Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети Мактабгача таълим факультети Мактабгача таълим методикаси кафедраси



Download 148,27 Kb.
bet25/33
Sana25.04.2022
Hajmi148,27 Kb.
#580857
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
72054 ruza matni

Ритмик ҳаракатлар ривожи ҳам мусиқа билан алоқадорликка асосланади — улар мусиқа асарларининг хусусиятларини акс эттиради. Бу фаолиятнинг асосий ролини бола ҳаракатидаги мусиқага алоқадор бошланғич ритмиклик ўйнаши лозим (алоҳида ҳаракат-лар, бир ёшли бола ва катта ёшдаги кишининг биргаликдаги ҳаракатлари). Кейинчалик икки-уч ёшда болалар мусиқа ва ҳаракатдаги оддий алоқадорликни фаол равишда ўзлаштириб борадилар. Улар текис ритмни, марш ёки рақснинг характерини, пьесанинг боши ва якунини, унинг икки қисми ўзгаришини ҳис қила оладилар ва ҳаракатда бера оладилар. Бора-бора мусиқа, ўйин ва рақс ҳамда машқлар (улар учун махсус репертуар танланади) вақтида мусиқа жўрлигида ҳаракат қилиб, болалар мусиқали-ритмик малакаларни эгаллайдилар.
Машқларда алоҳида элементлар ўзлаштирилади: ритмик равишда чапак чалишлар, рақс ҳаракатлари шулар жумласидандир. Ўйин ва рақслар контраст мусиқа оҳангининг қарама-қарши икки қисмини қиёслашга асосланади. Масалан, сокин оҳанг янграйди — болалар хонада осойишта айланиб юрадилар, қувноқ мусиқа янграйди — болалар тўхтайдилар ва кафтларида чапак чала бошлайдилар.
Боланинг ҳаракат фаоллиги кун сайин ривожланиб боради. Бошда кичкинтойнинг ҳаракати мусиқага унчалик мослашмайди. Мунтазам ўтказилиб бориладиган машқлар жараёнида унда ўзига кўпроқ ишониш, мусиқа оҳанги остида аниқроқ ҳаракатлар қилиш, ўз қобилиятини намоён қилишда мустақиллик хислатлари пайдо бўлади. Биринчи машғулотларда ҳаракатларнинг мусиқа характерига боғланиши унчалик ҳам қовушимли чиқмайди, аммо шуни баҳолаб ўтиш керак. Тарбиячи болага фақат мусиқа янграгандагина ҳаракатга киришиш кераклигини айтади.
Аста-секинлик билан болалар мусиқали асарнинг шаклини англашгача бориб етадилар, улар мусиқали асарнинг икки қарама-қарши қисмини ҳис қила оладиган, аввал педагогнинг кўрсатиши билан, кейинчалик мустақил равишда мусиқа асосида ўз ҳаракатларини ўзгартирадиган бўладилар.
Икки ёшдаги кичкинтойлар кўпинча кўрсатишга муҳтожлик сезадилар. Кейинчалик уларнинг айримлари педагог билан бирга, фаолроқлари эса педагогнинг кўрсатиши билан ҳамда мустақил равишда ҳаракат қила бошлайдилар. Қолганлари уларга эргашиб ҳаракат қиладилар. Уч ёшли болалар ўйин, рақс, машқ мусиқаларини ажрата олишлари мумкин. Пьесани тинглаганларидан кейин улардан нима қилишлари лозимлигини сўраш мумкнн. Болалар: ўйинга тушиш, юриш, сакраш ва ҳоказолар деб жавоб қиладилар. Бу уларнинг онгли равишда ишонч билан ҳаракат қилишларига имкон яратади.
Кичик мактабгача тарбия ёшидаги болаларга мўлжалланган рақс ва ўйин ҳаракатлари унчалик хилма-хил эмас. Шунинг учун бу ўринда улардан аста-секин изчил ўрганиш талаб қилинмайди. Тарбиячи ҳаракатни кўрсатар экан, шу заҳотиёқ уни бажаришни болаларга топширади. Масалан, «Ўйнаймиз ва рақсга тушамиз» рақси билан таништирар экан, тарбиячи тинглаб кўринглар-а, қандай ажойиб мусиқа! Юринглар сайр қиламиз, хона бўйлаб юрамиз»,— дейди. Мусиқанинг биринчи қисми ижро этилади, бунда болалар тарбиячи билан бирга хона бўйлаб эркин юрадилар. Иккинчи қисм ижро этилганда қувноқ рақсга тушадилар.
Куйлаб рақсга тушишда ҳаракат текст билан айтиб турилса, олдиндан кўрсатишни талаб қилмайди. Болалар ҳаракатни яхши ўзлаштириб олишлари учун ҳар бир бандни 2-3 марта такрорлаш кифоядир.
Яхши кўрган ўйинчоқ эмоционал кўтаринкиликни, ўйнаш, рақсга тушиш иштиёқини уйғотади. Масалан, кичкинтойлар қувноқ рақсга тушадилар, кейинчалик ўйинчоқ кучук пайдо бўлганда ўз жойларига қочиб кетадилар. Агарда болалар ҳузурига айиқча меҳмон бўлиб келса, ҳар бир бола у билан навбати билан рақсга тушади.

Download 148,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish