Маъруза машғулотининг технологик картаси (7-машғулот)
Босқичлар, вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич. Кириш
(10 минут)
|
1.1. Ўқув машғулотининг мавзу ва режасини ҳамда кутилаётган натижалар маълум қилинади.
|
1.1. Эшитадилар ва ёзиб оладилар.
|
2-босқич. Асосий
(60 минут)
|
2.1. Талабалар эътиборини режадаги саволлар ва улардаги тушунчаларга қаратади ва тезкор савол-жавоб ўтказади.
2.2. Ўқитувчи маърузани баён этишда давом этади.
|
2.1. Талабалар жавоб берадилар.
2.2. Эшитади ва ёзиб боради.
2.3. Эслаб қолади, ёзади.
Ҳар бир саволга жавоб беришга ҳаракат қилади.
Таърифни ёзиб олади, мисоллар келтиради.
|
3-боқич.
Якуний
(10 минут)
|
3.1. Мавзуга якун ясайди ва талабалар эътиборини асосий масалаларга қаратади. Фаол иштирок этган талабалар рағбатлантирилади.
3.2. Мустақил иш учун вазифа: “Ўйинлар назарияси ва оммавий хизмат кўрсатиш асослари”.
|
3.1. Эшитади ва аниқлаштиради.
3.2. Топшириқни ёзиб олади.
|
Нефт ва газ конлари ишини лойихалаштириш.
Нефт ва газ конларини ишга туширишдан олдин уларнинг ишлаш лойихасини тузиб чикиш керак булади. Ишлаш лойихаси конни ишлаш ва ишлатиш усулларини, шу конни жихозлаш лойихаси учун керак буладиган хамма асосий маълумотларни ва асосий технологик курсаткичларни уз ичига олган булиши керак.
Конларни ишлаш усуллари жуда кенг камровли тушунча булиб, катламлардан нефт, газ ва конденсат казиб чикариш суръатлари, кудукларни конда жойлаштириш, уларни ишлатиш технологик режимлари, уюмга хамда кудук тубига таъсир этиш усуллари ва шу каби техник ва технологик жараенларни уз ичига олади. Ишлаш усулларини хисоблаетганда катламда мавжуд булган табиий энергияларни кай бири таъсир этаетганлиги, сунъий таъсир этувчи кучларни куллаш еки кулламасликни назарда тутиш керак.
Умуман килиб олганда, кон очилганидан то у саноат микесида ишга тушгунга кадар бир канча лойихалаш боскичидан утади.
Мавжуд булган "Нефт ва нефтгаз конларини ишлаш коидалари"да курсатилиб утилганидек, хар бир лойихалаш боскичи конни техник ва технологик жихатдан саноат микесида ишлатишга тайерлаб боради.
Одатда геология - кидирув ташкилотлари томонидан топилган янги кон то у саноат микесида ишга тушиб кетгунча конни ишлатишнинг куйидаги лойихалаш боскичларидан утади:
- синов ишлатиш лойихаси;
- синов - саноат ишлашнинг технологик нархи;
- ишлашнинг технологик нархи;
- ишлаш лойихаси;
- аниклаштирилган ишлаш лойихаси;
- ишлаш тахлили.
Хар бир лойихалаш боскичига мос равишда конни жихозлаш буйича лойихалаш ишлари хам олиб борилади. Хамма ишлаш ва ишлатиш лойихаларида куйидагилар назарда тутилган булиши шарт:
- конни (еки млохида бир уюмни) бир текисда бургилаш ишлари;
- тасдикланган нефт, газ ва хамрох компонентларнинг захираларидан омилкорона ва самарали фойдаланиш;
- коннинг энг махсулдор кисмини ишлатиб, колган кисмини ко-
либ кетишига ва захираларни йукотилишига олиб келадиган холатга йул куймаслик;
- конда кушимча кидирув ишлари олиб боришлик;
- куп катламли конларда мустакил ишлатиладиган объектларни асослаб бериш.
Лойиха хужжатлари конда килиниши керак булган курилиш, жихозлаш ишлари, шунингдек асбоб-ускуналар, жихозлар сотиб олиниши учун банк ташкилотлари томонидан пул маблаглари ажратиб бериш учун асос булиб хизмат килади.
Энди хар бир конни ишлаш ва ишлатиш лойиха хужжатлари хакида бироз батафсилрок тухталиб утамиз.
"Синов ишлатиш лойихаси" нефт ва газ конларини лойихалаштиришдаги биринчи боскич булиб, кидирув ишлари тугалланмаган конлар учун тузилади ва ишлатувчи ташкилот оркали тасдикланади. Бу лойиханинг асосий максади ва вазифаси булиб, кондан кидирув ишлари даврида олинган дастлабки маълумотларни кайта текшириш, янги маълумотларни олиш, кон захираларини, хисоблаш учун керакли курсаткичларини аниклаш, ишлаш тизимини асослаб бериш, алохида ишлаши мумкин булган объектларни ажратиб бериш, нефт ва газ олиш имкониятларини, суръатини башорат килиш каби ишлар мулжалланади. Техникавий - иктисодий хисоблашлар бу лойиха ишида энг камида 20 йил муддатини камраб олиши керак.
"Синов ишлатиш лойихаси"да куйидагилар асосланган булиши керак:
а) коннинг бошлангия геологик модели;
б) ишга туширилиши мумкин буладиган кидирув кудукларининг сони ва кон майдонидаги урни; (С тоифа захиралари жойлашган майдонлар учун);
в) ишга тушириладиган ишлатувчи кудукларнинг сони ва кон майдонидаги урни; (С1 тоифа захиралари жойлашган майдонлар учун);
г) бажарилиши керак булган геофизик тадкикотларнинг умумий хажм ва бу иадкикотлар натижасида олиниши керак булган геологик тузилишига таалукли булган маълумотлар;
д) керн, катлам холатда олинган нефт, газ, конденсат намуналарини тажрибахоналарда бажарилган тулик тахлили;
е) мулжалланган барча турдаги кудуклар мажмуи, нефт, газ суюклик олинишининг ва сув хайдашнинг энг максимал кийматлари, конга ишлатилиши керак булган нефт, газ тайерловчи, сув ажратувчи ва наклиет жихозларининг турлари, умумий микдори.
Одатда "Синов ишлатиш лойихаси" 3-5 йилга мулжаллаб тасдикланади, чунки ана шу давр ичида аникланиши керак булган барча маълумотлар аникланади ва лойихалашнинг кейинги боскичига утиш мумкин булади.
"Синов - саноат ишлашнинг технологик тархи" лойихалашдаги иккинчи боскич булиб, одатда "Синов ишлатиш лойихаси"дан кейин бажарилади. "Синов - саноат ишлашнинг технологик тархи"ни бажаришда бундан олдин бажарилган "Синов ишлаш лойихаси" асос килиниб олинади.
Биринчи боскичдаги лойихада бажарилган ишларга иккинчи боскич лойихасида кушимча куйидаги ишлар бажарилади:
- коннинг геологик моделини аниклаштириш асосида захираларни хисоблаш;
- кушимча бургиланган кидирув ва ишлатувчи кудуклар маълумотига асосланган холда катлам курсаткичларини аниклаш, уларни тахлил килиб уртача курсаткичларини хисоблаш;
- коннинг ва кудукларнинг киркимини ойдинлаштириш натижасида узаро богликликларини аниклаш;
- катлам энергиясини аниклаш ва кушимча таъсир этиш усулларини хисоблаш;
- коллекторларнинг хажм - сиркиш курсаткичларини ойдинлаштириш ва шу курсаткичлар асосида катлам турлилиги коэффициенти, утказувчанлик, туйинганлик каби курсаткичларни, шунингдек нефт, газ, конденсат ва катлам сувларининг физикавий-кимевий таркиби, хусусиятларини аниклаш;
- махсус кудукларни бургилаш асосланиб, уларнинг микдори ва урни аникланиши;
- коннинг узлуксиз, омилкорона ва самарали ишлаши учун керак буладиган барча асбоб-ускуналар, жихозларни аниклаш;
- нефт, газ, конденсат олишни, сувланганлик, катлам босими ва газ омилини узгаришини башорат килиш;
- кудукларни ишлатиш усулларини ва бунда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, жихозларни хисоблаш;
- тахминий иктисодий хисоблашлар.
Тайерланган "Синов - саноат технологик тархи" одатда 5-8 йилга мулжалланиб тасдикланади. Баъзи холларда эса, коннинг мавкеи, захираларига караб, шу тузилган технологик тарх ишлаш лойихаси сифатида хам кабул килиниши мумкин.
Конда олиб бориладиган учинчи боскич лойихаси, асосий лойиха булиб "Конни ишлаш лойихаси" дейилади. Бу лойихада аввалги икки боскичда килинган ишларга кушимча килиб куйидаги ишлар бажарилади:
- ишлатиш объектларини ажратиш, уларни ишлаш тизимини ва тартибини белгилаб бериш;
- ишловчи объектларини ажратиш, уларни ишлаш тизимини ва тартибини белгилаб бериш;
- ишловчи ва хайдовчи кудуклар сони, уларни кон майдонидаги урни, тешиш ораликларини хисоблаш;
- катламга таъсир этиш усуллари ва таъсир этиш омилларини танлаш;
- объектларни ишлаш тартибини аниклаш;
- нефт, газ суюклик казиб олиш микдори, суръати ва узгариши, шунингдек катламга сикиб чикарувчи омилларни хайдаш микдори, суръати ва узгариши коннинг ишлаш даврини охиригача тулик хисобланади;
- амалга оширилаетган ишлаш тизими самарадорлигини ошириш буйича хисоблашлар;
- нефт казиб чикаришни ошириш учун кулланилиши мумкин булган физикавий-кимевий, иссиклик ва бошка усулларни хисоблаб чикиш;
- кудукларда ишлатилиши мумкин булган кудук ичи ва кудук усти асбоб-ускуналари, жихозларини танлаб бериш;
- кудукларни ишлатиш давридаги булиши мумкин булган кийинчиликларни олдини олиш тадбирларини тайерлаш;
- кон ичида махсулот йигиш ва тайерлаш тизимига булган талаблар буйича хисоблашларни бажариш;
- катлам босимини ушлаб туриш учун тайерланган тизимга булган талабалар буйича хисоблашларни бажариш;
- кудукларни тузилишига, бургилаш ишларига, катламларни очиш ва кудукларни ишга туширишга булган талаблар буйича хисоблашларни бажариш;
- конларда бошкариш ва назорат килиш ишлари буйича тадбирлар ишлаб чикариш;
- фойдали казилмалардан унумли фойдаланиш, захираларни олиш коэффициентини таъминлаш, атроф-мухитни химоялаш ишлари буйича тадбирлар ишлаб чикиш.
Санаб утилган талаблардан куриниб турибтики, "Конни ишлаш лойихаси" асосий лойихавий хужжат булиб, у "Конни жихозлаш ва куриш лойихаси" билан биргаликда конни ишлаш ва ишлатиш учун асосий хужжат хамда дастур булиб хизмат килади. Бу лойихадаги хисоблашлар кони ишлаш даврини тугалланганига кадар олиб борилади. Бу хисоблашларда коннинг асосий технологик курсаткичлари
- нефт, газ, конденсат ва сув олиш микдори ва суръати, катлам босимини узгариши, сувланганлик, газ омили ва бошка курсаткичлар конни ишлаш даврида кандай узгариши башорат килинади.
"Конни ишлаш лойихаси" шу конни ишлатувчи корхона учун юкори ташкилот томонидан тасдикланади ва лойиха курсаткичларини бажарилиши доимий назорат остида булади.
Аммо баъзи холларда кон ишлаш курсаткичлари орадан 5-6 йил утгандан сунг лойиха курсаткичларидан фарк, килиб колиши мумкин. Бундай холларда "Кон ишлашини тахлили" деб аталадиган хужжат тайерланади. Бу хужжатда лойиха ва хакикий курсаткичларига маълум тузатмалар, узгартиришлар киритилиши мумкин.
Лойихалаштириш ишларининг сунгги боскичи булиб "Кон ишлаш лойихасига тузатмалар киритиш" деб номланган хужжат тайерланади. Бу лойиха кон ишлашининг сунгги боскичида амалга оширилади. Одатда бу лойиха конда булган сунгги узгартиришларни хисобга олинган холда бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |