Никколо Макиавелли


I боб. Давлатлар неча турли бўлади ва улар қандай қўлга киритилади



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/26
Sana24.03.2023
Hajmi0,5 Mb.
#921446
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Никколо Макиавелли. Хукмдор

I боб. Давлатлар неча турли бўлади ва улар қандай қўлга киритилади 
Барча давлатлар, одамлар устидан ҳукмронлик қилган ёки қилаётган барча 
салтанатлар ё республика, ё яккаҳокимлик билан бошқариладиган давлатлар 
бўлган ва ҳозир ҳам шундай. Яккаҳокимлик давлатлари ё мерос қолган (агар 



подшоҳ узоқ вақт ҳукмронлик қилган бўлса), ёки янги бўлиши мумкин. 
Давлатнинг ё ҳаммаси тўлалигича янги бўлиши мумкин – Франческо Сфорца 
учун Милан ана шундайдир; ё унинг босиб олиб, мерос қолган давлатга қўшиб 
олинган бир қисми янги бўлиши мумкин – Испания қироли учун Неаполь 
қироллиги ана шундайдир. Янги давлатлар аҳолиси подшоҳларга бўйсунишга 
кўниккан салтанатларга ҳамда улар азалдан эркин яшаган салтанатларга 
бўлинади; давлатлар ё ўзининг, ё бировнинг қуроли билан, ё тақдирнинг лутфи, 
ё шон-шавкат билан қўлга киритилади. 
II боб. Мерос қолувчи яккаҳокимлик ҳақида 
Мен республикалар ҳақида тўхталиб ўтирмайман, чунки улар ҳақида 
бошқа жойда батафсил сўз юритаман. Бу китобда мен тўғридан-тўғри якка 
ҳукмронлик ҳақида сўз юритаман ҳамда юқорида белгиланган тартибга риоя 
қилган ҳолда подшоҳлар давлатни қандай йўллар билан бошқариши ва уларни 
ўз ҳукми остида ушлаб туриши мумкинлигини таҳлил қиламан. 
Аввало шуни айтаманки, раияти ҳукмрон сулолага ўрганиб қолган ворис 
подшоҳга ҳокимиятни қўлда тутиб туриш янги подшоҳга қараганда анча осон 
кечади, чунки бунинг учун унга аждодларининг тутумини бузмаслик ва 
келгусида янги вазиятларга шошилмай мослашиш кифоядир. Бундай йўл 
тутилса, ҳатто ўртамиёна ҳукмдор ҳам ҳокимиятни қўлдан бой бермайди, фақат 
уни ўта қудратли ва даҳшатли куч ағдариб ташламаса бўлгани. Аммо шундай 
бўлган тақдирда ҳам у босқинчи илк бор хато қилгандаёқ ҳукуматни қайтариб 
олади. 
Бизда, Италияда бунга Феррара герцогини мисол қилиб келтириш мумкин. 
У 1484 йилда венецияликлар, 1510 йилда папа Юлий томонидан етказилган 
мағлубиятдан кейин ҳам тахтдан йиқилмади, чунки унинг авлоди Феррарада 
азалдан ҳукмдор эди. Зеро, тахтга ворис бўлган подшоҳнинг ўз раиятига зулм 
қилишига сабаб ва зарурат камроқ бўлади, чунки улар бусиз ҳам унга садоқат 
кўрсатадилар, ва агар унда халқнинг нафратини қўзғайдиган ҳаддан ортиқ 
разолатлар бўлмаса, фуқаронинг ардоғида бўлиши табиий ҳолдир. Салтанат 
узоқ муддат давом этаётган ва авлоддан авлодга ўтиб келаётган бўлса, бир 
пайтлар юз берган тўнтаришлар ва уларни келтириб чиқарган сабаблар 
унутилади. Аксинча, ҳар бир катта ўзгариш бошқа бир ўзгаришларга йўл очади. 

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish