«Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани неча қисмдан иборат?
Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг негизи беш қисмдан иборат:
1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг умумий масалалари: меҳнатни
муҳофаза қилиш қонунлари асослари, хавфсиз ва соғлом иш
шароитларини ташкил қилиш, меҳнат шароитини таҳлил қилиш;
2. Меҳнат тарбияси, меҳнат самарадорлиги, меҳнат бандлиги.
3. Меҳнат шароити санитарияси ва ишлаб чиқариш гигиенаси;
4. Хавфсизлик техникасининг умуммуҳандислик масалалари;
5. Саноатда ёнғинга қарши кураш чора-тадбирлари.
9. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
Фаннинг мақсади - «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик
кодекси», «Ўзбекистон Республикасининг мехнат тўғрисидаги кодекси»
ва «Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни муҳофазаси тўғрисида» ги
қонуни асосида меҳнатни муҳофаза қилишни ўргатишдир.
Фаннинг вазифаси қуйидагилардан иборат:
- меҳнат фаолияти хавфсизлиги талаби ҳуқуқий саводхонликка
ўргатиш;
- меҳнат фаолияти хавфсизлиги бўйича йўл - йўриқ бериш ва
йўриқномалар тайёрлаш;
- меҳнат шартномаси тушунчалари ва унда меҳнатни муҳофаза
қилиш тамойилларини ўргатиш;
- мутахассисни ишлаб чиқариш шароити билан организм
фаолиятини ўзаро таъсир этиш жараёнларини ўрганишни назарий ва
амалий томондан тайёрлаш;
- меҳнат қонунчилиги, ёшлар, аёллар меҳнати, жароҳатланиш,
бахтсиз ҳодиса сабаблари ва уни бартараф қилиш йўллари, киши
организмига ёруғлик энергияси, иссиқлик шовқин ва тебранишлар
таъсири;
- меҳнат шароитини, ундаги таъсир этувчи омилларни ўрганиш,
уларга баҳо бериш услубларини эгаллаш, иш шароитини соғломлаштириш
тадбир ва чораларини ишлаб чиқиш;
- меҳнат фаолияти даврида иш қобилиятини ўрганиш услубларини
эгаллаш ва ишлаб чиқариш жараёнида чарчашнинг олдини олиш
тадбирларини ишлаб чиқиш;
- умумий ва касб касалликлари келиб чиқишининг олдини олиш
ҳамда ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш мақсадида барча тадбир -чораларни ишлаб чиқиш;
- меҳнат фаолияти хавфсизлигини ўрганишда маънавий-маърифий ва
тарбиявий омилларнинг аҳамиятини ўргатиш;
- яратувчанлик ва бунёдкорликда меҳнатни муҳофаза қилишга доир
хавфсизлик талабларини ўргатиш;
- ёнғин ва электр хавфсизлик талабларини ўрганиш.
10. Фани ўзлаштириш давомида талабалар қандай кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим?
Талаба мустақил равишда меҳнат фаолиятида, фавқулодда вазиятларда,
айниқса ѐнғин вақтида фуқаро ҳаѐт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш,
жароҳатланганларга биринчи тиббий ѐрдам бериш малакаларига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |