Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


-модда. Солиқ солинадиган база



Download 5,75 Mb.
bet29/48
Sana29.04.2022
Hajmi5,75 Mb.
#594413
TuriКодекс
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   48
Bog'liq
soliq-kodeksi

356-модда. Солиқ солинадиган база
Ушбу Кодекснинг 355-моддасига мувофиқ қуйидагилар чегириб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ялпи тушум солиқ солинадиган базадир:
1) давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар;
2) тўлов манбаида солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар тариқасида олинган даромадлар;
3) дивидендлар тариқасида олинган ва қайси юридик шахсдан олинган бўлса, ўша юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар. Муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилаётганда (чиқиб кетганда) ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солинадиган базадан чегирилган даромадларга тўлов манбаида умумий асосларда солиқ солинади;
4) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар. Мазкур даромадларга улар қайси даврда пайдо бўлган бўлса, ўша даврдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўтказилган ҳисоб-китоблар инобатга олинган ҳолда солиқ солиниши керак;
5) кўп оборотли қайтариладиган таранинг қиймати, агар унинг қиймати товарларни (ишлар ва хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг таркибига илгари киритилган бўлса;
6) маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида ва асосий воситаларни тугатишда уларнинг илгари қайта баҳолашлардаги қийматининг камайиши суммасидан ортган қисми ҳисобига олинган бошқа даромадлар;
(356-модданинг биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
(356-модданинг биринчи қисми 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Солиқ солинадиган база ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чегирмалардан ташқари қуйидагилар учун камайтирилади:
(356-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
2) лотерея ўйинларини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасида юридик шахслар учун — ютуқ (мукофот) фондининг суммасига, бироқ тарқатилган чипталарга чиққан ютуқларнинг (мукофотларнинг) умумий суммасидан ортиқ бўлмаган миқдорига;
3) брокерлик ташкилотлари учун — битим суммасидан биржага ўтказиладиган воситачилик йиғими суммасига;
4) воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар учун — реализация қилинган товар улушида товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган база қуйидагиларга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилади:
янги технологик асбоб-ускуналар олишга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказишга, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олишга, бироқ солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига. Солиқ солинадиган базани камайтириш юқорида кўрсатилган харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб, технологик асбоб-ускуна бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб беш йил ичида амалга оширилади;
(356-модданинг учинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларга ипотека кредитлари бўйича бадаллар тўлашга ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга текин йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 10 фоизига.

Download 5,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish