Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети Мактабгача таълим факультети Мактабгача таълим методикаси кафедраси



Download 148,27 Kb.
bet13/33
Sana25.04.2022
Hajmi148,27 Kb.
#580857
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33
Bog'liq
72054 ruza matni

МУСИҚАЛИ ФАОЛИЯТ УЧУН ЖИҲОЗЛАР

Болалар боғчасида мусиқа фаолияти болалар томонидан маълум билимларнинг ўзлаштирилиши, керакли кўникма, малакаларнинг эгалланиши, мусиқа таассуротларининг жамғарилишига асосланади. Бунга мусиқа машғулотлари, байрамлар ва кўнгил очишларни тўғри ташкил қилиш, шунингдек, тарбиячиларнинг билвосита бўлса ҳам болаларнинг мустақил мусиқа фаолиятларига раҳбарликлари туфайли эришилади.


Болаларда бадиий диднинг шаклланишига атроф-муҳит сезиларли таъсир қилади. Шунинг учун болаларга мусиқа фаолиятига қизиқишни сингдириш ва бу қизиқишни доимий сақлаш учун гуруҳ хонасида махсус жой ажратиш ҳамда уни турли қўлланмалар—дидактик ўйинлар, техника воситалари (радио, электрон проигриватель, диапроектор, магнитофон ва бошқалар) билан жиҳозлаш лозим.
Ҳамма санъат турларида бўлганидек мусиқада ҳам атроф-муҳитни акс эттириш хусусиятлари («ўз тили билан») мавжуд. Унинг эмоционал мазмунини сўзлар орқали тушунтириш қийиндир. Мусиқа асарларини идрок қилиш кишининг умумий эмоционал ривожланганлигига боғлиқдир. Болаларнинг мусиқавий ривожланишлари муваффақиятлироқ бўлиши мақсадида мусиқани идрок этиш жараёнини осонлаштириши мумкин бўлган, уни яхшироқ тушунишга ёрдам бера оладиган хилма-хил қўлланмалардан фойдаланиш зарур.
Масалан, болаларни товушнинг йўғон-ингичкалигини фарқлашга қўнғироқчалар, доиралар ёрдамида ўргатиш мумкин; тембр ҳақида тушунча бериш учун турли мусиқа асбобларининг овозини эшиттириш ёки турли овозли ўйинчоқлар чиқарадиган (мушук, сичқон, кучук ва бошқалар) товушларни қиёслаш мумкин. Баъзи педагоглар мусиқани идрок этишни асарларни тинглаётган вақтда шунга мувофиқ келувчи иллюстрациялар, диапозитивлар, диафильмлар кўрсатиш орқали осонлаштирадилар.
Турли қўлланмаларнинг нималарга мўлжалланганлигини ҳамда улардан фойдаланиш методикасини аниқроқ тасаввур қилиш учун уларни шартли равишда қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
1-гуруҳ — образли қўлланмалар: образли ўйинчоқлар, лото, иллюстрация типидаги қўлланмалар.
2-гуруҳ — болалар мусиқали ўйинчоқлари ва асбобларй, буларни ўз навбатида овоз чиқарадиган ва овоз чиқармайдиганларга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳдаги қўлланмалар ўйин вазиятини яратишга мўлжалланган бўлиб, бу вақтда болалар ўзларини мусиқа асбобларини чалаётгандек фараз қиладилар. Иккинчи гуруҳдагилар овоз беришга кўра тўрт типга бўлинади. Йўғон-ингичкалиги номаълум товуши қайд қилинмаган ўйинчоқ-асбоблар (шақилдоқлар, доиралар, барабанлар, треугольниклар ва бошқалар); фақат битта товуш берувчи ўйинчоқ-асбоблар (найлар, бурғулар, қамиш сурнайлар ва бошқалар); қуйида қайд қилинган ўйинчоқ-асбоблар (кичик органлар, мусиқа қутичалари); диатоник ва хроматик товуш қаторли ўйинчоқ-асбоблар (металлофонлар, пианинолар, баянлар, флейтлар ва бошқалар).
3- гуруҳ — график қўлланмалар: нота лотоси (нота-доиралар, улар ёрдамида куйнинг ҳаракатини шартли равишда тасвирлаш мумкин, узун ва қисқалигини белгиловчи эни ҳар хил бўлган карточкалари ва бошқалар); нота стани (кичик фланелеграфда — индивидуаль фойдаланиш учун катта фланелеграфда — гуруҳ машғулотларида фойдаланиш учун); ясси тасвирлаш (товушнинг йўғон-ингичкалиги, куй ҳаракатининг йўналиши ва бошқалар ҳақида тасаввур берувчи нарвонча тасвири); геометрик фигуралар — мусиқа асарлари қисмларини шартли тасвирлаш учун;
4- гуруҳ — ўқишнинг аудиовизуал (тинглаш, кўриш) воситалари, буларни экранли, товушли, экран-товушларга ажратиш қабул қилинган. Экранли воситаларга овозсиз кинофильмлар, диафильм ва диапозитивлар; товушлиларга — магнитофон ёзувлари, граммофон пластинкалари, радиоэшиттиришлар; экран-товушлиларга овозли кинофильмлар, овоз берилган диапозитив ва диафильмлар, ўқув-телевизион кўрсатувлар тааллуқлидир.
Образли ўйинчоқлардан мактабгача кичик тарбия ёшидагилар билан ўйнашда фойдаланган маъқул. Катталигига кўра турлича (катта ва кичик кучук, товуқ ва жўжа, мушук ва мушук боласи ва шу кабилар) ўйинчоқларни танлаб, улардан ўйин вазиятларида фойдаланиб, кичкинтойларга товушлар йўғон ҳамда ингичка бўлишини кўрсатиш мумкин. Бунинг учун тарбиячи катта кучукнинг вовуллашига ва кучук боласининг ангиллашига, товуқнинг қағ-қағлаши ва жўжанинг чий-чийлашига тақлид қилади ҳамда бола-ларни ҳам шундай қилишга ундайди. Бунда у жўжа (мушук боласи) ингичка-баланд товуш билан чийиллашичи такрор-такрор эслатади ва бошқалар.
Худди шу ўйинчоқлар билан бошқача усулда ўйналганда кичкинтойларни тембрларнинг хилма-хиллиги билан таништириш имкони туғилади.
Масалан, матрёшканинг ўйинчоқ-уйига (қўғирчоқ театри наборидан унинг ясси тасвирини олиб, фойдаланиш ҳам мумкин) товуш тембри характеристикасини бериш осон бўлган ўйинчоқлар: кучукча, мушук, товуқ ва шу кабилар меҳмон бўлиб келади. Тарбиячи товушга тақлид қилиш ёрдамида болаларга барча меҳмонларни таништиради ва болалардан матрёшканинг уйига нималар меҳмон бўлиб келишганлигини сўрайди. Болалар ўйинчоқни тўғри айтганларида уни болаларга кўрсатади.
Овозли ўйинчоқлар билан ўйнаш янада қизиқарлироқ ўтади. Расм солинган ёки кичкина суратлар ёпиштирилган карточкалар лото типидаги қўлланма воситасини ўтайди. Булар, масалан, гуруҳда мавжуд бўлган турли мусиқа асбоблари: металлофон, цитра, барабан, треугольник ва бошқаларнинг тасвири бўлиши мумкин. Тарбиячи бирор чолғу асбобни чалиб (буни бола кўрмаслиги керак), шундай овоз берувчи асбоб тасвирланган карточкани топишни топширади. Бошқа сафар исталган мусиқа асбобининг расми тасвирланган карточкани олишни, унинг номини айтишни ва сўнгра чалиб кўрсатишни тавсия қилиши мумкин. Бу топшириқ анча мураккаб ва уни катта гуруҳларда, болалар турли мусиқа асбобларини чалиш усулларини етарли даражада эгаллаб олганларидан сўнг бериш керак.
Карточкаларга ёпиштирилган расмлар шартли равишда у ёки бу асарнинг характерини ифодалаши мумкин. Масалан, қўғирчоқни аллалаётган қизчанинг тасвири болаларнинг алла ҳақидаги тасаввурлари билан яхши бирикади; қўлида барабан билан ҳарбийларча қадам ташлаб юрган бола тасвири марш билан ассоциацияланади, сарафандаги қиз тасвири эса — рақс билан ассоциацияга киради. Тарбиячи болаларни мусиқа асарларининг турли жанрлари билан таништирар экан, уларга тинглаган асарга мувофиқ келувчи расмни танлашни тавсия қилиши мумкин.
Болалар мусиқа асбоблари ёрдамида таниш қўшиқ, ҳиргойиларнинг ритмик тасвирини бериш, ўзига жўр бўлиб қўшиқ айтиш, оддий куйларни бадиҳа қилиш мумкин.
Агар одатдаги металлофонни қия қилиб қўйилса, овозли нарвонча ҳосил бўлади, ундан ингичка ёғоч таёқчага ўрнатилган матрёшка юқорига ва пастга қараб «юриши», у ҳар бир зинадан ёки зина оша сакраши мумкин. Бу ҳар бир болага товушларнинг йўғон-ингичкалигини, куй ҳаракатининг йўналишини ёрқин тасаввур қилиш имконини беради.
Турлича овоз берадиган қилиб танланган сурнайчалар, доирачалар, қўнғироқлардан ҳам болаларни товушнинг йўғон-ингичкалиги билан таништиришда ёки бу тасаввурларни мустаҳкамлашда фойдаланиш мумкин.
Тембрни тинглаб ҳис қилиш қобилиятини ўстириш мақсадида машқ-топишмоқлар бериш мумкин: айтчи, бу қайси чолғу асбобининг овози? Бунда чолғу асбобларининг овозлари қарама-қарши бўлганларини ҳам, масалан, доира, металлофон, триол, шунингдек овози бир-бирига анча яқин бўлганларини ҳам треугольник, қўнғироқчалар, доиралар танлаш мумкин. Бундай топшириқларни, улар мураккаблиги туфайли, катта мактабгача тарбия ёшидагиларга бериш керак.
Мусиқа асбоблари ёрдамида болаларнинг динамик қобилиятлари ҳам ўстирилади. Педагог болаларга «Баланд-паст» ўйинини ўйнашни тавсия қилар экан, аввал бир чолғу асбобида ҳам баланд, ҳам паст товушга қандай эришиш мумкинлигини кўрсатади, сўнгра у болаларни ҳам мусиқа асбобини худди шундай чалишга таклиф қилади. Масалан, барабанни чалганда товуш пастроқ, бўғиқроқ чиқиши учун таёқчаларга юмшоқ мато ўраш керак.
Қўлланма-иллюстрация сифатида Н. Ветлугинанинг «Мусиқали алифбо»идаги расмлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Агарда имконият бўлса, уларни катталаштирган маъқул. Улар товушнинг турли хусусиятлари: йўғон-ингичкалиги, чўзиқлиги, тембри ҳақида кўрсатмали тушунча беради. Иллюстрациялар намойиш қилиш мусиқа асбобларини чалиш, қўшиқ айтиш, қўшиқ куйини нота-доиралар ёрдамида фланелеграфга қўйиш билан бириктирилади. Бундай ҳолларда тинглаш идроки кўриш ва ҳаракат идроки орқали мустаҳкамланади.
Нота лотоси, айтиб ўтганимиздек, график қўлланмалар гуруҳига киритилади. Лото учун нота-доиралар одатда қалин картон қоғоздан қирқилади ва унга турли рангдаги бахмал қоғоз ёпиштирилади, бироқ уларни бошқа материаллардан ҳам тайёрлаш мумкин, асосийси — уларнинг ҳажми товушларнинг нисбатан йўғон-ингичкалиги шулар ёрдамида белгиланадиган нота станига тўғри келиши керак. Нота лотосининг бошқа элементи картон қоғоз ёки бошқа материалдан (ёғоч, пластмасса) қилинган эни турлича карточкалардир; ичи кенгроқ карточкалар шартли тарзда узун товушларни, торлари — қисқа товушларни ифодалайди.
Биз металлофондан қилинган мусиқали нарвонча .ҳақида гапириб ўтган эдик, бироқ болаларни товушнинг нисбий йўғон-ингичкалиги билан таништиришнинг дастлабки босқичида фақат матрёшкагина эмас, балки шунга мувофиқ тайёрланган бошқа ўйинчоқлар (ясси тасвирлар) ҳам «юра оладиган» зинали нарвончанинг ясси тасвирини тайёрлаш лозим. Болалар йўғон ва ингичка товушларнинг жойлашиш принципини эгаллаб олганларидан сўнг, тарбиячи уларни чолғу асбобларида кўрсатишга ўтади.
Мусиқа асарларининг қисмларини аниқлашда геометрик фигуралардан ҳам фойдаланиш мумкин. Катта мактабгача тарбия ёшидаги болалар айлана ва квадрат каби фигураларни яхши биладилар. Таниш асарни тинглаётган вақтда бола мусиқа характери неча марта ўзгарса, столга турли фигураларни шунча марта қўяди. Масалан, агарда асар икки қисмли бўлса, бола столга икки фигура — квадрат ва айлана, уч қисмли бўлса, уч ҳар хил фигура — квадрат, айлана, учбурчакни қўяди. Бироқ яна оддийроқ вариантни тавсия қилиш ҳам мумкин: асарнинг қисмларини фақат бир хил фигуралар (масалан, квадратлар) билан қайд қилиш.
4-гуруҳ қўлланмалари, яъни ўқитишнинг аудиовизуаль воситалари йилдан-йилга мактаблардаги сингари болалар боғчасида ҳам ўқув жараёнларида борган сари кўпроқ қўлланилмоқда. Булар қаторига биринчи навбатда хилма-хил грампластинкаларни киритиш лозим. Булар болалар қўшиқлари, мультфильмлардан мусиқа ва қўшиқлар, мусиқа жўрлигидаги эртаклар, мусиқали эртаклар ва композициялардир.
Пластинкалар педагогга болаларни вокал ва чолғу мусиқаси билан, хор, оркестр садоси билан, алоҳида мусиқа асбоблари мусиқа жанрларининг хилма-хиллиги билан таништириш имконини беради.
Болалар граммофон ёзувидаги асарларни тинглар эканлар, мусиқани диққат бериб, фикрни тўплаб идрок этишни ўрганадилар. Педагог уларнинг эътиборини мусиқа тилининг бойлиги ва образлигига, масалан, А. Александровнинг «Медведь танцует под флейту» пьесасида айиқнинг оғир, бесўнақай ҳаракати) эшитилса, П. Чайковскийнинг «Қўғирчоқ бетоблиги» асарида тингловчиларда қўғирчоқнинг касал бўлиб қолганига ҳамдардлик уйғотувчи аянчли интонация мавжуд. Р.Шуманнинг «Смелий наездчик» асарида тез, кескин ҳаракатни ҳис қилиш мумкин, от туёқларининг овози эшитилади, бироқ шу билан бирга бу отни елдириб кетаётган оддий отлиқ эмас, балки ўзини чавандоз ўрнида тасаввур қилаётган бола рақсга тушаётганлигини англаш мумкин бўлади.
Болалар рақс тушишни яхши кўрганликлари учун гуруҳда рақс куйлари пластинкалари бўлиши керак. Пластинкалар болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиб, яхши танланиши концерт ва кўнгил очишлар уюштиришда ёрдам беради.
Магнитофон пластинкалар билан бир хил мақсадларда қўлланади, бироқ у баъзи афзалликларга эгадир. Масалан, болалар ижро этган қўшиқлари, қизиқарли радиоэшиттиришларни, кейинчалик кўнгил очишлар, байрамлар ва қўғирчоқ театри томошалари вақтида жаранглайдиган мусиқаларни лентага ёзиб олиш имконини беради. Бу жуда қулайдир, чунки керакли пластинкалар ҳар доим ҳам топилавермайди.
Болаларнинг мусиқа таассуротларини жамғаришларида радиоэшиттириш ва телевизион кўрсатувлар катта роль ўйнайди. Улар болаларни қўшиқ ва эртаклар, классик композиторларнинг асарлари ва замонавий мусиқа, болалар учун асарлар яратувчи турли композиторларнинг ижодлари ва шу кабилар билан қизиқарли таништиради. Бу эшиттириш ва кўрсатувлар мусиқа, қўшиқ, қизиқарли сюжет, эртак қаҳрамонлари билан учрашувларга бойдир. Бу эшиттиришлар мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун тушунарлидир, улар севикли қаҳрамонлари, айниқса мультфильмлардаги қаҳрамонларнинг қўшиқларини бажону дил тинглайдилар ва эслаб қоладилар.
Кўпинча радиоэшиттириш ва телевизион кўрсатувларнинг қатнашчилари болалар боғчаларининг тарбияланувчилари бўладилар. Уларнинг чиқишлари тенгдошларида доимо катта қизиқиш уйғотади. Бундай эшиттириш ва кўрсатувлардан олинган таассуротлар туфайли болалар ўз мустақил фаолиятларида ўзларининг ўйин-концертларини ташкил қиладилар ва уларда таниш қўшиқ, рақслар ижро этадилар, мусиқа асбобларини чаладилар, кичик саҳналар ижро этадилар.
Тарбиячи радио эшиттириш, телевизион кўрсатувларни томоша қилишни ташкил қилар экан, уларнинг берилиш вақтини олдиндан аниқлаши ва болаларни бунга тайёрлаши лозим. Агарда бу кўрсатиш, эшиттиришларнинг вақти ноқулай, болаларнинг кун режимини бузадиган бўлса, радио эшиттиришларни ва баъзи телевизион кўрсатувларни магнитофонга ёзиб олиш ҳамда болалар учун қулай бўлган вақтда қўйиб бериш мумкин.
Шуни айтиб ўтиш керакки, гуруҳда хилма-хил қўлланмаларнинг кўп бўлиши мусиқа тарбияси вазифаларини ўзидан-ўзи ҳал қилмайди. Бунинг учун маълум муҳит яратиш, тарбиячининг болалар мусиқа фаолиятини бевосита ёки билвосита йўлловчи, усталик билан доимий бошқариб бориши талаб қилинади.
Болаларнинг мусиқали фаолиятлари учун гуруҳ хонасида ўйинчоқларга кичкина шкаф, мусиқа асбоблари, дидактик қўлланмалар, электропроигриватель ва пластинкалар учун пастак стол бўлиши керак. Агар шкафчанинг конструкцияси имкон берса, электропроигривателни ўша ерда сақлаш мумкин. Худди шу ерга болалар мусиқа асбобларини чалиши ва қўлланмалардан фойдаланиш учун столча ва бир нечта стулчалар қўйилиши керак.
Қўлланмаларнинг миқдори ва ассортименти турли ёш гуруҳларидаги мусиқа тарбиясининг вазифаларини аниқлайди. Қўлланмалар чиройли безатилган бўлиши, болаларда улар билан ишлашга қизиқиш ва иштиёқ уйғотиши, шакли оддий, фойдаланишга қулай, пишиқ ҳамда ишлатганда пухта бўлиши керак.
Янги қўлланмалар билан болалар аста-секин ўзлаштириб олишлари- учун аввал машғулотларда таништириш ва шундан кейингина уларни гуруҳга олиб кириш мақсадга мувофиқдир. Гуруҳда бир вақтда тўрт-бешта ҳар хил мусиқа асбоблари, икки-учта дидактик ўйин, бир нечта ясама ўйинчоқлар, эшитиш учун тўрт-бешта мусиқа, севимли қўшиқ ёзилган пластинка, икки-учта рус халқ куйлари ёзуви, мусиқали эртаклар ва инсценировкалар бўлиши керак.
Қўлланмалардан фойдаланишда «оддийдан — мураккабга» ва шунингдек, ёш принципларига риоя қилиш керак. Масалан, кичик гуруҳда болалар ҳали мусиқа асбобларини чалиш малакасини эгаллаб олмаган вақтларида уларга овоз ёки куйи қайд қилинган мусиқали ўйинчоқларни, турли сурнайчалар ҳуштакчалар, баъзи зарбли асбоблар — барабан, доира, треугольникларни тавсия қилиш керак. Мусиқа асбобларини чалишни ўрганишга иштиёқи бўлган катта мактабгача тарбия ёшидаги болаларга металлофон, цитра, триол, аккордеон берган маъқул.
Ўқитишнинг аудиовизуаль воситаларидан ҳам болаларнинг ёш хусусиятларини назарда тутиб фойдаланиш лозим. Болаларнинг илтимосига кўра, тарбиячи уларга севимли асарларини (мульт-фильмлардан қўшиқлар, мусиқали эртаклар) тинглашни, рақс куйи садолари остида рақсга тушишни, мусиқа жўрлигида (пластинка ёки магнитофон ёзуви) диафильмлар кўришни тавсия қилади.
Радиоэшиттиришларни тинглаш учуя овоз сифати яхши бўлган радиоприёмник ёки транзистор бўлиши керак. Телевизион кўрсатувлар, одатда мусиқа машғулотлари залида ёки махсус ажратилган хонада кўрилади. Агар қандайдир сабабларга кўра телевизион кўрсатувларни-боғчада кўришнинг имконияти бўлмаса, тарбиячи буни уйда амалга оширишни, ота-оналарга тавсия қилиши мумкин.
Агар бола уйда ҳам севимли пластинкаларини тинглаш, мусиқа асбобларини чалиш имкониятига эга бўлса жуда яхши. Шунинг учун псдагог уйда ҳам «мусиқали бурчак» ташкил қилишнинг муҳимлигини ота-оналарга тушунтириши керак.
Болаларда мустақил мусиқа фаолиятига қизиқишни доимий сақлаб туриш учун даврий, тахминан икки ойда бир марта қўлланмаларни янгилаш, янги асбоб-ускуналар киритиш лозим.
Натижада уларнинг мустақиллик даражалари ўсади, мусиқавий қобилиятлари ривожланади, мусиқа ҳақидаги билимлари кенгаяди. Бу болалар фаоллигини сезиларли ўстириб, мусиқа фаолиятини турли-туман қилишга имкон беради.



Download 148,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish