ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ НЕЙТРАЛЛАРИНИ ИШ РЕЖИМЛАРИ
Режа:
1. Нейтралллари изоляцияланган 3 фазали тармоқлар
2. Нейтралллари резонанасли уланган 3 фазали тармоқлар
3. Нейтралллари қўзғалмайдиган ва самарали уланган 3 фазали тармоқлар.
Таянч сўз ва иборалар. Ёй ғалтак, улаш усуллари, нейтралларига қўйиладиган талаблар, асосий камчиликлари, нейтрал, нейтралларнинг гурухлари, самарали, кўзғалмайдиган, резонансли уланган, тармоқлар, нейтрали изоляцияланган тармоқлар. Электр қурилмаларининг нейтраллари деб, генератор ёки трансформаторларнинг юлдуз шаклида уланган чўлғамларининг умумий нуқтасига айтилади. Электр машиналари ва трансформаторларини нейтралларини ер билан туташтириш тури, асосан шу қурилманинг изоляцияланиш сифатига, ҳамда коммутация жихозларини танлашга, ўта кучланиш катталигига ва уларни чеклаш усулларига, ер билан бир фаза орқали қисқа туташувдаги токларнинг катталиги, реле ҳимоясининг иш шароитига ва электр тармоқларидаги хавфсизликка ва хоказоларга боғлиқдир. Нейтралларининг иш режимга қараб электр тармоқлари 4 гурухга бўлинади:
1) нейтраллари ерга уланмаган тармоқлар; нейтраллари изоляцияланган тармоқлар;
2) Нейтраллари ерга резонансли уланган тармоқлар;
3) Нейтраллари ерга самарали уланган тармоқлар;
4) Нейтраллари ерга кўзгалмайдиган тармоқлар; 1) нейтраллари ерга уланмаган (изоляцияланган) уч фазали тармоқлар; Кучланиши 3-35 кВ ли тармоқлар ҳамда трансформатор ёки генераторларнинг нейтраллари кириб булар ердан изоляцияланади.
1 Нейтраллари ерга уланмаган (изоляцияланган) уч фазали тармоқлар; а) нормал режим учун; б) А фазасининг ерга туташгандаги режими. Нормал иш режимида Uа=Uв=Uс яъни фазаларининг ерга нисбатан кучланишлари симметрик бўлади. Ерга нисбатан сиғим токлари Iсоа=Iсов=Iсос лар симметрикдир. Бу режимда шикастланмаган фазалар кучланиши ерга нисбатан _3га тенг бўлади. расм 1.б Uв=Uва; Uс=Uса В,С фазаларининг сиғим токларидан _3 марта ошади. ф=0 га тенг бўлади. 2) Нейтраллари ерга резонансли уланган уч фазали тармоқлар; 3-35 кВли тармоқлар ва трансформаторлар ёки генераторларининг нейтраллари ерга ёй сундирувчи ғалтаклар орқали уланади. Нормал холатда ғалтаклардан ток ўтмайди. Фазалардан бири ер билан тўла туташган жойдан сиғим токи Iс билан Il ўтади. Агар Iс= Il (резонанс) бўлса, ерга туташган жой орқали ток ўтмайди. Шикастланмаган жойда ёй хосил бўлмайди ва у билан боғлиқ бўлган хавфли оқибатлар бартараф этилади. Бу ғалтаклар камида учта линия орқали компенсацияланадиган тармоққа уланадиган таoминловчи узлавий подстанцияларга ўрнатилади. Ёй сундирувчи ғалтагининг бўлишини фойдали томони ёй сўнади ва линия ўчмайди. Бу ёй сўндиргич уланган тармоқларда ҳам шикастланмаган фаза кучланишлари га ортади, яъни нетрали изоляцияланган тармоққа ўхшашдир. Нейтраллари ерга самарали уланган тармоқлар Нейтраллари ерга қўзгалмайдиган қилиб уланган тармоқларга 220 ва 380 В ли шиналарда фойдаланилади. 110 КВ ли ва ундан юқори кучланишли қурилмаларда самарали уланади. Самарали улаш ерга бевосита ёки унга катта бўлмаган қаршилик орқали уланади. Асосан бизда 110 кВ тармоқлар ерга кўзгалмайдиган қилиб уланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |