Низом 1-боб. Умумий қоидалар



Download 73,5 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi73,5 Kb.
#77500
  1   2   3   4   5
Bog'liq
УПК низоми



Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил __ ________даги
___-сон қарорига
1-ИЛОВА
Халқ таълими тизимидаги ўрта таълим мактабларининг Х-XI синф ўқувчилари учун касбий таълимни ташкил этиш тўғрисида
НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимидаги ўрта таълим мактабларининг Х-XI синф ўқувчилари учун касбий таълим (кейинги ўринларда касбий таълим деб юритилади) беришнинг мақсади, вазифалари ҳамда уни ташкил этиш ва касбий таълим бериш амалга ошириладиган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларининг (кейинги ўринларда ЎИЧМ деб юритилади) фаолияти тартибини белгилайди.


2. ЎИЧМ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
3. Касбий таълим бериш ягона ва узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми бўлиб, ўқувчиларни келажак хаётида касб-ҳунарга бўлган эҳтиёжини қондириш, касбий билим ва кўникмаларини шакллантириш, республика иқтисодиёти тармоқлари учун зарур мутахассисларни тайёрлашни таъминлайди.
Касбий таълим бериш қуйидаги тартибда ташкил этилади:
Касбий таълимнинг асосий йўналишларини белгилаш, давлат талабларини
ва тегишли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, барча бўғинларда касбий таълим бериш тизими мутахассислари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларни
илмий-методик адабиётлар ва ахборот маълумотлари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ЎИЧМ фаолиятини ташкил этиш бошқармаси, Республика таълим маркази ҳамда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан амалга оширилади.
Касбий таълимга қўйиладиган давлат талаблари, ўқув режалари
ва дастурлари, технологиялар ва меъёрий ҳужжатларни амалиётга жорий этиш, шунингдек бевосита ЎИЧМ раҳбарлари ва мутахассисларига услубий ҳамда амалий ёрдам беришга йўналтирилган фаолият Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
4. Касбий таълим олиш халқ таълими тизимидаги ўрта таълим мактабларининг Х-XI синф ўқувчилари учун мажбурий бўлиб, бепул амалга оширилади.
5. Касбий таълим бериш муддати 2 йил бўлиб, ЎИЧМ ва унинг филиаллари базасида амалга оширилади.
6. ЎИЧМ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилигида бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
7. ЎИЧМнинг устави белгиланган тартибда тасдиқланади ва “ягона дарча” марказларида давлат рўйхатидан ўтказилади.
ЎИЧМнинг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
8. ЎИЧМда таълим олиш тилини танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.


Download 73,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish