27. Газларнинг таркибидаги бирорта компонентни суюқликлар билан танлаб ютиш жараёни қандай ном билан юритилади?
А) Десорбция. Б) Ректификация. В) Адсорбция.
Г) Экстракция. Д) Абсорбция.
28. Газларнинг таркибидаги битта ёки иккита компонентни қаттиқ жисмлар ёрдамида ютиш жараёни қандай аталади?
А) Абсорбция. Б) Хемосорбция. В) Адсорбция.
Г) Экстракция. Д) Десорбция.
29. Суюқлик ёки қаттиқ жисмда ютилган компонентни ҳайдаб чиқариш жараёни қандай номга эга?
А) Десорбция. Б) Гиперсорбция. В) Абсорбция.
Г) Адсорбция. Д) Қуритиш.
30. Суюқликда эриган моддани бошқа суюқлик билан ажратиб олиш жараёни қандай аталади?
А) Абсорбция. Б) Экстракция. В) Ректификация.
Г) Десорбция. Д) Хемосорбция.
31. Битта фазанинг марказидан модданинг фазаларни ажратувчи юзагача ёки тескари йўналишда (яъни, фазаларни ажратувчи юзадан фазанинг маркази томон) тарқалиши қайси катталик орқали ифода қилинади?
А) Модда узатиш. Б) Модда ўтказиш. В) Модда бериш.
Г) Модда ўтказувчанлик. Д) Модда ташиш.
32. Модданинг бир муҳитдан иккинчи муҳитга фазаларни ажратувчи юза орқали таркалиши қандай ном билан юритилади?
А) Модда бериш. Б) Модда ўтказиш. В) Иссиқлик бериш.
Г) Модда ўтказувчанлик. Д) Термодиффузия.
33. Муҳитлар таркибини ифодалаш учун қўлланган кг/м3 ўлчов бирлиги билан ифодаланган катталик қандай номланади?
А) Моль улуши. Б) Оғирлик улуши. В) Ҳажмий концентрация.
Г) Нисбий концентрация. Д) Ҳажмий улуш.
34. М=КуF∆Уўр тенгламасидаги Ку катталиги қаандай ном билан юритилади?
А) Модда ўтказувчанлик коэффициенти. Б) Модда бериш коэффициенти.
В) Модда ўтказиш коэффициенти. Г) Иссиқлик ўтказиш коэффициенти.
Д) Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти.
Do'stlaringiz bilan baham: |