Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси



Download 5,75 Mb.
bet25/48
Sana29.04.2022
Hajmi5,75 Mb.
#594413
TuriКодекс
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   48
Bog'liq
soliq-kodeksi

ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.01 Кичик корхоналар ва микрофирмаларни солиққа тортиш]
351-модда. Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан ушбу Кодекснинг 350-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилганлар ҳамда оилавий корхона мустасно, ягона солиқ тўловини тўлашни назарда тутадиган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини ёки умумбелгиланган солиқлар тўлашни танлашга ҳақли.
(351-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Фаолият кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш учун кейинги ҳисобот даври бошланишига камида бир ой қолганда, янги ташкил этилган микрофирмалар ва кичик корхоналар эса, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмасдан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда ёзма равишда хабардор этади.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда ҳисобот даври тугаганидан сўнг ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинадиган ёзма билдириш асосида кейинги ҳисобот давридан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтади.
Ҳисобот йили тугаши билан ушбу Кодекснинг 350-моддаси учинчи қисмига мувофиқ белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмайдиган ягона солиқ тўловини тўловчилар давлат солиқ хизмати органларига йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тақдим этиладиган ёзма билдириш асосида кейинги ҳисобот йилидан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтади.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган ягона солиқ тўловини тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ўтган ҳисобот йили учун умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида ягона солиқ тўлови юзасидан қайта ҳисоб-китобни амалга оширади. Ягона солиқ тўлови бўйича қайта ҳисоб-китоб, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган тўловчилар томонидан, агар улар ҳисобот йили тугаши билан ушбу Кодекснинг 350-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ҳисобланган, белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмаган бўлса, ягона солиқ тўловини тўлаган ҳисобот даври учун амалга оширилади.
(351-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Ягона солиқ тўлови бўйича қайта ҳисоб-китоб ўтказиш учун ягона солиқ тўловини тўловчилар йил якунлари бўйича ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидагиларни тақдим этадилар:
ушбу Кодексда назарда тутилган шаклда ва тартибда умумбелгиланган солиқларнинг ҳар бир тури бўйича ҳисоб-китобларни;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда ҳисоблаб чиқарилган умумбелгиланган солиқлар суммаси тўғрисидаги маълумотномани.
Умумбелгиланган солиқлар суммаси ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасидан ошиб кетган тақдирда ошган сумма бюджетга тўланиши лозим.
Ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси умумбелгиланган солиқлар суммасидан ошиб кетган тақдирда, бюджет билан қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилмайди.
Ягона солиқ тўлови бўйича қайта ҳисоб-китоб ўтказиш товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчилар билан тегишли қайта ҳисоб-китобларсиз амалга оширилади.
Агар ушбу модда олтинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисоб-китоблар ва маълумотнома:
йил якунлари бўйича ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тақдим этилса, молиявий санкциялар қўлланилмайди;
йил якунлари бўйича ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатидан кечиктириб тақдим этилса, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда молиявий санкциялар қўлланилади.
[
Download 5,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish