солиқ текширувларини ўтказишда шахсан ёки ўз вакили орқали иштирок этиш;
солиқ текширувини амалга оширувчи солиқ органларига солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросига тааллуқли масалалар бўйича тушунтиришлар бериш;
солиқ тўловчи талаб қилиб олинаётган ҳужжатларни солиқ органига тақдим этмасликка ҳақли, агар ушбу ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари олдин солиқ органларига олдинги ўтказилган камерал ёки сайёр солиқ текширувларида ёхуд солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида тақдим этилган бўлса;
экспертни рад этиш ва экспертни ўзи кўрсатган шахслар орасидан тайинлаш тўғрисида илтимос қилиш;
солиқ органи мансабдор шахсининг рухсати билан экспертиза ўтказишда иштирок этиш ва экспертга тушунтиришлар бериш, экспертнинг хулосаси билан танишиш;
камерал солиқ текшируви натижаси бўйича талабномада кўрсатилган тафовутларнинг асосномаси сифатида солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тақдим этиш.
Сайёр солиқ текширувлари ёки солиқ аудитини ўтказишда солиқ тўловчилар қуйидаги ҳолларда солиқ органи мансабдор шахсларини солиқ текширувини ўтказиш учун ҳудудга ва жойларга қўймасликка ҳақли:
сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ва буйруқ нусхаси солиқ тўловчига берилмаган бўлса, солиқ тўловчи уни олишдан бош тортган ҳоллар бундан мустасно;
текширувчи инспектор текширувни тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилмаган, ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатмаган бўлса;
солиқ текширувини ўтказишнинг муддатлари бошланмаган ёки ўтиб кетган бўлса.