Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet30/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

Мавҳум қайнаш қатлами – донадор материал қатлами орқали газ ёки суюқлик ўтаётган пайтда, оқимнинг таъсирида барча заррачалар қатлам доирасида хаотик равишда ҳаракат қилади. Бундай ҳолатни қайнаётган суюқликка ўхшатиш мумкин. Қатламдан ўтаётган оқимнинг тезлигига қараб заррачалар оралиғидаги масофа ва қатламнинг ҳажми ўзгаради. Ушбу ҳолат заррачаларнинг муаллақ (сузиб юрувчи) қатлами деб ҳам юритилади.
Пневмотранспорт режими – донадор материал қатлами заррачаларининг газ ёки суюқликнинг юқорига йўналган ҳаракати билан биргаликда силжиши.
Донадор материаллар қатламининг юқорида баён қилинган учта ҳолати 4.1-расмда келтирилган. Маълум бир шароитларда зич қатлам мавҳум қайнаш қатлами ҳолатига, донадор материалларнинг сузиб юрувчи қатлами эса заррачаларнинг транспорт режимига ўтиши ёки тескари ҳолат ҳам юз бериши мумкин.





4.1-расм. Донадор заррачалар қатлами орқали газ(суюқлик) оқими ўтган пайтда унинг турли ҳолатлари схемаси:
а-зич қатлам; б-мавҳум қайнаш қатлами; в-заррачаларнинг пневмотранспорти.

Нефть ва газни қайта ишлаш корхоналарида донадор материалларнинг қўзғолмас ва ҳаракатчан қатламларидан газларни адсорбцион ажратиш, каталитик крекинг, риформинг ва гидротозалаш жараёнларида, мавҳум қайнаш қатламидан эса каталитик крекинг, кокслаш, гидрокрекинг қурилмаларида кенг фойдаланилади.




4.2. ГАЗ ЁКИ СУЮҚЛИКНИНГ ДОНАДОР МАТЕРИАЛНИНГ
ЗИЧ ҚАТЛАМИ ОРҚАЛИ ҲАРАКАТИ

Бир қатор технологик жараёнларда газ, буғ ёки суюқлик оқими сочилувчан донадор материалларнинг зич қатлами орқали ўтказилади (4.1-расм, а). Ишлатиладиган донадор материаллар хилма-хил бўлиб, уларнинг шакли ва ўлчамлари ҳам ҳар хил бўлади. Агар донадор материалларнинг диаметри бир хил бўлса, бир ўлчамли қатлам ва ҳар хил бўлса кўп ўлчамли қатлам дейилади. Бу жараёнларда суюқлик ва газлар донадор материалларнинг орасидан ва каналлардан ўтади. Донадор материалларнинг қатлами гидравлик қаршилик, солиштирма юза, заррачалар орасидаги бўшлиқ ҳажм, заррачаларнинг ўлчами ва шу каби катталиклар билан белгиланади.


Баландлиги Н0 ва кўндаланг кесими юзаси Ғ бўлган донадор зич қатламнинг гидравлик қаршилиги ΔРқ (Н/м2) ни Дарси-Вейсбах тенгламаси ёрдамида аниқлаш мумкин:
, (4.1)

бу ерда -қатламдаги суюқлик оқими ўтадиган каналларнинг узунлиги; – оқимнинг каналлардаги ўртача тезлиги; dЭ – каналларнинг эквивалент диаметри; – қатламнинг қаршилик коэффициенти.


Зич қатлам учун Рейнольдс мезони: , бу ерда W0 – суюқликнинг мавҳум тезлиги; ρ-муҳитнинг зичлиги; μ-муҳитнинг динамик қовушқоқлиги.
Мавҳум тезлик суюқлик ҳажмий сарфини қатламнинг кўндаланг кесими юзасига бўлган нисбатига тенг: W0 = .
Қатлам каналларидаги суюқликнинг ҳақиқий тезлиги:
W = , (4.2)
Бу ерда ε0 – қатламдаги бўш ҳажмнинг улуши.
Донадор материаллар орасида бўш ҳажмнинг қатламнинг ҳажмига нисбати бўш ҳажмнинг улуши (ёки ғоваклилик) дейилади ва ε0 билан белгиланади:
, (4.3)
бу ерда V – донадор қатлам ҳажми; V3 – қатламдаги заррачалар эгаллаган ҳажм; Vб – қатламдаги бўш ҳажм.
Заррачаларнинг солиштирма юзаси ( , м23) ва уларнинг оралиғидаги каналларнинг эквивалент диаметри (dЭ, м) қуйидаги тенгламалар ёрдамида аниқланади:
; (4.4)
, (4.5)

бу ерда d – заррачаларнинг диаметри, м.


Каналларнинг узунлиги қатлам баландлиги Н0 орқали аниқланиши мумкин:
, (4.6)
бу ерда φ - тажриба орқали аниқланадиган коэффициент, φ>1.
dЭ, w, ℓ қийматларини (4.1) тенгламага қўйиб, қуйидаги ифодага эришамиз:
. (4.7)
Ламинар оқим учун қатламнинг қаршилик коэффициенти:
. (4.8)
Бундай ҳолатда:
. (4.9)
(4.9) тенглама ёрдамида суюқлик ёки газнинг ғоваксимон қатлам орқали фильтрлаш пайтида қатламнинг гидравлик қаршилигини аниқлаш мумкин.
Донадор қатламдаги суюқликнинг турбулент оқими учун λқ нинг қиймати аниқлаш жуда қийин вазифа ҳисобланади. Шу сабабдан бундай шароитда ΔРқ нинг қиймати қуйидаги эмпирик тенглама билан топилади:
. (4.10)
Агар қатлам заррачаларининг шакли шарсимон бўлмаса, бундай шароитда (4.7) ва (4.10) тенгламалардан фойдаланишда шаклни белгиловчи катталик ψ – нинг қиймати ҳисобга олиниши керак:
, (4.11)
бу ерда ƒ3 – текширилаётган заррачанинг ҳақиқий юзаси; ƒш – текширилаётган заррачанинг ҳажмига тенг бўлган шарнинг юзаси. Масалан: шарсимон заррачалар учун φ=1; куб учун φ=0,806; цилиндр учун φ=0,69.



Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish