Низом 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Касбий таълим беришни ташкил этиш



Download 73,5 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi73,5 Kb.
#77500
1   2   3   4   5
Bog'liq
УПК низоми

3-боб. Касбий таълим беришни ташкил этиш

12. ЎИЧМ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар


ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан ташкил этилади.
13. Касбий таълим бериш:
ўрта таълим мактабларининг X-XI синфлари ўқувчилари учун ЎИЧМда кундузги таълим шаклида амалга оширилади;
туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузурида ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш, меҳнат ва касбга ўргатиш учун зарур шароит мавжуд бўлган ЎИЧМда ташкил этилади.
14. Касбий таълим бериладиган мактаблар сони ва уларнинг ҳудудий жойлашувидан келиб чиқиб, ЎИЧМнинг филиаллари ташкил этилиши мумкин.
ЎИЧМда касбий таълим бериладиган касблар турига қараб мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъий назар ҳар қандай корхона, ташкилот ва муассаса ёки фермер хўжалиги билан шартнома асосида касбий таълим ташкил этилиши мумкин.
15. ЎИЧМда тасдиқланган таянч ўқув режасига асосан ўқувчиларга ҳафтанинг бир кунида 6 соатдан, ўқув йили давомида жами 408 соат касбий таълим берилади, ҳар ўқув йили якунида X синф ўқувчилари учун 36 соатдан иборат ишлаб чиқариш амалиёти ўтказилади.
16. ЎИЧМда ўқувчиларга махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган мутахассисликлар бўйича касб берилади, уларда касбий билимлар, тадбиркорлик, ишбилармонлик асослари, меҳнат ва касбнинг бошланғич кўникмаларини эгаллашлари, шунингдек уларнинг ўзига хос касбий қобилиятлари ва сифатлари ривожлантирилиши таъминланади.
Касбий таълим ўрта таълим мактаби битирувчиларига йўналишни ихтиёрий танлаш асосида таълимни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларида ёки фаолиятини ишлаб чиқаришда давом эттиришга кўмаклашади.
17. Касбий таълимнинг мазмуни ўқув режаси ва ўқув дастуридан иборат бўлади.

4-боб. Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни

18. ЎИЧМда ўқув йили 2 сентябрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар давом этади ва тўрт чоракка бўлинади.


19. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:
ўқув йилининг давомийлиги - 34 ҳафта;
ҳафтасига бир кунлик дарс машғулотларининг давомийлиги - 6 соат;
дарс машғулотининг давомийлиги - 45 дақиқа;
дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги - 5 - 10 дақиқа.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди.
Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.
20. Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:
кузги таътил – 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
қишки таътил – 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
баҳорги таътил – 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
ёзги таътил (X синфларда) – меҳнат амалиёти тугаган кундан бошлаб
1 сентябргача.
21. Белгиланган меъёрлар бўйича тегишли майдонга эга бўлган ЎИЧМ синфлари тўлиқлиги шаҳарларда 25 нафардан ва қишлоқ жойларда
20 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди.
Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган, олис (тоғли, чўлли) аҳоли пунктларида жойлашган ЎИЧМларда (унинг филиалларида), шунингдек ўқувчилар сони синфларни тўлдиришнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб, ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия бўлимлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
22. Касбий таълимнинг давлат талаблари ўрнатилган тартибда тасдиқланади.
23. Касбий таълим бериш таянч ўқув режаси ва намунавий ўқув дастури асосида амалга оширилади, заруратдан келиб чиқиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
24. Ўқувчиларнинг касбий таълим бўйича билим, кўникма ва малакаларини (компетенция)ларини аниқлаш ва назорат қилиш мақсадида ЎИЧМда қуйидаги назорат турлари олиб борилади:
жорий назорат – ўқувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини мунтазам равишда назорат қилиш учун сўровлар, назорат ишлари ёки тестлар кўринишида ўтказилади;
оралиқ назорат – чорак (ярим йиллик) якунида ўқувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун ўқув дастурининг бир қисми тугаганда амалга оширилади ва у ёзма (амалий) назорат иши ёки тестлар кўринишида олиб борилади;
босқичли назорат – ўқув йили тугаганда оғзаки, ёзма, амалий имтиҳон ҳамда тест синовлари кўринишида амалга оширилиб, унга асосан ўқувчининг якуний баҳоси, рейтинги аниқланади ва ўқувчини кейинги синфга ўтказишга қарор қилинади;
якуний назорат – ўқувчи танлаган мутахассислик бўйича касбий таълим бериш жараёни тугаганидан сўнг якуний давлат аттестацияси шаклида ўтказилади.
Жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назоратларнинг баҳолаш мезонлари
ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
25. ЎИЧМдаги якуний назорат иши ўрта таълим мактаблари якуний давлат аттестациясидан камида бир ҳафта аввал ўтказилади.
26. ЎИЧМни муваффақиятли тугатган ўқувчиларга касб малакаси бўйича давлат намунасидаги ҳужжат берилади. Якуний назоратдан ўта олмаган ўқувчиларга ЎИЧМ томонидан тасдиқланган маълумотнома берилади.
Касб малакаси бўйича давлат намунасидаги ҳужжат шаклини тасдиқлаш
ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
27. ЎИЧМдаги ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ бошқа масалалар таянч ўқув режага мувофиқ белгиланади.


Download 73,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish