3 Ташкилий структура
Бўлим структураси ва штати Филиалнинг амалдаги ташкилий тузилмаси, раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчилар меъёрий сонини ва иш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда Компания бош директори томонидан тасдиқланади.
Бўлим таркибига қуйидагилар киради: бўлим бошлиғи -1 та.
Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш гуруҳи: 1 тоифали мутахассис -1 та, 2 тоифали мутахассис -1 та
Корпоратив мижозларга сотиш гуруҳи: 1 тоифали мутахассис -1 та, сотиш муҳандиси -1та
Ходимлар ўртасида лавозим мажбуриятларини тақсимлаш Бўлим бошлиғи томонидан уларнинг лавозим йўриқномаларига мувофиқ амалга оширилади.
4 Функциялар
Бўлим юқорида белгиланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
4.1 Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими
Барча шахар ва туман телекоммуникация боғламаларида телекоммуникация абонентлари корпоратив мижозларга тарифларида тасдиқланган шартномалар шартлари асосида сервисли хизмат тақдим этади ва ишларни мавофиқлаштиради;
Корпоратив мижозлардан келиб тушган аризаларга асосан филиалнинг потинциал ва мавжуд мижозлари билан шартномалар тузиш;
Технология тизимида потенциал мижозни улаш ва текшириш учун ариза яратади, шунингдек унга уланиш учун зарур бўлган хужжатларни тўплайди;
Функцияларни бажариш билан боғлиқ хужжатларни расмийлаштиради, белгиланган хисоботларни тузади;
Мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича таклифларни шакллантириади.
4.2 Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш гуруҳи:
Янги мижозларни жалб қилиш учун корпоратив сегментнинг кенг полосали хизматларини уланишида иштирок этиш.
Интернет, VPN, IP-телефония ва бошқа телекоммуникация хизматлар кўрсатиш бўйича корпоратив мижозлар билан шартномалар тузиш.
SBMS тизимида потенциал мижозни улаш.
Потенциал мижозларни қидириш ишларини амалга ошириш.
Шартномага қўшимча келишувларни тайёрлаш.
Қўшимча хизматлар кўрсатиш учун корпоратив мижозлардан келган ёзма аризалар ва телефон орқали мурожаат қилган мижозларга хизмат кўрсатиш.
Мижозларнинг қониқиш даражасини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказиш.
- Дебиторлик қарзларни ҳолати ва камайтириш тўғрисида ҳисоботларини юритади мижозларга даъво ва билдиришнома аризаларни тайёрлаш.
- Мижозлар ва потенциал мижозларга хизматларни сотиш бўйича музокаралар олиб бориш
- Мижозлар базасини юритади, уларни сақлаб қолиш ва кенгайтириш устида ишлаш.
- Корпоратив мижозларнинг кенг полосали хизмат кўрсатиш бўйича ёзма равишдаги хабарномалари билан ишлайди, хат ва сўровларга жавоб тайёрлаш.
- Биллинг ва бошқа ахборот тизимлари ёрдамида шартномалар тузиши ва мижозларни қўллаб-қувватлаш ишларини амалга ошириш.
- Кўрсатилган хизматларга ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган тақдирда хизматни тўхтатиб қўйиш/ёқиб бериш ишларини амалга ошириш.
- Мижозларга хизмат кўрсатиш учун тўловни тўлаш учун бирламчи счёт-фактураларни тақдим этади, фойдаланувчининг тариф режаси, логин ва паролини ўзгартириш бўйича вазифаларни бажариш.
- Мижоз хизматларга қизиқиш билдирганда филиалнинг барча хизмат турларини реклама қилади, шунингдек, ушбу турдаги мижоз учун анъанавий бўлган хизматлар ҳақида маълумот бериш.
- Филиалнинг амалдаги қоида ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосланиб, махсус дастурлар, чегирмалар, бонуслар ва бошқа амалдаги акцияларни амалга ошириш бўйича иш олиб бориш.
- Мижозларга хизмат кўрсатишда, кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва узлуксизлиги билан боғлиқ масалалар юзасидан мижозларнинг шикоятларини кўриб чиқиш.
- Мунтазам равишда мижозлар билан алоқаларни юритади, улар билан шартномаларни қайта кўриб чиқади ёки зарур ҳолларда қўшимча шартномалар тузиш.
- Потенциал мижозларга кўрсатиладиган хизматлар, тарифлар, уланиш тартиби, фойдаланиладиган қурилма-ускуналарнинг имкониятлари ва мижозларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар етказади. Зарур ҳолларда ҳужжатларни электрон почта орқали ёки бошқа интерактив усулларда маълумотни юборишни таъминлаш.
- Тезкорлик билан филиалнинг тегишлилиги бўйича хизмат/бўлимларига мижоз томонидан берилган изоҳи ёки сўровлар ҳақида барча олинган маълумотларни етказиш.
- Профессионал даражасини доимий равишда яхшилаш.
- Мижозлар ва ходимлар билан ишбилармонлик мулоқотининг этика қоидаларига риоя қилиш.
4.3 Корпоратив мижозларга сотиш гуруҳи
- Мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнини ташкил этади ва мувофиқлаштиради, молиявий ҳисоб-китоб ҳужжатларни (шартномалар, ҳисобварағалар, ҳисоб-китоб) ўз вақтида ва тўғри бажарилишини таъминлаш.
- Дебитор қарздорликни тезкорлик билан камайтириш бўйича ишларни амалга оширади ва мониторингини ташкил қилади. Дебитор қарздорликлар пайдо бўлиш сабабларини ва ўсишини олдини олиш.
- Хизматлар кўрсатишда онлайн-ариза ва ёзма равишда хабарномаларни ўз вақтида ва тўғри бажарилишини, шу билан бирга бириктирилган қурилмаларни, ҳамда хизматларни амалга ошириш учун шартномаларни рўйхатдан тўғри ўтганлиги ва керакли ҳужжатлар тўпламини назорат қилиш.
- Маълумотлар базаси тизимига маълумотларни тўғри киритилишини назорат қилиш
- Хизматлар кўрсатишда тузилган шартнома шартларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш
- Сотув ва хизмат кўрсатиш режасини шакллантириш учун маълумотларни тақдим этади, туман телекоммуникация боғламалари бўйича сотув режаларини бажарилишини назорат қилиш.
- Янги корпоратив мижозларни жалб қилиш учун фаол сотувларни ташкиллаштириш.
- Ҳулосавий ҳисоботларни мониторингни шакллантиради, назорат қилади ва бўлимнинг кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш
- Сотув ва хизмат кўрсатиш режаларини амалга ошириш учун ҳисоботларни шакллантириш.
- Омбордаги қурилмаларни мониторингини олиб боради, қурилмаларни сотишда реклама ариза маҳсулотларини шакллантириш.
- Сотув ва хизмат кўрсатиш режасини бажариш таҳлилини олиб боради, корпоратив мижозлар қисқариб кетиш таҳлилини, ҳамда юридик шахсларнинг нофаол абонентлар базаси билан ишлашни амалга ошириш.
- Биллинг маълумотлар базаси, JIRA ва Компаниянинг бошқа дастурларига маълумотларни тўғри киритилишини назорат қилиш.
- Мижозларга кўрсатилган хизматлардан қониққанлик даражасини мониторинг қилиш.
- Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган режали тадбирларни амалга ошириш. Потенциал мижозлар тўғрисида ҳисоботларни ишлаб чиқиш.
- Филиалга мижозлардан келиб тушган ёзма равишда эътирозларини кўриб чиқши ва уларга жавоб хатларини тайёрлаш
- Фаолият йўналиши бўйича Филиалнинг ташкилий-маъмурий ҳужжатларини (буйруқлар, фармойишлар в.ҳ) тайёрлаш.
- Сотув ва хизмат кўрсатишдан олинган умумий даромадларга оид зарур ҳисоботларни шакллантириш.
- Хизмат кўрсатишда юзага келадиган зиддиятли вазиятларни ҳал қилиш бўйича чоралар кўриш.
- Корпоратив абонент базасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
- Филилалнинг корпоратив хизматларини сотишдан тушган даромадини ошириш;
- Зарур ҳолларда сотувларни ривожлантириш ва рағбатлантиришни таъминлашга кўмаклашиш;
- Компания томонидан тасдиқланган корпоратив сотув режаларининг бажарилишига кўмаклашишни таъминлаш;
- Абонентларнинг чиқиб кетишини камайтириш бўйича олдини олиш, абонентларнинг дебитор қарздорлик қисқартириш;
- Бўлим кўрсатиш ва сотувлар бўйича ҳисоботларни йиғиш ташкиллаштириш;
- Қўшимча хизматлар кўрсатиш учун корпоратив мижозлардан келган ёзма аризаларнинг ижросини таминлаш;
- Мижозларнинг қониқиш даражасини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказиш;
- Дебиторлик қарзларни қисқартириш буйича мижозлар билан ишларни ташкиллаштириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |