Neft va gaz fakultteti



Download 1,41 Mb.
bet33/47
Sana05.06.2022
Hajmi1,41 Mb.
#637587
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   47
Bog'liq
НГИ да тизимли тахлил ЎУМ

1

2

3

4

5

1500С гача

Гексоген

1,6

Гексоген (заряднинг оғирлиги 0,6-1,05 г)

1,35

1800С гача

Гексоген пластификатор билан (ГФГ-2)

1,6

2000С гача

Октоген пластификатор билан

1,7

Октоген (заряднинг оғирлиги 1,1-1,25 г)

1,67

2200С гача

ГНДС

1,62

Қўрғошин ва ТВВ ларнинг навескаси




2400С гача

ЛГ-4

1,65

2600С гача

НТФ А

1,6

Перфораторларнинг ўлчамига ва ПК-перфоратор зарядининг термобарқарорлигига қараб перфораторлар ЗПК85-150, ЗПК105-150 кўринишда белгиланади. Шашка заряди портловчи моддасининг оғирлиги ЗПК105 учун – 21,5 г, перфораторнинг тешиш қобилияти анча юқори.


Қудуқда кутилган температураларга қараб ДШВ (100 0С гача), ДШТ-165 0С, ДШТ-180, ДШТ-200 детонлаштирувчи шнурлар қўлланилади. Детонлаштирувчи шнурни портлатиш перфораторнинг пастки қисмига ўрнатилган ПВ-4 ёки ВВ-ПД портлатиш патрони таъсирида бажарилади.

Қум аралаш оқим билан (гидропескоструйная)


перфорациялаш

Қум аралаш оқим билан перфорациялаш усули – таркибида маълум миқдорда қум ёки бошка абразив материаллар бўлган суюқлик оқими таъсирида тўсиқлардан каналлар очишга мўлжалланган. Оқим насос-компрессор қувурлар бирикмасида қудуқга тушириладиган қум аралаш оқимли перфораторнинг насадкасидан катта тезликда тизилиб отилиб оқади. Абразив аралашмалар ер юзасига жойлашган қудуқлар олдига ўрнатилган насос агрегатлар ва бошқа асбоблар ёрдамида узатилади.


Қум аралаш оқим перфоратори (АП6М)


Қум аралаш оқим перфоратори пўлатли корпус, насадка узеллари, хвостовик, марказлаштиргич (центратор), перфоратор клапани ва опрасовка клапанидан ташкил топган. Қум аралаш оқимли перфораторларнинг характеристикаси 12.3 жадвалда берилган.


12.3 жадвал
Қум аралаш оқимли (гидропескоструйный) перфораторнинг
характеристикаси



Насадканинг диаметри, мм

Насадкада босимнинг ўзгариши, кгс/см2

Насадкадан тўсиқгача масофа, мм

Суюқликда қумнинг концентрацияси (тўпланиши), г/л

Ишлов бериш вақти канал/шель, мин

Қатлам очаётган суюқлик

Нефт қудуғи

Ҳайдовчи қудуқ

4,5

250-300

15-25

50-200

10-15
30-40

Нефт, қатлам суви

Чучук сув

Перфораторнинг устки қисмига эса перфорациялашдан олдин ўрнатиладиган перфоратор клапани жойлашган. Битта перфоратор ёрдамида бир неча интервални перфорациялаш мумкин. Цемент кўприги (мост)ни ва забойда қолдирилган предметларни емириш учун махсус торцали гидроқумоқимли перфоратор қўлланилади. Қум аралаш оқимли перфорациялашнинг ер ости аслаҳаларига қуйидагилар киради:


- перфораторларни чуқурлик гамма-гамма каротаж усулларига боғлашга мўлжалланган муфта-реперлар;
- узун қувурлар бирикмасини енгиллаштиришга ва перфораторларни мустаҳкамловчи қувурлар бирикмасига бириктиришга хизмат қилучи фиксаторлар;
- кўндаланг ва ҳалқали шеллар тешиш учун мосламалар.
Ер ости аслаҳалар таркибига қатламларни бузишга мўлжалланган 2АН500 ёки 4АН700 насослари (айрим ҳолларда бу насослар цементловчи агрегат ёки бурғилаш насоси сифатида ишлатилиши мумкин), қудуқ оғзи аслаҳалари, қум қориштиргич, фильтрлар, манифольдлар киради.
Насос агрегатларининг сони бир вақтда ишлаётган насадканинг сонига ва улардаги босимнинг ўзгариши билан боғлиқ сарфланадиган суюқликнинг талабига қараб аниқланади.
Одатда, енгил ишларда 2 та, оғир ишларда эса 6 та ва ундан ҳам кўпроқ агрегатлар ишлатилади. Суюқликлардаги қумнинг йиғилиши 5-100 кг/м3 га етиши мумкин. Гидроабразив оқимнинг самарали иши насадкада босимнинг ўзгариши 100 дан 300 кгс/см2 гача бўлганда таъминланади.
Одатда, суюқликнинг сарфи 1-6 л/с бўлганда оқимнинг ўртача тезлиги 200 м/с га тенг. Насадка ўлчамига, босим ўзгаришига ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда бир каналга сарфланадиган ишчи суюқликнинг умумий миқдори 1-7 м3, қумники эса 50-700 кг га тенг.
Бир канални ҳосил қилиш учун 20-30 мин. вақт талаб қилинади. Ҳелли (ёриқли) перфорациялашда бу кўрсаткичлар анча юқори бўлади. Қудуқларнинг чуқурлигига қараб гидроқумоқимли перфорациялашни қўллашнинг чегараси қуйидаги омиллар билан чекланган:
а) перфоратор тушириладиган қувурлар бирикмасининг чидамлилиги (мустаҳкамлиги);
б) насос агрегатлари ва уларнинг сони билан боғлиқ босим ва қувват (куч) нинг ошиши;
в) қудуқ оғзи аслаҳаларига ва монифильдларга берилиши керак бўлган босимларнинг чегараланганлиги;
г) ер ости аслаҳаларидаги резинали зичлагичларнинг термобарқарорлиги;
д) қудуқларнинг чуқурланиши билан очиладиган (тешиладиган) каналлар узунлигининг камайиши юқорида қайд этилган усуллардан ташқари азот гидроқумоқимли (азотогидропескоструйли) перфорациялаш усули ҳам мавжуд. Бу усулнинг асосий моҳияти таркибида абразив материаллари бўлган газ суюқлиги оқими ёрдамида мустаҳкамловчи қувурлар бирикмасидан, цемент ҳалқасидан ва тоғ жинси қатламларидан каналлар, тешиклар қилишдан иборат.
Суюқлашган қум аралашмасига газ қўшиш ҳисобига перфорациялаш каналларининг ўлчамини 1,5-2,0 марта ошириш мумкин.

Торпедали перфоратор – ТПК


Торпедали перфораторлар портловчи снарядлар билан отади. Снаряд мустаҳкамловчи қувурлар бирикмаси деворларини ва цемент ҳалқасини тешиб тоғ жинсига киргандан кейин портлаш намоён бўлади. Айрим ҳолларда улар катта диаметрли тешик очиш билан чегараланади. Бунинг учун портловчи снаряд ўрнига пўлат қуймаси (болванка) ўқлар қўлланилади.


Торпедали перфоратор бир-бири билан муфта ёрдамида уланувчи кабел каллагидан, перфоратор секциясидан ва пойнаклардан ташкил топган. Перфораторларнинг характеристикаси 12.4 жадвалда берилган.

12.4 жадвал


Перфораторларнинг характеристикаси



Перфораторларнинг параметрлари

ТПК-22

ТПК-32

Перфораторларнинг ташқи диаметри, мм

100

108

Стволлар сони

2-6

2-6

Порох камерининг ҳажми, см3

40,5

66-70

Порох зарядларининг оғирлиги, г

26,0

46-49

Зарядлаш зичлиги, г/см3

0,65

0,70

Камарда газнинг ўртача босими, 103 кг/см2

6,0

6,0

Стволлар узунлиги, см

4,2-4,5

4,6

¡қнинг диаметри, мм

32,0

32,0

Перфораторнинг ҳар қайси секциясида стволларни бураб қўймоқ учун резбали уя (гнезда) ва эллипсоид шаклдаги иккита порох камераси жойлашган. Ҳар қайси камера устига снаряднинг мис белбоғини сиқиб қўйиш учун ҳалқали выточка қилинган. Бир вақтнинг ўзида герметиклаштирувчи зичлагич сифатида ҳам хизмат қилади. Секция торцаларидан камерага тешик очилган. Бу тешик орқали электралангалаштиргич (электровоспламенитель) нинг сими ўтказилган.


Ҳар қайси секциянинг иккала томонидан уловчи муфтани, кабел каллагини, пойнакни бураб киргизиш учун резба очилган. Торпедали перфоратор бир, икки ёки уч секцияли қилиб йиғилади. Агар перфоратор бир секциядан кўп бўлган ҳолларда қудуқга уч ўрамли кабелда туширилади. Кейин электралангалаштиргич секциядаги ҳар бир ўрамга уланади.
Перфоратор НБпл 42/20 белгили сочма пластин-нитроглицеринли порох билан зарядланади. Перфоратор снарядида 5г портлатиш моддаси ва потрлатгичи бўлади. Перфоратор снарядининг тузилиши 9.10 расмда берилган. Торпедали перфоратор снаряди мустаҳкамловчи қувурлар бирикмаси деворига, цемент ҳалқасига ва маҳсулдор қатлам ичига анча киргандан кейин копсюл детонатори ишлай бошлайди.

Назорат саволлар





  1. Қудуқлар синашга қандай тайёрланади?

  2. Маҳсулдор қатламларни очишнинг қандай усулларини биласиз?

  3. Маҳсулдор қатламларни иккиламчи очиш қандай амалга оширилади?

  4. Қўлланиш принципларига қараб перфораторлар қандай гуруҳларга бўлинади?

  5. Маҳсулдор қатламлардан нефт ва газ оқимларини чиқаришнинг қандай усулларини биласиз?

  6. Қудуқдаги босимларни компрессор ёрдамида пасайтиришнинг қандай усулларини биласиз?

  7. Мустаҳкамловчи қувурлар бирикмаси қандай перфорацияланади.

  8. Қудуқларни синашнинг асосий мақсади нимадан иборат?

  9. Қудуқларни вақтинча тўҳтатиш ва тугатишнинг асосий моҳияти нимадан иборат?




Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish