Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети Мактабгача таълим факультети Мактабгача таълим методикаси кафедраси


ТЎРТ ЁШДАН ЕТТИ ЁШГАЧА БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ ТУРЛИ ХИЛ МУСИҚА ФАОЛИЯТЛАРИГА ЎРГАТИШ МЕТОДЛАРИ ВА МАЗМУНИ



Download 148,27 Kb.
bet26/33
Sana25.04.2022
Hajmi148,27 Kb.
#580857
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
72054 ruza matni

ТЎРТ ЁШДАН ЕТТИ ЁШГАЧА БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ ТУРЛИ ХИЛ МУСИҚА ФАОЛИЯТЛАРИГА ЎРГАТИШ МЕТОДЛАРИ ВА МАЗМУНИ.

  1. Мусиқага эмоционал жавобни ўстириш.

  2. Умумий мусиқа қобилияти, индивидуал қобилиятлар, ашулачилик овози ва ҳаракатларнинг ифодалилигини ўстириш.

  3. Мусиқага бўлган дидни ўстириш.

  4. Мусиқага ва мусиқа фаолиятига ижодий муносабатни ўстириш.

Бола ва унинг қобилиятларининг ўсиши катта киши томонидан уюштириладиган фаолиятда: қўшиқ, ритмика, мусиқа тинглаш ва мусиқа асбобларини чалишда содир бўлади. Болалар ўзларининг мусиқа эшитиш тажрибалари асосида ўз тасаввурларини қўшиқ, ўйин, рақс ижодида намоён қилишга ва мусиқа саводининг оддий элементларини эгаллашга қодирдирлар. Шу билан бирга фаолиятнинг ҳар бир тури умуман мусиқа қобилиятларининг ўсишига, махсус қобилиятларнинг шаклланишига масалан, ашула айтиш, ашулачилик овози ва куй қобилиятининг таркиб топишига ёрдам беради.
Буларнинг барчаси турли ташкилий шаклларда: машғулотларда, ўқишдан ташқари ишларда (болалар боғчаси турмушида мусиқа) ва мустақил фаолиятларда бўлиб ўтади.
Барча болалар билан бир вақтда ва мусиқа амалиётининг барча турлари бўйича режали олиб бориладиган машғулотлар ишнинг энг муҳим шакли ҳисобланади. Педагог ўз ишини режалаштирар экан, болалар билан бўладиган ҳар бир учрашувнинг конкрет вазифалари унга равшан бўлиши керак, ўқув материалини бутун ўқув даврига тақсимлайди. У бутун жамоага мурожаат қилар экан, ҳар бир болани ўз назар-эътиборида тутади. Бу уни машғулотни динамик, вариантлаб олиб боришга, болалар эътибо-рини усталик билан бошқа томонга буришга, уни ижро этилаётган мусиқа характерини тўғри идрок этишга йўллашга мажбур қилади. Шу билан бирга машғулот ягона режа билан бириккан бўлиши керак.
Амалиёт жараёнида машғулотлар ўтказишнинг қуйидаги тартиби шаклланган. У болаларнинг тинглаш қобилиятини, эътиборини тўплаб, жамоани яхши уюштирадиган мусиқали-ритмик машғулотлардан бошланади. Шундан кейин болалар сокин, эътиборини четга қочирмай ўтириб, ашула айтадилар ва мусиқа тинглайдилар. Улар ўзларини, ўртоқларини, педагогнинг кўрсатмаларини тинглаб, ашула айтадилар, эшитиш қобилиятини ўстириш машқларини, ашула айтиш импровизациялари учун ижодий топшириқларни бажарадилар, янги қўшиқлар ўрганадилар, яхши таниш бўлганларини такрорлайдилар. Машғулот охирига яқинлашганда тинч ҳаракатлар билан якунланадиган ўйин, рақс, хороводлар ўтказилади.
Мусиқали-эстетик тарбия жараёнида бир қатор муҳим вазифалар амалга оширилади.

Download 148,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish