Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси



Download 5,75 Mb.
bet24/48
Sana29.04.2022
Hajmi5,75 Mb.
#594413
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48
Bog'liq
soliq-kodeksi

ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.01 Кичик корхоналар ва микрофирмаларни солиққа тортиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.02 Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.04 Нотариусларни солиққа тортиш;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.11 Бошқа ташкилотларни солиққа тортиш]
56-боб. Ягона солиқ тўлови
350-модда. Солиқ тўловчилар
Ягона солиқ тўловини тўловчилар қуйидагилардир:
1) микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилганлар мустасно;
2) ходимларнинг сонидан қатъи назар:
савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;
(350-модда биринчи қисми 2-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
лотереялар ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасидаги юридик шахслар.
3) оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган (ишончли шахс) шерик (иштирокчи) — якка тартибдаги тадбиркор.
(350-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан 3-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Ягона солиқ тўлови қуйидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилмайди:
акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга, бундан махсус печлардан фойдаланган ҳолда энергия тежайдиган замонавий технологиялар асосида пишиқ ғишт ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно;
(350-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
ушбу Кодекснинг 57-бобига мувофиқ ягона ер солиғи ва ушбу Кодекснинг 58-бобига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ тўлаш назарда тутилган фаолият доирасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарга;
маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиси бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналарга.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига ходимларининг сони бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мезонга мос келадиган юридик шахслар киради. Бунда:
ходимларнинг сони ҳисобот йили учун ходимларнинг ўртача йиллик сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;
ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар (шўъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади;
юридик шахсларни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритишда юридик шахснинг асосий фаолият (ихтисослиги) турига тўғри келадиган ходимлар сонининг мезони қабул қилинади.
Солиқ солиш мақсадида савдо ва умумий овқатланиш корхоналари жумласига савдо фаолияти, умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият ўтган ҳисобот йили якунлари бўйича асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар киради.
Қуйидагиларга савдо фаолияти сифатида қаралмайди:
ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот бўлган товарларни реализация қилиш, шу жумладан уларни мустақил юридик шахс бўлмаган фирма дўконлари орқали реализация қилиш;
воситачи, ишончли вакил томонидан воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича товарларни реализация қилиш, шу жумладан давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилиш;
тайёрлов фаолиятини амалга оширувчи корхоналар томонидан товарларни реализация қилиш.
(350-модда бешинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
Умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият деганда кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотини тайёрлаш, реализация қилиш ва уларни истеъмол қилишни ташкил этиш бўйича фаолият тушунилади.
[
Download 5,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish