Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Махсус сиртқи бўлим



Download 312,5 Kb.
bet4/7
Sana22.02.2022
Hajmi312,5 Kb.
#89346
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
KIchik tadbirkorlik

Сhet el adabiyotlari:
9.Maliy biznes. Organizatsiya, ekonomika, upravlenie: Uchebnoe iosobie dlya vuzov / Pod red. Prof. V.YA. Gorofinklya, prof. V.YA. Gorfinkelya, N.L. SHvandara.-2eizd., prereb. Idop.-M.:YUNITI-DANA,2008.
10.Predprinimatel’stvo: Uchebnik /Pod. red. M.G. Lapusti. - 4-e i (datel’stvo, dop. - M.: INFRA-M, 2008.
11.Aniskin YU.P. Organizatsiya i upravlenie malim biznesom: Uchebnoe posobie. - M: Finansn i statistika, 2008.
Электрон ресурслар:
1. www.стат.уз (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси)
2. www.лех.уз (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси)
3. www.минеcономй.уз (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги)
4. www.wорлдбанк.орг (Тҳе Wорлд Банк)
5. www.гов.уз (Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали)
6. www.норма.уз (Информационно-правовой портал Узбекистана)
7. www.мф.уз (Министерство финансов Республики Узбекстан)
2 – топшириқ.
Tадбиркорликни (бизнесни) юритишнинг молиявий манбалари” мавзуси бўйича Б/Б/БО усулини қўллаб, жадвал тузинг.


3 – топшириқ.
«Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги farmonning қисқача мазмунини баён этинг. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
МИКРОФИРМАЛАР ВА КИЧИК КОРХОНАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Кичик бизнес субъектларини жадал ривожлантиришни янада рағбатлантириш ҳамда унинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти ва улушини тубдан ошириш мақсадида:
1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлови жорий этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, ягона солиқ тўлови алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 февралдаги ПФ-3850-сонФармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 4-6-сон, 37-модда)
Ягона солиқ тўлови ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача ҳар чоракда ҳамда йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тўланиши белгилаб қўйилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 июлдаги ПФ-3771-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 28–29-сон, 262-модда)
2. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб, акциз солиғи олинадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини ҳисоблаш чоғида солиққа тортиладиган база акциз солиғи суммасига камайтириладиган тартиб ўрнатилсин.
3 Янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини бир йилга кечиктириш, кечиктирилган суммани имтиёзли давр тугагандан кейин тенг улушларда 12 ой давомида тўлаш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2005 йилнинг 1 июлигача:
ягона солиқ тўловини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ўртасида тақсимлаш нормативларини тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки билан биргаликда ягона солиқ тўловини ҳисоблаш, тўлаш ҳамда уни давлат бюджети ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
5. Қуйидагилар белгилансин:
илгари микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўлаш бўйича қонун ҳужжатларида берилган солиқ имтиёзлари ягона солиқ тўловини тўлаш чоғида амал қилади;
ягона солиқ тўловини тўлайдиган микрофирма ва кичик корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олинган ер майдонлари учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинади.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда уч ой муддатда «Солиқ маслаҳатчилари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, лойиҳада тадбиркорлик субъектларини солиқ қонунчилиги соҳасида маслаҳат ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни таъминлашнинг амалий механизми кўзда тутилсин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонуни.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Download 312,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish