Х=100 V/G
бу ерда:
V - йиғгичга йиғилган сувнипг ҳажми, мл.
G - тажриба учун олинган нефт ёки нефт маҳсулотининг тортилган миқдори, г.
Нефт мойлари таркибидаги сувни калций гидридли усул билан аниқлаш
Керакли идишлар ва асбоблар, реактивлар:
Кальций гидрид (герметик ёпиқ идишда сақланади);
Сульфат кислота, зичлиги 1,84 г/см3;
Ишдан мақсад: нефт мойлари таркибидага сув миқдорини калций гидрид иштирокида аниқлаш. Бу усул нефт мойлари таркибидаги сувни калций гидрид билан реакцияга киришишига асосланган:
CaH2 + 2H2O = Ca(OH)2 + 2H2
Газ бюреткасида ажралиб чиқаётган водород миқдорига асосан, текширилаётган мой таркибидага сув миқдори ҳисобланади.
Намуна таркибидаги сув миқдорини аниқлаш учун 1- расмда кўрсатилган асбоб йиғилади. Йиғилган асбобни герметиклиги текширилади. Бунинг учун 6 кран ёрдамида прибор атмосфера билан уланади, 5 кран ёрдамида эса бюретка 7 колба 14 билан уланади. 8-чи асбоб ёрдамида бюреткадаги суюқлик сатҳи шкаладаги нолга келтирилади. 6-чи кран ёпилади, прибор атмосферадан ўчирилади тенглаштирувчи асбобни пастки сатҳигача туширилади ва шу ҳолатда 10 мунут ушлаб турилади. Бунда бюреткадаги суюқлик пастга тушиши ва аниқ бир сатхни кўрсатиши керак. Ана шунда йиғилган асбобни герметиклигига ишонч ҳосил қилинади.
Иш бажариш тартиби. Тскшириладиган мой намунаси хонада 2 соат қолдирилади, сўнгра яхшилаб аралаштирилган ҳолда 1 колбани шлифигача қуйилади ва мойли колба 0,1 г аниқликда тортилади. Мойли колба ва колбани оғирликлари айирмаси асосида мойнинг оғирлиги топилади. Температура ва барометр босими ўлчанади. Реторта 2 га тахминан 1 г калций гидрат солинади ва 3 қопқоққа уланади. Резина трубка ёрдамида колбанинг қопқоғи асбобнинг бошка қисми билан бириктирилади.
Асбобни герметиклиги иккинчи бор текширилгандан сўнг бюреткадаги сув сатҳи нол қийматга келтирилади ва прибор атмосферадан ўчирилади. Сўнгра 2 шлифли ретортани 1800 га бурилади ва текширилаётган мойга калций гидрид солинади. Реакция натижасида ажралаётган водород бюреткага йиғилади. Бунда тснглаштирувчи идиш аста-секин пастга туширилади. 5 минутдан сўнг колбани эҳтиётлик билан чайқатилади ва бюреткадаги сув сатҳи ёзиб олинади, тенглаштирувчи идишдаги суюқлик сатҳи ўзгармаслиги керак. Ажралиб чиқаётган водород ҳажми ўзгармас қийматга келгунча колбани силкитиш жараёиини бир неча марта такрорланади.
Текширилаётган мой намунасидаги сув миқдори ушбу формула ёрдамида ҳисобланади:
бу ерда:
х - намунадаги сув миқдори, % оғирлик.
Vt - температурада бюреткадаги ажралиб чиқаётган водород ҳажми, мл; 0,000804 - нормал шароитда ажралаётган водородни 1 мл эквивалент бўлган сув миқдори;
G - текширилаётган мой намунаси, г.
р -барометрик босим, мм сим. уст.
b- тажриба температурасидаги сув буғлари босими, мм . сим. уст.
t- тажриба температураси, °С.
Do'stlaringiz bilan baham: |