6-боб. Психологик хизмат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш
24. Психологик хизмат ходимларига иш ҳақи миқдорлари (лавозим маошлари) қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Таълим муассасаси директори психологик хизмат ходимларини рағбатлантириш мақсадида Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан устамалар, қўшимча ҳақ белгилаши мумкин.
7-боб. Якунловчи қоидалар
26. Психологик хизматнинг тўғри ташкил этилиши ва фаолият юритиши бўйича жавобгарлик таълим муассасаси директорига юклатилади.
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |