3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
9. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки томонлама ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳолати ва истиқболлари, шу жумладан мавжуд муаммоли масалалар ҳамда уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ҳақида зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, шунингдек, халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, ратификация қилиш ҳамда тасдиқлаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳаларининг кўриб чиқилиши ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, Ташқи ишлар вазирлигидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати топшириқларининг бажарилиши ҳақидаги ахборотни, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида ўтказиладиган йиғилишлар ва музокараларга зарур ахборот-таҳлилий материалларни, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан бажариладиган ҳамкорлик режаларининг («йўл хариталари») амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни сўраш ва мунтазам олиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида тегишли материаллар ҳамда ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва тайёрлаш мақсадида йиғилишлар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқварувчиси топшириғига биноан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг мажлисларида ҳамда йиғилишларида қатнашиш;
Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишлар, халқаро лойиҳаларда иштирок этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқалар ташкилотлар билан Бўлим ваколатига кирадиган масалалар юзасидан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;
зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни пухта ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентлари, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда келган ҳужжатларни қайтариш;
Бўлимга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларини стажировкага жалб қилиш;
Бўлимнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим белгиланган муддатларда бажарилиши зарур.
10. Бўлим:
ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Бўлим ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайёрланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари кўриб чиқиши учун киритиладиган ҳамда қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини, шунингдек, халқаро шартномалар лойиҳаларининг экспертизадан сифатли ўтказилишини, уларнинг имзолангандан сўнг амалга оширилишининг мониторингини таъминлаш ҳамда Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради;
Бўлим мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |