Қўзғалмас ва ҳаракатчан фазаларнинг физик табиатига қараб суюқлик хроматографияси (ҳаракатчан фаза суюқ бўлганида) ва газ хроматографияси (ҳаракатчан фаза газ бўлганида). Суюқлик хроматографиясини ўз навбатида қўзғалмас фазанинг агрегат ҳолатига қараб қаттиқ–суюқ фазали хроматографияга (ҚСХ) (қўзғолмас фаза қаттиқ модда) ва суюқ–суюқ фазали хроматографияга (ССХ) (қўзғалмас фазаси суюқлик) ажратиш мумкин. «Суюқлик–суюқлик» хроматоргафияси (ССХ) кўпинча, тақсимловчи хроматография, деб юритилади. Газ хроматографияси қўзғалмас фазанинг агрегат ҳолатига қараб «газ–адсорбцион» (ГАХ) ва «газ–суюқлик» хроматографиясига (ГСХ) ёки газ тақсимловчи хроматографияга бўлинади.
Сорбция механизмига қараб хроматография молекуляр ва хемосорбцион хроматографияга бўлинади.
Молекуляр хроматографияда қўзғалмас фаза (сорбент) билан ажратилаётган аралашманинг таркибий қисмлари орасидаги ўзаро таъсир кучлари табиати бўйича молекулалараро Ван–дер–Вальс кучларидир. Хемосорбцион хроматографияга ион алмашиш, чўктириш, комплекс ҳосил қилиш (ёки лиганд алмашиш), оксидланиш–қайтарилиш хроматографияси киради. Хемосорбцион хроматографияда тегишли кимёвий реакциялар сорбцияга сабаб бўлади.

Хроматографиялаш усуллари бўйича фронтал, очилтириш (элюент) ва сиқиб чиқариш хроматографияларига бўлинади. Таҳлилий кимёда кўпинча, очилтириш усули қўлланилади.
Хроматографиялаш усуллари бўйича фронтал, очилтириш (элюент) ва сиқиб чиқариш хроматографияларига бўлинади. Таҳлилий кимёда кўпинча, очилтириш усули қўлланилади.
Бажариш техникаси бўйича колонкали (найли) хроматография (қўзғалмас фаза найда жойлаштирилган) ва юза қоғоз хроматографияси ҳамда юпқа қатламли хроматографияларга (қўзғалмас фаза сорбент қоғоз варағига ёки шиша ва металл пластинкага юпқа қатлам қилиб жойлаштирилган) ажратилади.