Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети Мактабгача таълим факультети Мактабгача таълим методикаси кафедраси



Download 148,27 Kb.
bet2/33
Sana25.04.2022
Hajmi148,27 Kb.
#580857
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
72054 ruza matni

Саволлар:
1.Эстетик тарбия болаларга нимани ўргатади.
2.Санъат гўзаллиги нимага асосланади.
3.Мусиқа бадиий образ қандай хусусиятларни
ифодалайди.
4.И.С.Тургеневнинг «Овчининг мактублари» ифодали, эмоционал ва образли ёдлаб беринг.
5.Мусиқавий қобилият деганда нимани тушунасиз? Эмоционал ҳиссиёт нима?
6. Болаларни педагог фаол фаолиятини вужудга келтириш учун нималар орқали қизиқтиради? Қандай бадиий асарларни биласиз?
Адабиётлар:

1. Н.А.Ветлугина "Мусиқа тарбиясининг назарияси ва методикаси", 1985й.


2. А.В.Кенеман, Н.А.Ветлугина. "Мусиқа таълим тарбия методикаси", М.,1985й.


МУСИҚА ТАРБИЯСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Бола учун мусиқа қувноқ кечинмалар дунёсидир. Унинг олдида бу дунёнинг эшигини очиш учун унда қобилиятларни, энг аввало мусиқа оҳангларини тўғри қабул қилиш ва эмоционал илтифотлиликни ўстириш лозим. Акс ҳолда мусиқа ўзининг тарбиявий функцияларини бажара олмайди.


Илк болалигида кичкинтой мусиқани ўз атрофидаги товушлар, шовқинлардан фарқлайди. У ўз эътиборини тингланган куйга қаратади, маълум вақт жим қолади, тинглайди, унга жилмайиш, ғуғулаш, айрим ҳаракатлар билан жавоб беради, «жонланишлар комплексини» намоён қилади.
Каттароқ болалар анчагина ўсган психологик қобилиятларга эга бўладилар. Улар ҳодисалар ўртасидаги баъзи алоқаларни англайдилар, оддий умумлаштиришларни амалга ошира оладилар — масалан, мусиқа характерини, ижро этилган пьеса қайси белгиларига кўра қувноқ, шодмон, сокин ёки ғамгин эканлигини айтиб бера оладилар. Уларга характерига кўра турлича бўлган қўшиқларни қандай куйлаш кераклиги, тинч хороводда ёки ҳаракатли рақсда қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақидаги талаблар ҳам тушунарлидир. Мусиқа қизиқишлари ҳам шаклланади: фаолиятнинг у ёки бу турига, мусиқа жанрига мойиллик билдирилади. Олти-етти ёшга келиб, бадиий диднинг бошланғич куртакларининг намоён бўлиши — асарга ва унинг ижросига баҳо бера билиш қобилияти кузатилади.
Бу ёшда ашула айтиладиган овоз жарангдорлик, оҳангдорлик, ҳаракатчанлик касб этади. Диапазон тенглашади, вокал интонация анча барқарорлашади. Агар тўрт ёшли болалар ҳали ҳам катта киши қўллаб-қувватлаб туришига муҳтож бўлсалар, системали тарзда ўқитиш натижасида олти ёшли болаларнинг кўпчилиги мусиқа асбоби жўрлигисиз ҳам куйлай оладилар.
Мусиқа машғулотларида болаларнинг хатти-ҳаракатлари ўқув ва ижодий топшириқларни бажаришга йўлланади. Улар ижрочилик малакаларини эгаллайдилар ва ўзларининг содда оҳанглари-ни бадиҳа қиладилар, турли рақсларни ижро этишда эса турли рақс ҳаракатларини, мусиқали ўйин образларини ўзларича ифодалашга уринадилар.
Бола шахсининг ҳар томонлама камол топиши эстетик тарбиянинг ахлоқий, ақлий ва жисмоний тарбия билан узвий алоқаси туфайли рўёбга чиқарилади. Ғоявий-ахлоқий таъсирнинг амалга оширилишига тўғри ишлаб чиқилган ва болаларнинг ёш имкониятларига мувофиқ танланган дастур ёрдам беради. Бироқ энг асосийси — мусиқанинг ўзига хос хусусияти туфайли шаклланадиган «ҳиссиётлар мактаби» бўлиб, тингловчида биргаликда ҳис қилиш туйғусини уйғотишдир.
Мусиқа машғулотларида билиш ва ақлий фаолиятлар ҳам фаоллашади. Болалар мусиқани диққат бериб тинглар эканлар, кўп нарсаларни билиб оладилар. Бироқ, бунда улар мусиқанинг энг умумий хусусиятлари, энг ёрқин образларинигина идрок этадилар. Агар боланинг олдига мусиқани эътибор бериб тинглаш, унинг ифода воситаларини фарқлаш, қиёслаш, ажратиш вазифалари қўйилган бўлса, эмоционал муносабат ўз аҳамиятини йўқотмайди. Бу ақлий ҳаракатлар бола ҳиссиёти ва кечинмалари доирасини бойитади ҳамда кенгайтиради, уларга онглилик беради.
Мусиқали эстетик тарбиянинг гармониклигига мусиқа фаолиятининг мактабгача ёшдаги болаларга тушунарли бўлган барча турларидан, ўсиб келаётган инсоннинг барча имкониятларидан фойдаланилган тақдирдагина эришиш мумкин. Шу билан бирга педагогик вазифалар мураккаблаштирилар экан, болаларнинг ўзларига хос таъсирчанликларини суистеъмол қилмаслик лозим. Мусиқа санъати, унинг ўзига хос хусусиятлари педагогнинг олдига бир қатор специфик вазифаларни ҳал қилишни кўндаланг қилиб қўяди:
1. Мусиқага муҳаббат ва қизиқишни тарбиялаш. Фақат эмоционал берилувчанлик ва мойилликни ўстиришгина мусиқанинг тарбиявий таъсиридан кенг фойдаланиш имконини беради.
2. Болаларни муайян уюштирилган система ёрдамида турли хилдаги мусиқа асарлари ҳамда унда фойдаланиладиган ифода воситалари билан таништириб, уларнинг таассуротларини бойитиш.
3. Болаларда мусиқа ҳамда ашула айтиш, ритмика, болалар мусиқа асбобларини чалиш соҳасида энг оддий ижрочилик малакаларини шакллантириб, уларни мусиқа фаолиятининг хилма-хил турларида қатнаштириш. Уларни мусиқа саводининг бошланғич элементлари билан таништириш. Буларнинг барчаси болаларга онгли, бевосита, ифодали ҳаракат қилиш имконини беради.
4. Болаларда умумий мусиқа қобилиятини (сенсор юқори ладда эшитиш, ритмни ҳис қилиш қобилиятларини) ўстириш, хонандалик овози ва ҳаракатларнинг ифодалилигини таркиб топтириш. Агар мазкур ёшда болани фаол амалий фаолиятга ўргатилса ва қатнаштирилса, унинг барча қобилиятлари шаклланади ва ўсади.
5.Бошланғич мусиқа дидининг камол топишига ёрдам бериш. Мусиқа ҳақида олинган таъсир ва тасаввурлар асосида аввало ижро этилаётган асарларга нисбатан танлаш, сўнгра эса баҳолаш муносабатлари намоён бўлади.
6.Болаларда мусиқага, энг аввало уларнинг бундай фаолиятлари учун қулай бўлган мусиқа ўйинлари ва хороводларга образларни ифодалаш, таниш рақс ҳаракатларида янги бирикмалар қўллаш, хиргойи қилишларни бадиҳа қилиш каби фаолиятларга
ижодий муносабатни ўстириш. Бу кундалик ҳаётда ўрганилган репертуардан фойдаланиш, мусиқа асбобларини чалиш, ашула айтиш, рақсга тушишларни қўллашдаги мустақилликни, ташаббус, иштиёқни аниқлаш имконини беради. Албатта юқоридагиларнинг намоён бўлиши кўпроқ ўрта ва катта мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун характерлидир.



Download 148,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish