Никколо Макиавелли


V боб. Эгаллаб олингунча ўз қонунлари бўйича яшаган шаҳар ёки давлатларни қандай бошқариш мумкин



Download 429 Kb.
bet6/27
Sana23.06.2022
Hajmi429 Kb.
#695687
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Ҳукмдор (Макиавелли)

V боб. Эгаллаб олингунча ўз қонунлари бўйича яшаган шаҳар ёки давлатларни қандай бошқариш мумкин

Аввал айтиб ўтилганидек, босиб олинган давлат азал-азалдан эркин яшаган бўлса, унинг ўз қонунлари бор бўлса, уни уч хил йўл билан қўлда тутиб туриш мумкин.


Биринчиси – уни вайрон қилиш; иккинчиси – ўша ерга кўчиб бориб яшаш; учинчиси – фуқароларга ўз қонунлари асосида яшашга имкон бериб, уларга ўлпон (солиқ) солиш, ҳукмдорга дўстона муносабатда бўлишга ваъда берган (қасам ичган) бир неча кишига бошқарувни ишониб топшириш. Бу кишилар ҳукмдорни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдилар, чунки уларга ҳокимиятни ҳукмдор берганини, уларнинг кучи ҳукмдорнинг дўстлиги ва куч‑қудратига боғлиқлигини биладилар. Бундан ташқари, эркин яшашга ўрганган шаҳарни вайрон қилгинг келмаса, уни бошқа бирор йўл билан эмас, айнан шу ерлик фуқаролар орқалигина қўлда тутиб туриш энг осон йўлдир.

Мисол учун, Спарта ва Римни олайлик. Спарталиклар Афина ва Фивада олигархия ўрнатиб, бу икки шаҳарни қўлда тутиб туришди, лекин кейин барибир қўлдан бой беришди. Римликлар эса Капуя, Карфаген ва Нуманцияни қўлда тутиб туриш учун уларни вайрон қилишди ва ўз ҳукми остида сақлаб қолишди. Улар Грецияни худди спарталиклар тутган йўл билан, яъни олигархия ташкил қилиб ушлаб туришга уринишди, фуқароларни эркин қўйиб, ўз қонунларига кўра яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилишмайди, бироқ бу фойда бермади. Натижада бутун Грецияни қўлдан бой бермаслик учун ундаги кўплаб шаҳарларни вайрон қилишга мажбур бўлишди.


Зеро, аслида бир шаҳарни вайрон қилмай туриб, уни ишонч билан қўлда тутиб туришнинг имкони йўқ.
Азалдан эркин яшаган шаҳарни қўлга киритган, аммо унга шафқат қилган кишига ўша шаҳар шафқат қилмайди. У ерда озодлик учун, на вақт, на янги ҳукуматнинг яхшиликлари унуттира олмайдиган эски тузумни тиклаш учун қўзғолон кўтаришга сабаб доим топилади. Нима қилсангиз ҳам, ҳар қанча уринсангиз ҳам, шаҳар аҳлини ажратиб юбормасангиз, тарқатиб юбормасангиз, улар аввалги озодликни ҳам, аввалги тузумни ҳам ҳеч қачон унутишмайди, имкон топилди дегунча уларни тиклашга ҳаракат қилишади. Флоренцияликларнинг қўлига ўтиб қолган Пиза шаҳри аҳолиси орадан юз йил ўтгандан кейин худди шундай қилди.
Шунинг учун ҳукмдорнинг тасарруфида уларнинг кўнглини олиш ва шу йўл билан ўзининг хавфсизлигини таъминлаш учун етарли вақт бўлади. Республикаларда эса аҳвол бошқача: бу ерда ҳаёт қайнайди, адоват ҳам, қасос шавқи ҳам кучли бўлади; бу ерда аввалги озодлик ҳақидаги хотира ҳеч қачон ўлмайди ва ўлиши мумкин ҳам эмас. Шунинг учун уларни қўлда тутиб туришнинг энг тўғри йўли - ё вайрон қилиш, ё у ерга кўчиб боришдир.
Бироқ, агар шаҳар ёки мамлакат бир ҳукмдорнинг қўл остида яшашга ўрганган бўлса, аммо унинг насли қириб юборилган бўлса, бундай шаҳар аҳлининг қурол кўтариши унчалик осон эмас, чунки бир томондан, улар бўйсунишга ўрганган бўлади, иккинчи томондан эса эски ҳукмдорни йўқотгач, улар на янгисини сайлашга келиша олишади, на эркин яшай олишади.

Download 429 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish