Низом ий номидаги тош кент давлат педагог ика


 Фанлар тизимида фалсафа ва унинг асосий боскичлари



Download 9,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/107
Sana07.03.2022
Hajmi9,08 Mb.
#485362
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   107
Bog'liq
Фалсафанинг умумназарий масалалари copy

1.2. Фанлар тизимида фалсафа ва унинг асосий боскичлари
Фалсафа фани узок тарихий даврларни босиб 
утди. Оламни илмий билиш эхтиёжи ундан турли 
фанлар ажралиб чикишига сабаб булди. 
Табииётшунослик ва инсоншунослик фанларининг шаклланишига илгор 
фалсафий карашлар канчалик ижобий таъсир курсатган булса, 
уз
навбатида 
бошка фанлар, хатто сиёсий ва мафкуравий карашлар хам тарихан фалсафанинг 
фан сифатида шаклланишига уз таъсирини утказиб келмокда.
Фалсафий фикрлар олам ходисотлари сабабли богланишини излаш, 
хакикатни топишга булган одамзотдаги кучли интилиш туфайли ривожланиб 
борди.
Бун га сабаб шуки, жамият бир организм 
(ижтимоий тана) сифатида 
доимо 
харакатда, бир холатдан бош ка холатга утиш жараёнини бошидан 
кечириб туради. Етилган ижтимоий эхтиёжлар инъикоси сифатида бир 
томондан янгича гоялар 
ва ижтимоий хаётга илгарилардан бошкачарок 
ёндашувлар вужудга келиб, жамият аъзоларининг бир кисми улар атрофида 
уюшиб 
харакат 
килсалар, 
эскича-тургун 
фикрлар, 
карашлар, 
гоялар 
таъсиридаги 
одамлар хам уюшиб, ижтимоий тараккиёт 
йулини тусишга 
интиладилар. Мана шу ижтимоий-сиёсий ва гоявий-мафкуравий курашда кайси 
гурух галаба кипишига караб, муайян мамлакат ёки китъапардаги элатлар, 
халклар тараккётнинг янги узанига утиб олишлари, ёки эскисини саклаб колиш 
тарафдорлари голиб келиб, муайян тарихий муддатда жамиятда тургунлик 
холати руй бериши мумкин. А на шу сабабли маълум бир тарихий даврдаги 
билиш 
чегараси (парадигмаси)га мувофик дунёкараш тизимида тубли 
узгаришлар содир булади.
Ф а л с а ф а н и н г ф ан ва
м а ф к у р а би л ан
а л о к а д о р л н г и
14


Дунёкараш 
структурасида билиш 
субъектларининг тубдан янгича 
карашларга эга булиши афсонавий (ва диний) карашлар урнини том маънода 
илмий йуналишлар эгаллай бошлади. Умуман олам ва унга одам муносабатлари 
хакида мифологии ва диний дунёкарашлар доирасига сигмайдиган янгича 
гоялар, нуктаи назарларнинг пайдо булиши натижасида табииётшунослик 
фанлари, сунгра жамиятшунослик, инсоншунослик, техникашунослик фанлари 
юзага келдики, булар олам тугрисидаги анъанавий тасаввурлар урнини эгаллай 
бошлади.
Фалсафий билимлар узининг вужудга келиши ва ривожланиш жараёнида 
табииётш унослик фанлари билан коришиб кетди. Фалсафа горизонтал буйича 
табииётшунослик фанлари билан туташади, вертикал буйича эса ижтимоий- 
гуманитар фанлар сирасига кириб, ё мафкуралашади, ёки мафкуранинг илмий 
йуналиш олиб, реал вокеликка мувофик келишига имкон тугдиради.
Фанлар тизимида фалсафанинг урнини курсатадиган схема
Фалсафа билишнинг турли сохаларидаги маълумотларни йигиб, уларни 
кайта мухокамадан утказади. Шу жараёнда оламнинг янги умумий манзараси 
тугрисидаги тасаввурлар узгариб боради. Масалан, «атом», «модда», «нарса» 
в.б. х,акидаги илмий маълумотлар, энергиянинг сакланиш ва бошкага айланиш, 
бутун дунё тортилиш конунлари каби табииётшунослик фанларига дойр 
туш унчалар фалсафа фанининг илмий салохиягини оширади. Ш уни таъкидлаш 
лозимки, «атом» хакидаги фикр фалсафий карашлар натижаси булса-да, аммо 
унинг мазмун-мохияти экспериментал тарзда табииётшунослик фанлари 
томонидан исботланди. Ернинг думалоклиги, уз уки атрофида айланиши 
тугрисидаги илмий тахминлар хам файласуфлар ижоди эди. Аммо у
15


табииётшунослик фанлари томонидан уз исботини топгач, дунёкарашда 
жиддий узгаришлар содир булди.
Билиш вокеликдаги англанган аник миссий ва тушунчавий тимсолларни 
кабул килиб олиш, хотирада саклаш, кайта ишлаш ва системалаштиришга 
каратилган фаолиятдир. Билимларнинг ривожи ва уларни системага солиш 
жараёнида илм-фан пайдо булади. Мифологик ва диний дунёкараш ишончга 
асосланса, фан куйидаги гамойилларга амал килади. Улар: а) объектив 
(холис)лик тамойили; 
б) рационап шакп аклга мувофик ёки далиллаш 
(исботлаш) тамойили; в) эссенциал йуналиш ёки объектнинг мохиятини очиш 
тамойили; г) билимларни системалаш ёки назарий шаклга солиш тамойили; д) 
илмий хакикатларни текшириш мумкинлиги тамойили.
Фанга дойр бу тамойиллар тулалигича фалсафий билимларни, айникса 
онтология, гносеология, антропология ва методологияга хам тааллуклидир. Шу 
маънода фалсафани илмий билимларнинг бир тури, яъни табииётшунослик 
фанлари каторига киритиш мумкин.
Бирок, фалсафа ижтимоий фан хамдир; жамият, унинг тараккиёт 
конунлари, ижтимоий борлик, индивидуал ва ижтимоий онгни хам урганади. У 
хукукшунослик, сиёсатшунослик, иктисодий фанлар билан хам туташиб 
кетади. Барча ижтимоий фанлар тарихий аспектда муайян мафкура билан узаро 
алокада мавжуд булади. Бинобарин, фалсафанинг бирон-бир окими ижтимоий 
хаёт га м>носабатда 
мафкура билан богланади. 
Ижтимоий ходисаларга 
мафкуравий ёндашув эса маълум даражада уни илмийликдан узоклаштиради. 
Зеро, мафкура ижтимоий борликни муайян социал гурухлар, синфлар, 
миллатлар манфаатлари кузгуси оркасидан караб ифодалашдир. Мафкура 
мазмунини сиёсий гоялар тизими ва амалий харакаглар дастури ташкил этади. 
Мафкуранинг 
фалсафага 
таъсири 
айрим 
фалсафий 
окимлар 
уРтасвда 
муросасиз;
1
ик вазиятини вужудга келтиради. Бу хол бир ижтимоий-иктисодий 
муносабатлардан 
бошкасига 
утилаёгганда 
фалсафага 
нисбатан 
салбий 
ёндашувларни вужудга келтирадики, бу-фалсафани фан сифатида тан олмаслик 
окибатидир. Аммо муайян тарихий даврда мафкура билан богланиб кетган 
фалсафий окимни фалсафа фани билан айнанлаштириб булмайди, яъни айрим 
(булак)—окимни бутун—(фалсафа фани) билан айнанлаштириш хакикатга 
хилофдир.
Шуни хам айтиш керакки, фалсафа барча фанларга у3 таъсирини 
курсатади, 
уларнинг 
далиллари, 
хулосаларини 
синтез 
килиб, 
муайян 
дунёкарашни шакллантиради ва барча фанлар учун методологик асос булиб 
хизмат килади. Бугина эмас, фалсафа хатто мистика ва дин билан хам 
алокадордир. Демак, фалсафа барча йуналишдаги фанлар ва карашларни бир-
16


бирига богловчи, уларни йуналтирувчи алохида хусусиятга зга булган фан
Хамма инсоншунослик (гуманитар) фанларнинг 
тадкикот объекти инсоннинг ички олами, рухи ва бу 
билан боглик булган жамиятнинг маънавияги хамда одамларнинг узаро 
муносабатларининг гоявий асосидир. Бу фанлар одамнинг рухий оламини 
матнларда урганади. Одамзот феъл-атвори имконият даражасидаги узига хос 
матндир.
И нсонш уносликда тадкикотчи жонли одам маънавий олами, унинг рухи 
билан тукнаш келади. Бунда тадкикотчи узи учун кадриятли дунёкараш 
таъсирида иш куради. Хар бир одам узи бир кичик олам, унинг нарса, 
ходисаларга уз карашлари, бахолашлари ва шу асосда муносабат белгилашлари 
мавжуд. Фан, аввало фалсафа бу индивидуалликнинг узига хос шакли ва 
функцияларини урганиши лозим булади. М атнларни уз маъносида англаш ва 
куллаш учун матнни тасдик этиш ва бегона индивиду&тпикка эришиш санъати 
сифатида герменевтика фани шаклланган. Герменевтика фалсафа фанининг 
табиий хусусиятларини туш униш га имкон берадиган услуб (метод)лардан 
биридир. 
М атнларни 
уз 
маъносида талкин 
этиш 
ва бахс-мунозарали 
муносабатлар мохиятини англаш санъати сифатида герменевтика тадкикотнинг 
фалсафий услуб (метод)лари билан «коришиб» кетади хамда узи билишнинг 
рационал боскичига кутарилиб, фалсафа макомига эга булиб колади.
Фалсафа фан сифатида одам билиш фаолиятининг яна бир тури булган 
санъат билан хам алокадордир. Бадиий билиш шахсий таснифга эга булгани 
сабабли, индивидуал хис-хаяжонли компонент «ифода объекти»нинг таркибий 
кисми булиб колади.
Санъат вокеликни образли идрок этиш, шу туфайли у вокеликнинг 
узидаги гузалликни билишга каратилгандир. Санъаткорнинг онгли, узгармас 
карашлари—объектни бир бутунликда англашга каратилади. Санъатдаги 
донолик фалсафадаги каби индивидуаллик билан туташиб кетади. Буюк 
файласуфларнинг асарлари хам санъаткорники каби инсоният гарихининг 
турли даврлари учун куйилган хайкалдек хаётни, оламни бир бутун холатда 
англашга имкон тугдиради. Олам ва одам муносабатларига бир хил каровчи 
санъаткор шахси булмаганидек, фалсафий фикрлашда хам айнан бир хдл шахе 
булмайди. Уларнинг хар кайсисида хам муайян масала (объект)га умумий 
карашлар булиши мумкин, аммо у умумийлик индивидуал шаклда намоён 
булади. Ш унинг учун хам битта файласуф асарларига ихлосманд одамлар хам, 
уларни ёктирмайдиган одамлар хам бир даврда ёнма-ён яшайдилар. Факат 
фалсафада умуман олганда эмоционал (хис-хаяжонли) кувват санъатдагидан 
озрок, 
аммо 
табииётшунослик 
ва 
техникашунослик 
фанларидан 
анча

Download 9,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish