4-боб. Танловда иштирок этиш тартиби
10. Танловда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ихтиёрий равишда иштирок этишлари мумкин.
Танлов иштирокчилари Халқ таълими вазирлигининг телеграм ижтимоий тармоғидаги 5tashabbus_uyimizda саҳифасига аъзо бўлишлари лозим.
11. Иштирокчилар танловга видеороликларни илова қилишлари зарур.
12. Танловга тақдим этиладиган ижодий иш якка тартибда бажарилган бўлиши шарт.
5-боб. Танлов йўналиши
13. Танловга ўзбек мумтоз адабиёти йўналиши бўйича ижодий ишлар қабул қилинади:
6-боб. Ижодий ишларга қўйиладиган талаблар
14. Танланган мавзу бўйича видеоролик тақдим қилиниши шарт. Видеоролик қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
20 мегабайтдан ошмаган, давомийлиги 5 дақиқа;
ҳар қандай ихтиёрий қурилмада олиш мумкинлиги;
тасвирга олишда алоҳида жойга аҳамият берилиши;
тақдимотда ўзбек адабий тили меъёрларига тўлиқ риоя этилиши;
мавзунинг амалиёт билан боғланганлиги, креативлик, ишнинг услубий жиҳатдан ўзига хослиги;
ўкитувчининг сўз қўллаш маҳорати, адибнинг ўзига хос хусусиятини очиб бера олиши;
ўқувчиларнинг психофизиологик хусусиятлари инобатга олинганлиги, уларда туйғу ва тасаввур уйғота олиши.
7-боб. Танловга ижодий ишларни тақдим этиш тартиби ва
баҳолаш мезонлари
15. Танлов учун ижодий ишлар электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг телеграм ижтимоий тармоғининг 5tashabbus_uyimizda саҳифасида #mumtozadabiyot хэштеги остида тақдим этилади ва ғолиблар www.uzedu.uz сайтига жойлаштирилади.
16. @5tashabbus_uyimizda саҳифасига келиб тушган ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.
17. Электрон шаклда тақдим этилмаган видеороликлар танловда иштирок этмайди.
18. Ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан қуйидаги мезонлар асосида 100 баллик тизимда баҳоланади:
видеороликда ўқувчиларни адабиёт фанига ва бадиий, мумтоз адабиётларни ўқишга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган мавзунинг бойитилганлиги
(1-20 балл);
тақдимотда адабий тил меъёрларига тўлиқ риоя этилиши (1-20 балл);
мавзунинг амалиёт билан боғланганлиги, креативлик, ишнинг услубий жиҳатдан ўзига хослиги (1-30 балл);
ўқитувчининг сўз қўллаш маҳорати, адиб ижодининг ўзига хос хусусиятини очиб бера олиши (1-15 балл);
ўқувчиларнинг психофизиологик хусусиятлари инобатга олинганлиги, уларда туйғу ва тасаввур уйғота олиши (1-15 балл).
Do'stlaringiz bilan baham: |