Тармоқдан фойдаланувчилар сони миллионлаб ўлчанганида фойдаланувчилар паролларининг тайинланиши ва сақланиши билан бођлиқ фойдаланувчиларни дастлабки руйхатга олиш муолажаси жуда катта ва амалга оширилиши қийин бўлади. Бундай шароитда рақамли сертификатлар асосидаги аутентификациялаш пароллар қўлланишига рационал альтернатива ҳисобланади.
Сертификат олиш учун мижоз сертификация марказига шахсини тасдиқловчи маълумотни ва очиқ калитини тақдим этиши лозим. Зарурий маълумотлар руйхати олинадиган сертификат турига бођлиқ. Сертификацияловчи ташкилот фойдаланувчининг ҳақиқийлиги тасдиђини текширганидан сўнг ўзининг рақамли имзосини очиқ калит ва фойдаланувчи хусусидаги маълумот бўлган файлга жойлаштиради ҳамда ушбу очиқ калитнинг муайян шахсга тегишли эканлигини тасдиқлаган ҳолда фойдаланувчига сертификат беради.
Сертификат электрон шакл бўлиб, таркибида қўйидаги ахборот бўлади:
- ушбу сертификат эгасининг очиқ калити;
- сертификат эгаси хусусидаги маълумот, масалан, исми, электрон почта адреси, ишлайдиган ташкилот номи ва ҳ.;
- ушбу сертификатни берган ташкилот номи;
- сертификацияловчи ташкилотнинг электрон имзоси – ушбу ташкилотнинг махфий калити ёрдамида шифрланган сертификациядаги маълумотлар.
Қатъий аутентификациялаш
Криптографик протоколларида амалга оширилувчи қатъий аутентификациялаш ђояси қуйидагича. Текширилувчи (исботловчи) тараф қандайдир сирни билишини намойиш этган ҳолда текширувчига ўзининг ҳақиқий эканлигини исботлайди. Масалан, бу сир аутентификацион алмашиш тарафлари ўртасида олдиндан хавфсиз усул билан тақсимланган бўлиши мумкин. Сирни билишлик исботи криптографик усул ва воситалардан фойдаланилган ҳолда сўров ва жавоб кетма-кетлиги ёрдамида амалга оширилади.
Бир томонлама аутентификациялаш бир томонга йўналтирилган ахборот алмашинувини кўзда тутади. Аутентификациянинг бу тури қуйидагиларга имкон яратади:
- ахборот алмашинувчининг фақат бир тарафини ҳақиқийлигини тасдиқлаш;
- узатилаётган ахборот яхлитлигининг бузилишини аниқлаш;
- "узатишнинг такрори" типидаги хужумни аниқлаш;
- узатилаётган аутентификацион маълумотлардан фақат текширувчи тараф фойдаланишини кафолатлаш.
Икки томонлама аутентификацилашда бир томонлилигига нисбатан исботловчи тарафга текширувчи тарафнинг қўшимча жавоби бўлади. Бу жавоб текширувчи томонни алоқанинг айнан аутентификация маълумотлари мўлжалланган тараф билан ўрнатилаётганига ишонтириш лозим.
Уч томонлама аутентификациялаш таркибида исботловчи тарафдан текширувчи тарафга қўшимча маълумотлар узатиш мавжуд. Бундай ёндашиш аутентификация ўтказишда вақт белгиларидан фойдаланишдан воз кечишга имкон беради.
"Telegram" loyihasi Pavel Durov tomonidan o'ylab topilgan.TarixiTahrirlashTelegram 2013-yilda aka-uka Nikolay va Pavel Durovlar tomonidan ishlab chiqilgan...
Telegram tezkor xabar almashish vositasi bo'lib, matn xabarlashuvdan tashqari foydalanuvchilar bir-birlariga tasvir, video, audio va har xil fayllar yuborishlari mumkin.
Dastur Google Android, Apple iOS, Microsoft Windows, Blackberry, MacOS, Linuxva Windows Phone uchun mavjud.
2013-yilning oktyabr oyida Telegramda kunlik 100,000 foydalanuvchi bor edi .2014-yil 24-martda Telegram o`zida 35 million oylik va 15 million kunlik foydalanuvchisi borliginie`lon qildi . 2014-yil dekabr oyida Telegram kunlik 1 milliard xabar yuboradigan 50 million foydalanuvchisi borligini va auditoriyasi haftasiga bir millionga ko`payayotganini e'lon qildi. 2018-yil martida Telegram 200millionlik oylik faol foydalanuvchiga erishdi.
. Telegram dasturi MTProto pratakoli asosida ishlaydi
Yuqori himoya «Telegram» aloqaning himoyalangan vasitasi hisoblanadi.