Низом 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Ўқувчилар соғлиғини муҳофаза қилиш



Download 73,5 Kb.
bet4/5
Sana21.02.2022
Hajmi73,5 Kb.
#77500
1   2   3   4   5
Bog'liq
УПК низоми

5-боб. Ўқувчилар соғлиғини муҳофаза қилиш

28. Ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш ЎИЧМнинг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.


Тиббиёт ходимлари ЎИЧМ раҳбарияти ва педагог ходимлари билан бир қаторда даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена талабларига риоя қилиниши учун масъулдирлар.
29. ЎИЧМ раҳбарияти томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус жой, мебель ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилади.

6-боб. Касбий таълим бериш учун педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

30. Педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, касб маҳоратининг рақобатбардош даражада сақлаб турилиши туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан ташкил этилади ва назорат қилинади.


31. ЎИЧМ раҳбарияти педагогларнинг обрў-эътибори ва ижтимоий мақомини, уларнинг масъулияти ва касб маҳоратини ошириш бўйича аниқ йўналишли ишларни амалга оширади, уларнинг тизимли равишда малака оширишлари ва ўз устида ишлашлари, касбий таълим бериш жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек янги ўқув дастурлари жорий этилиши учун шарт-шароитлар яратади.
32. ЎИЧМ ишлаб чиқариш таълими усталари ва мос касб-ҳунарлар бўйича мутахассислар ўз йўналишлари бўйича олий ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги таълим муассасаларида қайта тайёрловдан ўтадилар ва малака оширадилар.

7-боб. Касбий таълимни бошқариш

33. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаблари 10-11-синфларда ташкил этиладиган касбий таълимни бошқариш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.


34. ЎИЧМга бевосита раҳбарлик қилиш тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан тайинланган директор томонидан амалга оширилади.
ЎИЧМ директори муассасанинг ташкилий-ҳуқуқий, касбий таълим бериш, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва молиявий-хўжалик фаолиятининг ташкил этилишига бевосита масъул ҳисобланади.
35. ЎИЧМда педагогик ва методик кенгашлар тузилади, улар фаолиятининг тартиби, ваколати, ҳуқуқ ва мажбуриятлар доираси, шунингдек касбий таълим иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ЎИЧМнинг намунавий уставида белгиланади ва тартибга солинади.
36. Педагогик кенгаш ЎИЧМ ўқув-тарбия ва касбий таълим бериш жараёнининг ташкил этилишида олий бошқарув органи ҳисобланади.
37. ЎИЧМни аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
38. ЎИЧМнинг раҳбар ва педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш
ва уларга малака тоифалари бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Download 73,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish