Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»


АДСОРБЦИЯ ПАЙТИДАГИ МОДДА ЎТКАЗИШ



Download 33,45 Mb.
bet124/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

14.4. АДСОРБЦИЯ ПАЙТИДАГИ МОДДА ЎТКАЗИШ
Адсорбция жараёнидаги модда ўтказиш икки босқичдан иборат бўлади: ташқи диффузия ва ички диффузия. Ташқи диффузиянинг тезлиги асосан жараённинг гидродинамик ҳолати билан, ички диффузиянинг тезлиги эса адсорбентнинг тузилиши ва адсорбцион системанинг физик-кимёвий хоссалари билан белгиланади.
Ташқи модда ўтишининг тезлиги қуйидаги боғлиқлик билан аниқланади:
, (14.7)
бу ерда – ютилган модданинг миқдори; τ – вақт; С – ютилаётган компонентнинг буғ-газ аралашмаси ҳажмидаги концентрацияси; СЮ – ютилаётган компонентнинг адсорбент юзасидаги концентрацияси; β – адсорбентнинг ҳажм бирлигига нисбатан олинган модда бериш коэффициенти.
Ички модда ўтишининг тезлиги эса молекуляр диффузия тенгламаси билан ифодаланади:
, (14.8)
бу ерда DЭ – диффузиянинг эффектив коэффициенти.
Ушбу тенгламани интеграллаш учун бошланғич ва чегара шартларини ҳисобга олиш керак. Одатда жараён давомида DЭ нинг қиймати ўзгармас деб олинади.
Адсорбент донасининг ичидаги модда ўтишининг тезлиги ташқи диффузия орқали модда ўтишининг тезлигига нисбатан анчагина кам бўлади, шу сабабдан кўпинча ютилаётган модданинг адсорбент донаси юзасидаги концентрациясини адсорбтивнинг аралашма ҳажмидаги концентрациясига тенг деб олинади.
Адсорбция пайтида фазаларнинг контакт юзасини аниқлаш амалий жиҳатдан қийин бўлганлиги учун, модда ўтказишнинг асосий тенгламасидаги юза F ўрнига адсорбент иш қатламининг ҳажми V0 дан фойдаланилади. Бундай шароитда бир фазадан иккинчи фазага ўтган модданинг миқдори М қуйидаги тенглама орқали топилади:

M = KyvV0ΔУўpτм = ΔУўpτм , (14.9)


бу ерда Kyv – модда ўтказишнинг ҳажмий коэффициенти; ΔУўp – модда ўтказишнинг ўртача ҳаракатлантирувчи кучи; S – адсорбент қатлами кўндаланг кесимининг юзаси; ℓ0 – адсорбентнинг иш қатлами (ёки адсорбентнинг модда ўтказиш зонаси); τм – адсорбент иш қатлами бўйича адсорбтивнинг тарқалиши (адсорбция фронти) нинг ўтиш вақти.
Модда ўтказишнинг ҳажмий коэффициенти куйидаги тенглама ёрдамида аниқланиши мумкин:
, (14.10)
бу ерда βyv ва βхv – буғ-газ (суюқлик) ва қаттиқ фаза бўйича ҳажмий модда бериш коэффициентлари; m – мувозанат чизиғи оғиш бурчагининг ўртача тангенси.
Адсорбция пайтидаги модда ўтказиш жараёнига ташқи ёки ички диффузиянинг таъсири ҳал қилувчи эканлигини билиш учун Био диффузион мезони қийматидан фойдаланилади. Агар Bi/ ≥30 бўлса, ташқи диффузиянинг тезлиги жуда катта бўлиб, адсорбция жараёнининг тезлиги асосан адсорбент доналари ичидаги диффузия тезлиги билан белгиланади. Мабодо Bi/≤0,1 бўлса, жараённинг умумий тезлиги газ (суюқлик) фазасидаги ташқи диффузия тезлиги орқали аниқланиши мумкин.
Адсорбция жуда мураккаб жараёнлардан бири бўлиб, турли шароитлар учун βyv ва βхv ларни ҳисоблаш учун тенгламалар ишлаб чиқилган. Тадқиқотчилар тамонидан таклиф этилган бир қатор тенгламалар қуйидаги шароитларга мос келади: ички диффузия тезлиги жуда катта; m/βхv ни ҳисобга олмаса ҳам бўлади; Куv≈βуv деб олиш мумкин; газ (суюқлик) оқимининг гидродинамик режими βуv нинг қийматига катта таъсир қилади. Бундай ҳолат учун қуйидаги ҳисоблаш тенгламаларидан фойдаланиш мумкин:
Re = 2–30 бўлганда: Nu/ = 0,725 ReЭ0,47 (Pr/)0,33 ; (14.11)
Re > 30 бўлганда: Nu/ = 0,395 ReЭ0,64 (Pr/)0,33 ; (14.12)
бу ерда Nu/ = – ҳажмий модда бериш коэффициенти орқали ифода қилинган Нуссельт диффузион мезони; – донали қатлам учун Рейнольдс мезони; – Прандтл диффузион мезони; – донали қатлам каналларининг эквивалент диаметри; Dу – газ (суюқлик) фазасидаги диффузия коэффициенти; w0 – газ (суюқлик) фазасининг мавҳум тезлиги; νу – оқимнинг кинематик қовушоқлиги; ε – адсорбент қатламидаги бўш ҳажмнинг улуши; – адсорбент қатламининг солиштирма юзаси.



Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish