1.Шартномалар турлари / Лизинг (молия ижараси)]
[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Лизинг (молия ижараси)]
Молиявий ижара мол-мулкни (молиявий ижара объектини) эгалик қилиш ва фойдаланишга ўн икки ойдан ортиқ муддатга шартнома бўйича топширишда вужудга келадиган ижара муносабатларидир. Бунда молиявий ижара шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:
(21-модданинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижара олувчининг мулкига ўтса;
молиявий ижара шартномасининг муддати молиявий ижара объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлса ёки молиявий ижара объектининг молиявий ижара шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан кам бўлса;
молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, ижарага олувчи молиявий ижара объектини шу ҳуқуқни амалга ошириш санасидаги бозор қийматидан паст нарх бўйича сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса;
молиявий ижара шартномасининг амал қилиши даврида ижара тўловларининг жорий дисконтланган қиймати молиявий ижара объектининг молиявий ижарага топшириш пайтидаги жорий қийматининг 90 фоизидан ошиб кетса. Жорий дисконтланган қиймат бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(21-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
22-модда. Ушбу Кодексда қўлланиладиган бошқа тушунчалар
Ушбу Кодексда қўлланиладиган бошқа тушунчалар:
[СПиТ:
1.Меҳнат ҳуқуқи / Асосий иш жойи]
асосий иш жойи — иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритиши шарт бўлган иш жойи;
асосий фаолият тури — юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти;
(22-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни таҳририда — 2013 й., 52-сон, 685-модда)
биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот — биргаликдаги фаолият натижаси бўлган товарлар (ишлар, хизматлар);
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни асосида тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
бюджетдан ажратиладиган субсидия — давлат томонидан муайян мақсадлар учун бюджет ҳисобидан бериладиган пул маблағлари; солиқ тўловчига муайян мақсадларга йўналтириш шарти билан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар ҳисобига бўшайдиган маблағлар;
(22-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
[СПиТ:
Do'stlaringiz bilan baham: |