14
қолмасликнинг иложи йўқ, уларнинг қилган ишлари ва юритган ҳукмлари
Мусога Робби илҳом қилган ҳукмлардан қолишмайди. Бу зотларнинг ҳаёти ва
мардликлари ҳақида фикр юритар эканмиз, бир нарсага ишонч ҳосил қиламиз:
тақдир уларга қулай бир имконият берган, яъни уларни исталган шаклга солиш
мумкин бўлган материал билан таъминлаган, холос. Агар бундай имконият
берилмаса, уларнинг иқтидори беҳуда кетган бўларди; агар уларда бундай
иқтидор бўлмаса, берилган имконият беҳуда кетган бўларди.
Агар Мусо Бану Исроилни Мисрда қулликда, қибтийларнинг истибдоди
остида ётгани устига келиб қолмаса, бу асоратдан халос қилиш уларни ортидан
эргашишга кўндира олмаган бўларди.
Агар Ромул туғилган пайтида тақдирнинг ҳукмига
ташлаб кетилмаган,
Альба эса унга торлик қилмаган бўлганида, у Римнинг подшоҳи ва давлатнинг
асосчиси бўлмаган бўларди. Агар ўша пайтда форслар мидияликларнинг ҳукми
остида эзилмаган, мидияликлар эса узоқ вақт тинчлик-хотиржамликдан
бўшашиб, нозиклашиб кетмаган бўлганида, Кир бу қадар катта
муваффақиятлар қозонмаган бўларди. Агар Тезей афиналикларнинг бир-
биридан алоҳида яшаётгани устидан чиқиб қолмаса, бу қадар жасорат намоён
қила олмаган бўларди. Хуллас, уларнинг ҳар бирига қулай
имконият насиб
қилиб қолган, бироқ улар ўзининг буюк иқтидори туфайли бу имкониятнинг
асл маъносини кашф қила олишган ва шу туфайли уларнинг Ватани шуҳрат
қозониб, бахт-саодатга эришган.
Кимки бу машҳур инсонлар каби дадиллик билан иш тутса, ҳокимиятни
қўлга киритиши қийин бўлади, аммо уни қўлда тутиб туриши осон бўлади;
қийинлиги шундаки, аввало улар янги тартиб-қоидалар ўрнатиши лозим бўлиб,
бусиз давлатга асос солиш ва унинг хавфсизлигини таъминлашнинг имкони
йўқ.
Аммо билмоқ керакки, эски тартибларни янгиси билан алмаштиришдек
қийин,
юритиш хатарли, муваффақиятли даргумон иш йўқ. Бундай ташаббус
билан чиққан ҳар бир инсонни эски тартибдан манфаатдорларнинг адоватига
ҳамда янги тартибдан манфаатдорларнинг совуққонлигига дуч келади. Бу
совуққонликнинг сабабларидан бири рақибдан қўрқишдир, чунки қонун у
томонда бўлади, яна бири эса янгилик узоқ вақт давом этиб, тажрибада
тасдиқланмагунича унга ишонмайдиган одамларнинг ишончсизлигидир. Эски
тартиб тарафдорлари имкон топилди дегунча бор кучи билан ҳужум қилади,
янгилик тарафдорлари эса сустлик билан мудофаа қилишади,
шунинг учун
уларга суянган одам ўзини хатарга қўяди.
Бу ишни батафсилроқ таҳлил қилишдан аввал бундай ислоҳотчилар ўз
кучига ишонадими ёки четдан кимнингдир қўллаб-қувватлашига боғлиқми –
шуни аниқлаб олиш керак; бошқача қилиб айтганда, улар ўзи бошлаган ишни
охирига етказиш учун кимгадир ялиниши керакми ёки куч ишлатишадими?
Биринчи ҳолатда улар муваффақиятсизликка маҳкум бўлади, иккинчи
ҳолатда эса, яъни улар куч ишлатиши мумкин бўлса, камдан-кам ҳоллардагина
муваффақиятсизликка учрашади. Шунинг учун қуролланган пайғамбарлар
доим енгишган, қуролсизлари эса ҳалок бўлган. Чунки, юқоридагиларга
қўшимча равишда айтиш лозимки, одамларнинг феъл-атвори ўзгариб туришини
15
унутмаслик керак, уларни ўз ғоянгизга оғдириш осон, лекин унда ушлаб туриш
қийин. Шунинг учун халқда ишонч йўқолса, уни ишонишга куч билан мажбур
қилишга тайёр туриш керак. Мусо, Кир, Ромул ва Тезейлар қуролсиз бўлганда,
ўзлари жорий қилган қонунларга узоқ вақт давомида риоя қилинишига эриша
олмаган бўлишарди. Бугунги кунда фра (католик монах)
Жироламо
Савонаролада ҳам худди шундай бўлди: оломон у жорий қилган қонунларга
ишонмай қўйган заҳоти бу қонунлар бекор бўлди, унга ҳануз
ишонаётганларнинг
ишончини
мустаҳкамлаш,
ишонмай
қўйганларни
мажбурлаш учун эса унда ҳеч қандай восита йўқ эди.
Мен бу ерда санаб ўтган одамларнинг йўлида жуда кўп қийинчилик ва
хавф-хатарлар пайдо бўлади, уларни енгиб ўтиш учун эса улкан жасорат,
мардлик ва маҳорат талаб қилинади. Бироқ, мақсад қўлга киритилган бўлса,
подшоҳ қўл остидагиларнинг ҳурматига сазовор бўлган бўлса, ҳасадгўйларни
бартараф қилган бўлса, у узоқ йиллар давомида куч-қудрат, хотиржамлик,
иззат-икром ва бахт-саодатга эришади.
Бундай олий намуналар қаторида мен бироз оддийроқ мисолни ҳам
келтираман ва шунинг ўзи етарли деб ўйлайман.
Мен сиракузлик Гиеронни назарда тутяпман: у оддий фуқароликдан
Сиракуз подшоҳи мартабасига кўтарила олди, ваҳоланки тақдир унга қулай
фурсатдан бошқа ҳеч нарса ато қилмаган эди: Сиракузнинг мазлум аҳолиси уни
ўзига саркарда этиб тайинлади, у эса ўз кучи, ўз меҳнати билан уларнинг
подшоҳига айланди. Гиерон ҳали машҳур бўлмасидан аввал ҳам шу қадар
кучли иқтидор эгаси эдики, қадимий муаллифнинг таъбири айтганда, «nihim illi
seerat ad regnandum praeter regnum» [у подшоҳ бўлиши учун фақат подшоҳлик
етишмас эди, холос]. У эски қўшинни тарқатиб юбориб,
янги лашкар тузди,
эски аҳдномаларни бекор қилиб, янгиларини имзолади. Ўз қўшини ва ўз
иттифоқдошларига эга бўлгач, у бундай пойдевор устида ҳар қандай бинони
қуриб ташлай олар эди. Унинг учун энг қийини – ҳокимиятни эгаллаш бўлса,
энг осони – уни қўлда тутиб туриш эди.
Do'stlaringiz bilan baham: