Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Амалий психология” кафедраси доцент в б. Н. З. Исмоилова томонидан тайёрланган “Стрессга барқарорликни оширишнинг психологик детерминантлари” номли монографияга
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Амалий психология” кафедраси доцент в.б. Н.З.Исмоилова томонидан тайёрланган “Стрессга барқарорликни оширишнинг психологик детерминантлари” номли монографияга ТАҚРИЗ Бугун бутун дунёда аксарият одамлар стрессдан азият чекмоқда. ЖССТнинг маълумотларига кўра мавжуд касалликларнинг 65%и стресс билан боғлиқ эканлиги таъкидланади. Баъзи мутахассислар эса бу кўрсаткичлар бундан-да кўп бўлиши мумкин деган фикрни билдирадилар. Демак, жамият аъзоларининг стресс ҳолатига тушишлари туфайли турли соматик ва психосоматик касалликларни орттириб олиш эҳтимоли кенг жамоатчиликнинг диққат марказидан жой олгани бежиз эмас. Шундай экан жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўзида стрессларни ҳис қилиши табиий бўлган ва ўзида стрессга барқарорлик кўникмасини шакллантириши долзарб бўлган, қолаверса стресс ҳақидаги илмий маълумотларни олиш учун етарли манбалар мавжуд бўлмаган бугунги шароитда бу борада илмий оммабоп адабиётларнинг қўлланмаларнинг яратилиши муҳим вазифалардан бирига айланиб бормоқда.
Маълумки, бўлажак мутахассисларнинг руҳий камолотида стрессли вазиятларга нисбатан барқарор муносабатда бўлиш муҳим шахсий сифатлардан бири сифатида қайд этилади. Бу эса ўз навбатида бу борада илмий изланишлар олиб боришнинг долзарблиги ва заруриятини белглайди. Айниқса, муаллиф томонидан кўтарилган муаммо ҳозирги кун учун долзарб бўлиб, унинг ечимини топилиши эса талаба ёшларнинг бўлажак мутахассис сифатида сифатида ҳар томонлама камолга етиши учун илмий ва амалий жиҳатдан хизмат қилади.
Монографиянинг кириш қисмида муаммонинг долзарблиги, илмий, амалий аҳамияти, муаммонинг ўрганилганлик ҳолатлари очиб берилган. “Стрессли вазиятларда шахс хулқ-атворини ўрганиш: илмий ёндашувлардаги анъаналар” деб номланган биринчи бобда қадимги манбалар ва шарқ мутафаккирлари томонидан стрессга барқарорликка ёндош бўлган тушунчалар сабр-бардош, қаноат, шукроналик ҳақида, мавзу доирасида хориж психологлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар ва уларнинг таҳлили илмий манбаларга асосланган ҳолда ёритилган. Шунинг билан бирга стресс ва стрессга барқарорликка яқин бўлган феноменларнинг ўзбек психологлари изланишлари доирасидаги таҳлиллари ҳам келтирилган.
Тадқиқот ишининг иккинчи боби “Талабалар стрессга барқарорлигининг психологик детерминантлари”ни ёритиш масаласига қаратилган бўлиб, унда талабаларда кузатиладиган стресс, стрессга барқарорлик ва унинг детерминантлари ўртасидаги алоқадорлик хусусиятларига доир таҳлилий материаллар баён қилинган. Диссертация ишида талабада намоён бўладиган стрессга барқарорликнинг пихологик детерминантлари бўлган ўз-ўзига баҳо бериш, фрустрацион толерантлик ва копинг стратегия усуллари ва улар ўртасидаги алоқадолик хусусиятларини аниқлаш борасидаги эмперик материаллар таҳлили берилган.
Тадқиқотнинг учинчи боби “Талаба ёшларда стрессга барқарорликни оширишнинг психологик имкониятлари”га бағишланиб, унда талабада стрессга барқарорликни ўрганишнинг амалий жиҳатлари, талабанинг ўз-ўзига баҳосига, фрустрацион толеринтлигига ва унинг копинг стратегиясига таъсир этган ҳолда стрессга барқарорлигини ошириш имконини берувчи коррекцион тренинг дастурининг имкониятлари ёритиб берилган ва бу соҳада янги модел таклиф этилган. Бу эса ишнинг қийматини янада оширади.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, доцент в.б. Н.З.Исмоилова томонидан тайёрланган “Стрессга барқарорликни оширишнинг психологик детерминантлари” номли монографияси қўйилган талабларга жавоб беради ҳамда уни нашрга тавсия қиламан.