Немис ва ўзбек тилларида зооним таркибли фраземалар
Сапаева Р.Б., катта ўқитувчи,
Урганч давлат университети
Немис ва ўзбек тилларидаги ҳайвонот номлари таркибли ибораларни солиштириш бизга биринчи навбатда ушбу халқлар тафакур тарзидаги кўплаб умумийликларни асословчи фактлар тақдим этадики, уларнинг ҳаммаси инсон ва табаит уйғунлиги билан асосланишини кўрасатади. Лекин, муҳими, агар ҳайвонот олами ҳам ижтимоий маъно касб этадиган бўлса, албатта, халқлар тафаккур тарзида ўзгачаликлар кўзга ташланади. Масалан, чўчқа дастлаб ҳар иккала халқ тилида деярли бир хил ‒ салбий маъно касб этган. Кейинчалик чўчқанинг ижтимоий маънога эга бўлиши, яъни мусулмонларда ҳаром саналаши ислом динига ҳамда бошқа дин(лар)га эътиқод қилувчи халқлар ўртасида зооним таркибли иборалар мазмун-моҳиятида ўзгачалик юзага келишига оз бўлса ҳам ҳисса қўшди. Масалан, немис тилида вақт ўтиши билан одатни белгиловчи фразеологик бирликлар ўзининг асл маъносини йўқотди, натижада чўчқа омад, фаровонлик ва бойлик тимсолига айланди: er hat Schwein (ugs.)– у жуда [лаънати] омадли; er hat (großes) Schwein gehabt (ugs.) ‒ у жуда омадли эди; das nenne ich Schwein (ugs.) ‒ бу омад! Хўш, омадли! Бахт шундай келди! Шунга қарамай, немис тилида ҳам салбий маънога эга бўлган чўчқа компонентли кўплаб фразеологик бирликлар мавжуд: armes Schwein (salopp) ‒ бахтсиз камбағал; bluten wie ein Schwein (derb)) ‒ қон кетмоқ; schwitzen wie ein Schwein (derb)- кўп терлаш ва ҳоказо.
Немис ва ўзбек фразеологик бирликларида берилган айиқ (der Bär) образи иккала тилда ҳам умумий жиҳатларга эга. Айиқ катта одамга ўхшаган катта, қўпол ҳайвондир. Ўзбеклар бу ҳайвонни катта жисмоний куч, бепарволик ва мулойимлик, ўзлари учун туриш қобилияти билан боғлашади: ғазабланган айиқ барча тўсиқларни супуриб ташлашга, ҳар қандай рақибни енгишга қодирлини акс эттирган. Айиқ ўзбеклар яшайдиган барча ҳудудларда эмас, асосан, тоғли жойларда учрагани сабабли у билан боғлиқ фразеологик бирликлар ҳам унча кенг эмас. Лекин унинг тоғлик ўзбеклар нутқида полвон деб табуланиши юқоридаги фикрларни асослайди. Худди шу сингари немислар ҳам айиқнинг кучлиги эътибори билан қатор иборалар ижод қилишган: ein Bär von einem Menschen (ugs.) ‒ ҳақиқий айиқ (сўзлашув) (кучли одам ҳақида); er ist stark wie ein Bär ≈ у айиқдек кучли; er ist ein rechter Bär ‒ у ҳақиқий айиқ (сўзлашув, маъқулланмаган).
Esel ‒ эшак. den Esel (zu Grabe) läuten ‒ оёқларини ликиллатмоқ; jemanden auf den Esel setzen (bringen) ‒ кимнингдир жаҳлини чиқармоқ, ақлдан оздирмоқ’; er findet den Esel nicht, auf dem er sitzt ‒ бурнинг тагидагини кўрмаслик; jemanden zum Esel machen ‒ кимгадир фириб бермоқ; das hieße den Esel griechisch lernen ‒ эшакнинг саводини чиқарган каби; ein Esel schimpft den anderen Langohr ‒ бири бошқасига арзийди каби. Бу зооним иштирокидаги иборалар қиёси ҳам ҳар иккала халқ қарашларида умумийликлар кўпроқ эканини кўрсатади Масалан, jemanden auf den Esel setzen (bringen) ибораси айнан “бировни эшакка миндирмоқ” деган маънони англатади. Мисол тариқаси айтиш мумкинки, “Мусулмон шарқида эшакка тескари ўтқазиш жазо тури бўлган. Шу муносабат билан Н.Массенинг қадимги Эрондаги бир одат ҳақидаги маълумоти диққатга сазовордир. У ерда ювғувчи ишини битказиб чиққач, уни тош отиб қувишган, таёқ улоқтиришган”1. Немис ва ўзбек тилларида эшак билан боғлиқ муштарак иборалардан бири Esel Jesus ‒Исонинг эшаги иборасидир. Ўзбек тилида “Исонинг эшаги ..” мақоли кенг тарқалган: “Исонинг эшаги минг марта Каъбага боргани билан эшаклигича қолаверади.” (Тоҳир Малик, “Шайтанат”). Бизнингча, бунда Шайх Саъдийнинг “Гулистон”ида келтирилган:
Хари Исо гараш ба Макка баранд
Чун биёоят ҳануз хар бошад,
яъни “Исонинг эшагини Маккага олиб борган билан, қайтиб яна эшак бўлиб қолаверади” ‒ деган машҳур байтнинг ҳам таъсири бор, албатта. Ўз ўрнида айтиш лозимки, “Гулистон”да эшак билан боғлиқ қатор жумлалар келтирилган бўлиб, улар айни пайтда Шарқ халқларининг эшак ҳақидаги баҳоларини умумлаштириб ифодалай олади. Масалан, “Ки бедав от агарчи лоғардур, Лек бордур семуз эшакдин хўб”; “Айтурларким, ҳайвонотнинг сарвари шердур ва жониварларнинг залили эшакдур. Ҳама оқилларнинг иттифоқи била мардумозор шердин борбардор эшак яхшироқдур”; “Топмағунг дониш аҳли ичра ҳисоб, Бир эшаксен, сенга юк ўлди китоб”, “Динни дунёға сотған эшакдур, балки эшакдин ҳам камракдур”2 ва ҳоказо. Кўриниб турибдики, Шарқ одамларининг ушбу жониворга муносабати фақат салбий оҳанглардан иборат бўлмай, уларда эшакка худонинг бир махлуқи сифатида ачиниш, инсоф, адл нигоҳи билан қараш ҳам ўз аксини топган.
Кўриниб турибдики, зооним таркибли фраземалар ҳар бир халқнинг ҳайвонот дунёси билан муносабати, маълум этник бирлик уларда қайси жиҳатларни яққол илғаши, оламни англашда жонзотлар дунёсини қай даражада восита қила олиш қобилияти, ўз шуурида қандай махлуқотни шакллантира олиши каби кўплаб жиҳатларни ифодалай олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |