Жон Локк ҳаёти: Инглиз файласуфи Жон Локк (1632-1704) Англиянинг жануби - ғарбидаги сомерсет графлигига қарашли Рингтон шаҳарчасида пуританлар оиласида туғилди. Унинг отаси адвокат бўлиб, Кромвел армиясининг отлиқ эскадронига қўмондонлик қилган.
Жон Локк Оксфорд дорилфунуни қошидаги диний коллежда таълим олди. Кейинчалик тиббиёт илмини ўрганди. 1656 йилда у Оксфорд дорилфунунининг бакалаврлик, 1658 йилда эса магистрлик илмий даражасига сазовор бўлди. У кимёгар Роберт Бойл билан дўстлашади. Бу дўстлик унда файласуфлар Декрат ва Гассенди таълимотига қизиқиш уйғотади.
Жон Локк олий ҳукумат идораларида хизмат қилиб, мансаб поғоналаридан тез юқорилаб боради ва Англия ҳукуматининг лорд канцлери лавозимига эришади.
Жон Локк 39 ёшидан бошлаб фалсафа илмини иштиёқ билан ўрганишга киришади. 1682 йилда олим ҳукуматда юз берган сиёсий танглик туфайли Англияни ташлаб Нидерландияда яшайди. 1689 йилда у ватанига қайтади ва бирин – кетин ҳорижда ёзган асарларини чоп этади.
Локкда схоластик фалсафага танқидий муносабат ва табиий фанларга, айниқса тиббиёт ва кимёга қизиқиш жуда эрта пайдо бўлди. Локк ўз олдига интеллектуал «тозалаш»ни амалга ошириш, яъни билишни танқидий текширишни мақсад қилиб қўйди. У айнан диний ва аҳлоқий муаммоларга доир туганмас баҳслар уни қўлланувчи тушунчаларнинг кўпчилиги умидсиз даражада ноаниқ ва нотўғри эмасми, деган саволни беришга мажбур қилганини тан олади. Локк файласуфлар ҳам табиат ҳодисаларини тадқиқ қилувчи олимлар сингари, тажриба ёрдамида қадам бақадам олға юришлари керак, деб ҳисоблайди. «Буюк» муаммоларни кўриб чиқишга ўтишдан олдин ўз, воситаларимиз, яъни ўз тушунчаларимизни ўрганиб чиқишимиз керак. Шунинг учун Локк билишни танқид қилиш ва тилни таҳлилдан ўтказишдан бошлайди. Аммо «воситалар»га бўлган қизиқиш унинг конкрет муаммолар билан шуғулланишига ҳам ҳалақит бермайди. Локк педагогика ва сиёсий назариянинг классикларидан бири ҳисобланади.
Бошқарув ҳақида трактат асарини либерализмнинг библияси деб атайдилар. Унинг биринчи қисми абсалютизм идеологи сэр Роберт Филмер (1588-1653)ни танқид қилишга бағишланган. Иккинчи қисмида Локкнинг давлат ва табиий ҳуқуқ ҳақидаги ўз ғоялари кўриб чиқилган. Бу асарни Вильгельм Оранский (1650-1702) конститутцион монархиясининг асосланиши сифатида баҳолаганлар, аммо униг ғоялари Францияда ҳам, Америкада ҳам инқилобий роль ўйнаган. Локк шунингдек диний бағрикенглик, тарбия ҳақида ўйлар, Христианликнинг ақлга мувофиқлиги асарлари ҳамда инсоннинг билиши ҳақида тажриба номли эпистемологик асар муаллифидир.
Унинг қуйидаги асарлари маълум: «Табиат қонунларига доир тажрибалар» (1662-1664), «Дин эркинлигини эътироф этишга доир тажриба» (1667), «Тиббиёт саънати ҳақида» (1669 й), «Инсон таффакурига доир тажрибалар» (1689 – йил, олим бу асар устида 20 йилдан зиёд меҳнат қилган), «Тарбияга оид баъзи фикрлар» (1693 й.) ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |