладиган 
қийинчиликларни тезкорлик билан бартараф қилишдир. Бундай тест 
вариантларининг бири бўлим материалини тўла қамраб олган бир неча 
саволлардан иборат бўлиши мумкин. Ҳар бир савол рўпарасида 4-5 та жавоблар 
(танлаб белгилаш учун) ёзилади. Ҳар бир жавоб варианти бир қарашда тўғрига 
ўхшаган бўлиши, лекин фақат биттаси аниқ тўғри бўлиши зарур. Жавоблар А, 
В, С, Д, Э каби ҳарфлар билан белгиланади. Жавоблар ўз-ўзини текшириш 
бланкасига ўтказилади. Уни тўлдириб бўлгандан сўнг, ўқувчи ўз жавобларини 
тест калити билан таққослайди ва қайси саволларга тўғри (нотўғри) жавоб 
берганлигини ўзи аниқлайди. Жавоб бера олмаган саволларни ўзи мустақил 
равишда (зарур бўлса ўқитувчи ёрдамида) ўзлаштиради. Бунда у альтернатив 
ўқув материаллари (ўқув қўлланмалари, видеоматериал, лаборатория ишларини 
бажариш учун кўрсатмалар) дан фойдаланиши ҳам мумкин. 
Педагогик технологиянинг энг муҳим ютуқларидан бири - тестлар 
фондини, ўқув жараёнининг боришини тўла қамраб олган назорат - текширув 
топшириқлар 
тўпламини 
яратилишидир. 
Олдиндан 
тайёрланган, 
стандартлашган тестлар ишда анчагина қулайлик туғдиради. Ҳар бир ўқув 
циклида тест ёрдамида баҳолаш тезкор қайтувчан алоқа ўрнатишга имкон 
беради ва ўқув жараёнини белгиланган мақсад томон кетма-кет равишда 
йўналтириб туради. 

Download 5,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish