Низом 1-боб. Умумий қоидалар



Download 49,5 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi49,5 Kb.
#92041
  1   2   3
Bog'liq
nizom-tanlov


УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ ОНА ТИЛИ ВА АДАБИЁТ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА “НУТҚИМИЗДА СЎЗЛАР ЖИЛОСИ” МАВЗУСИДА ИЖОДИЙ ВИДЕОРОЛИКЛАР ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ўртасида “Нутқимизда сўзлар жилоси” мавзусида ижодий видеороликлар танловини (бундан кейинги ўринларда Танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
3. Танлов иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни аниқлаш ташкилотчилар томонидан шакллантирилган Ҳакамлар ҳайъати иштирокида амалга оширилади.
4. Танлов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилади.
5. Танлов ғолибларининг тақдирлашини молиялаштириш билан боғлиқ масалалар Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан амалга оширилади.
6. Халқ таълими вазирлигининг www.uzedu.uz расмий сайти орқали танлов натижалари эълон қилинади.


2-боб. Танловнинг мақсад ва вазифалари

7. Танловнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:


Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларининг адабиёт фанини ўқитишда ўқувчиларни адабиёт фанига ва бадиий, мумтоз адабиётларни ўқишга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган ижодий ишларини қўллаб-қувватлаш;
адабиёт фанини ўқитишни такомиллаштириш орқали китобхонликни тарғиб қилиш ва китоб мутолаасини шакллантириш;
ўзбек тилини асраб-авайлаш, нутқ софлиги ва сўз бойлигини ошириш услубларини кенгайтириш;
умумтаълим мактабларида адабиёт фани ўқитилишининг самарали методлари орқали ўқувчиларда нотиқлик санъатини ривожлантириш;
адабиёт фанини ўқитишнинг замонавий методлари орқали бадиий адабиётнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик орасида янада оммалаштириш.
3-боб. Танловни ўтказиш муддати ва босқичлари

8. Танлов 2020 йилнинг 1 ноябридан 1 декабрига қадар ўтказилади.


9. Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1-босқич: Ижодий ишларни қабул қилиш – 2020 йилнинг 1 ноябридан
20 ноябрига қадар;
2-босқич: Ижодий ишларни экспертлар гуруҳи томонидан кўриб чиқиш ва ҳар бир ҳудуддан энг яхши биттадан ижодий ишларни аниқлаш – 2020 йилнинг 20 ноябридан 30 ноябргача;
3-босқич: Ғолибларни эълон қилиш (ҳар бир ҳудуддан 1 нафардан ғолиб) – 2020 йилнинг 1 декабрь куни.



Download 49,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish