2-боб. Тариф ставкаларини (лавозим маошларини) белгилаш тартиби 7. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари) санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси (кейинги ўринларда тариф сеткаси деб аталади) асосида белгиланади.
8. Штатлар жадвалини шакллантиришда ишчи касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари ва тариф коэффициентлари ишларни сифатли бажариш учун талаб қилинадиган малакадан (касб бўйича ўртача разряддан) келиб чиққан ҳолда белгиланади.
9. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларининг тармоқ тариф коэффициенти:
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ белгиланган тариф коэффициентлари;
ишларнинг технологик турлари, ишлаб чиқаришлар ва халқ хўжалиги тармоқлари бўйича ишчилар тариф ставкаларини оширишнинг тармоқ коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ходимнинг тегишли лавозими, касби ва малакаси учун белгиланган тариф коэффициентини қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон) Соатбай тариф ставкаси миқдори ходимнинг тариф ставкасини (лавозим маошини) 6 кунлик иш ҳафтаси асосида иш вақти нормал давом этганда иш соатларининг ўртача ойлик сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
3-боб. Қўшимча ҳақ ва устамалар 11. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларининг тариф ставкасига (лавозим маошига) қуйидаги қўшимча ҳақ ва устамалар тўланади:
иш вақтидан ташқари ва дам олиш, байрам кунларида ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда икки баробар миқдорда;
тунги вақтда ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда бир ярим баробар миқдорда;
бир йўла бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик ва хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтирганлик учун — ходим учун асосий касби (лавозими) бўйича белгиланган меҳнат нормасидан ортиқ амалда бажарилган ишлар учун;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария жиҳатидан тозалаш соҳасидаги иш стажининг узлуксизлигини ҳисобга олган ҳолда, тариф ставкасига (лавозим маошига) фоизларда, ҳар ойда белгиланган хизмат муддати учун қуйидаги миқдорларда (тўлаш шартлари ва тартиби маҳаллий ҳужжатлар билан белгиланади):