V. Офис менеджер бўлимининг фаолиятини ташкил этиш
12. Офис менеджер бўлимининг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вазирнинг топшириқларига мувофиқ, шунингдек вазирлик иш режалари асосида ташкил этилади.
13. Бўлим бошлиғи:
-Офис менеджер бўлимига бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассиси ишини ташкил қилади ҳамда Офис менеджер бўлимига мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;
Мутахассис, ёрдамчи ва техник ходимлар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлимнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассиснинг иш режасини тасдиқлайди;
вазир ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида қатнашади;
иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хатхабарларни имзолайди.
15. Бош мутахассис:
функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
тегишли давлат органлари, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида бўлим бошлиғига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;
вазир ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;
Ушбу низом ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
16. Бўлим ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар, шунингдек узоқ муддат ишлаганлиги учун тўловлар вазирнинг буйруғига мувофиқ тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |