Назарий кисм…


Хаёт фаолияти хавфсизлиги



Download 276,86 Kb.
bet9/9
Sana05.04.2022
Hajmi276,86 Kb.
#529140
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Хаёт фаолияти хавфсизлиги

Меҳнатни муҳофаза қилиш – бу ижтимоий, иқтисодий, санитария – гигиена, меҳнат қонунлари ва ташкилий чора – тадбирлар тизимидан иборат бўлиб, узлуксиз фаолият жараёнида инсон соғлиги ва меҳнат қобилиятини сақлашни таъминлашга қаратилган фандир.
Инсоннинг жамиятни тараққий эттириш ҳамда ишлаб чиқаришни бошқаришда асосий куч эканлигини ҳисобга олиб, унинг ҳавфсизлиги ва соғлигини сақлаш ижтимоий тараққиёт йўлидаги муҳим омил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам саноат корхоналарида маҳсулот етиштириш жараёнида ишлаб чиқариш шароитини яхшилаш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларининг келиб чиқиш манбаларини йўқотиш, шунингдек иш фаолияти инсон учун чарчаш, толиқиш ва касалланиш манбаи бўлмасдан, қувонч ва бахт келтирувчи фаолият бўлишини таъминлашга ҳаракат қилиш зарур.
Саноат корхоналарида тўкис санитария – гигиена шароитларини таъминлаш, оғир қўл кучи билан бажариладиган меҳнатни тугатиш ва касб касалликларини бутунлай йўқотиш чора – тадбирларини амалга ошириш керак, зеро, меҳнат қилиш фақат яшаш воситаси бўлиб қолмасдан, балки ҳаёт талаби бўлиб қолиши керак.
Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий, техник ва санитария – гигиена қоидалари билан белгилаб қўйилган қонунлари қабул қилинган ва янгидан таҳрир қилинган қоидалар умумжаҳон талаблари даражасида ишлаб чиқилмоқда.Ҳар қандай демократик жамиятда шу жамият тараққиёти қай даражада бўлишидан қатъий назар, ўзининг ҳуқуқий манфаатларидан келиб чиқиб ва инсон ҳуқуқларини ҳимоялашга
асосланган қонун асослари,
яъни Конституцияси бўлиши зарур. Бу Конституция, аввало, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу билан бир қаторда иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар ҳам ҳимояланиши керак.
Саноат корхоналарида ҳавфсизлик техникаси, саноат санитарияси ва ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига, меъёр ва тавсияномаларига риоя қилмаслик ишчиларни жароҳатланишга, заҳарланишга ва касб касалликларига олиб келиши мумкин.
Инсон танасининг тери ёки айрим қисмлари ташқи механик, кимёвий, иссиқлик ва электр таъсири натижасида шикастланса, буни жароҳатланиш деб аталади. Жароҳатланишга урилиш натижасида лат ейиш, кесилиш, суяк синиши ва чиқиши, кимёвий ёки иссиқликдан куйиш, иссиқ уриши, совуқ
уриши, ўткир заҳарланиш ва электр токи таъсирида организмнинг баъзи қисмларида ҳаёт фаолиятининг бузилиши киради. Жароҳатланиш тушунчасини бахтсиз ҳодиса деб ҳам юритилади.
Жароҳатланиш уч турга бўлинади. Биринчиси, ишлаб чиқаришда, иш жойида жароҳатланиш, иккинчиси, иш билан боғлиқ, лекин ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган жароҳатланиш ва учинчиси, ишлаб чиқариш ва иш билан боғлиқ бўлмаган жароҳатланиш.
Ишлаб чиқаришда, иш жойларида олинган жароҳатланишга, ишчи маъмурият томонидан буюрилган ишни бажариш чоғида иш жойида, цехда, завод ҳудудида юк ортиш ва юк тушириш ёки баъзи юкларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш вақтида олган жароҳатланишлар киради.
Иккинчи тур жароҳатланишлар ишга бориб – келиш вақтида транспорт воситаларида, командировка вақтида ёки корхона маъмуриятининг топшириғига мувофиқ ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқаридаги баъзи бир ишларни бажарганда олинган жароҳатланишлардан иборат.
Учинчи тур жароҳатланишга маст бўлиш натижасида олинган жароҳатлар, давлат мулкини ўғирлаш ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатлардаги жароҳатланишлар киради.
Бахтсиз ҳодисаларни турларга бўлишдан мақсад, саноат корхонаси ишлаб чиқаришда содир бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодисага жавобгар ҳисобланади. Маъмурият биринчи икки турдаги бахтсиз ҳодиса, яъни жароҳатланишишлаб чиқариш билан боғланган тақдирда жавобгар ҳисобланади ва бахтсиз ҳодисага учраган кишининг жароҳатланиш натижасида йўқотилган кунлари учун тўлиқ ҳақ тўланади.
Агар бахтсиз ҳодиса у маъмурият томонидан ҳавфсиз иш шароитини яратиш соҳасида йўл қўйилган хато орқасида бўлмай, балки ишчининг меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрларига амал қилмаслиги натижасида келиб чиққан бўлса, унда ишчи ҳам маъмурият ходими билан бирга жавобгар ҳисобланади. Бунда моддий тўлов миқдори маъмурият ходими ва ишчининг айбдорлик даражасига қараб белгиланади. Меҳнат қонунларига асосан ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган жароҳатланишдан йўқотилган иш кунларига корхона томонидан ҳақ тўланиши керак деб белгиланган.Саноат санитарияси меъёрларининг бузилиши натижасида ишлаб чиқариш жойларидан ажралиб чиққан зарарли омиллар таъсиридан ишчи касбий заҳарланиш ёки касб касаллигига чалиниши мумкин. Касбий заҳарланиш ишчининг нафас олиш, овқат ҳазм қилиш ёки териси орқали заҳарловчи моддалар таъсир қилиши натижасида келиб чиқиши мумкин.
Касбий заҳарланиш бир смена давомида юз берса, уни ўткир заҳарланиш дейилади, агар узоқ муддат давомида заҳарли моддалар йиғилиши натижасида юз берса, сурункали заҳарланиш дейилади. Сурункали заҳарланиш касб касалликларига олиб келади. Касб касалликларига қониқарсиз иш шароитларида ишлаш натижасида келиб чиқадиган ҳамма касалликлар киради. Масалан, ҳаво босимининг ортиқ ёки кам бўлиши натижасида кессон ёки тоғ касаллиги, саноатда ажралиб чиқадиган чанг таъсиридан пневмокониоз касаллиги, яллиғланиш ва заҳарли моддалар таъсиридан дерматит ва яра касалликлари келиб чиқади.
Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жароҳатланиши ва касб касалликлари тоқат қилиб бўлмайдиган ҳол ҳисобланади. Агар бундай ҳол юз берар экан, уни саноат корхонасида йўл қўйилган ташкилий ва техник хатолар натижаси деб қараш керак.
Шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш корхоналарида юз берган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ҳар томонлама текширилади ва ҳисобга олинади. Текшириш ва ҳисобга олиш умумий ўрнатилган қатъий тартиб асосида олиб борилиши керак. Йўл қўйилган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини ҳисобга олиш ва текшириш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш туфайли бундай бахтсиз ҳодиса ва касб касалликларининг қайтарилишининг олди олинади.
Инсон ҳаётида ҳавонинг аҳамияти жуда катта эканлиги маълум. Унинг кимёвий таркиби, физик хусусиятлари ва таркибида ҳар хил моддаларнинг бўлиши, ҳаводан нафас олиб, меҳнат қилаётган кишилар учун жуда муҳим. Чунки ҳавонинг тозалиги инсон саломатлигини сақловчи муҳим омил ҳисобланади.
Маълумки, инсон учун энг муҳими ҳаво таркибида кислороднинг бўлишидир.
Ҳаво ҳолати унинг босими, зичлиги, ҳарорати, абсолют намлиги, намлик сиғими, нисбий намлиги, иссиқлик сиғими ва бошқалар билан белгиланади.
Ажралиб чиқадиган ҳавони тозалаш уни зарарсизлантиришнинг муҳим босқичи ҳисобланади, шу йўл билан завод ҳудудидаги ва корхона ташқарисидаги ҳаво муҳитининг тозалиги таъминланади. Завод ва фабрика атрофидаги санитария – ҳимоя зоналарида ҳавони ифлосланишдан сақлаш ҳам катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги вақтда ҳаво атмосферасини ифлослантирувчи асосий манба ишлаб чиқариш объектларидир. Кимё саноати буларнинг энг асосийларидан бири ҳисобланади. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳозирги вақтда энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб, бу ишга бутун дунё мутахассислари диққат – эътиборини жалб қилмоқдалар.
Ҳавони чангдан тозалашда турли воситалардан фойдаланилади. Чанг тозалагичларнинг турлари кўп. Уларни қўллаганда асосан чанг тозаловчи аппаратнинг ишлатиш жиҳатидан қулайлигига, унинг чанг тозалаш даражасига ва арзон – қимматлигига қараб танланади.
ГОСТ 949-73 га асосан саноат корхоналари учун керакли газларни суюлтирилган ва юқори босимдаги ҳолатида сақлаш имкониятини берадиган баллонларни кам ҳажмли 0,4-12 л, ўртача 20-50 л ва катта ҳажмли 80-500 л қилиб белгиланган. Баллонларнинг кам ва ўртача ҳажмлари, агар уларнинг ишчи босимлари 10, 15 ва 20 МПа атрофида бўлса, углеродли пўлатдан, юқори босимдагилари эса сифатли никел, хром ва бошқа металлар қўшилган пўлатдан тайёрланади.Баллонларга тўлдирилган газларни бир – биридан фарқлаш учун улар маълум ранглар билан бўялади. Шунингдек керакли белгилар қўйилиб, газнинг номи ёзиб қўйилиши мумкин. Бундан ташқари баллон бўғзининг текис қисмига тайёрлаган заводнинг товар белгиси, тайёрланган ойи ва йили, синалган вақти ва саноатда ҳавфсизликни таъминлаш назорати қоидаларига асосан кейинги синаш даври ёзиб қўйилади.Баллонлар тўлдириш жойларида уларнинг ички босими 0,05 МПа дан кам бўлмаслиги керак. Чунки қолдиқ газ баллонда қандай газ борлигини аниқлаш имконини беради. Агар баллон ацетилен учун мўлжалланган бўлса,
унда қолдиқ газ 0,65 МПа дан кам ва 0,10 МПа дан ортиқ бўлмаслиги керак. Маълум миқдордаги газнинг бўлиши унда қандай газ борлигини аниқлашдан ташқари идишнинг зич ёпилганлигини кафолатлайди ва шунингдек идишга ташқи ҳавонинг кириб, ҳавфли вазият вужудга келишига йўл қўймайди.
Суюлтирилган ва юқори босим остида сиқилган газларни сақлайдиган идишлар хилма – хил тузилишга ва ҳажмга эга бўлади. Уларнинг асосан бир ерга ўрнатилган ва ҳаракатлантириб юргизиш учун мўлжалланган турлари мавжуд.
Ёнғинлар саноат корхоналари, халқ хўжалигининг ҳамма тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва турар жойларда юз бериши мумкин бўлган, етказадиган зарари жиҳатидан табиий офатларга тенглашиши мумкин бўлган ҳодиса ҳисобланади.
Ёнғинлар катта моддий зарар келтириши билан бирга, оғир бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш, куйиш натижасида кишилар ҳаётини олиб кетган ҳоллар кўплаб учрайди.
Шунинг учун ҳам ёнғинга қарши кураш барча фуқароларнинг умумий бурчи ҳисобланади ва бу ишлар давлат миқёсида амалга оширилади.
Умуман ёнғин чиқмаслигини таъминлаш, ёнғин чиққан тақдирда ҳам унинг ривожланиб, тарқалиб кетишининг олдини олиш, моддий бойликларни, инсон саломатлиги ва унинг ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган чора – тадбирлар бўлиб, бу масалалар меҳнатни муҳофаза қилишнинг таркибий қисми ҳисобланади.


Хулоса

Мен ушбу курс лойихасида ректификациялаш жараёнида қўлланиладиган ректификацион курилмани лойихаладим. Одатда, эритмаларни тўла ажратишни фақат ректификация усули таъминлайди. Бу жараён насадкали ёки тарелкали колонналарда ўтказилади. Колоннада буғ ва эритма қарама - қарши йўналишда ҳаракатлантирилади ва ҳар бир тўқнашиш мосламасида буғ конденсацияланса, эритма эса буғнинг конденсацияланиш иссиқлиги ҳисобига қисман буғланади.


Ректификация жараёнини ҳисоблашда қуйидаги тахминлар қабул қилинади:
а) 1 кмоль буғ конденсацияланиш даврида 1 кмоль суюқлик буғланади.
Демак, ректификацион колоннанинг исталган кўндаланг кесимида ҳаракатланаётган буғнинг миқдори бир хилдир;
б) дефлегматорда конденсацияланаётган буғнинг таркиби ўзгармайди. Демак, ректификацион колоннадан чиқиб кетаётган буғнинг таркиби дистиллятникига тенг (yd = xd) бўлади;
в) эритма буғланиши даврида унинг таркиби ўзгармайди. Демак, буғланиш даврида ҳосил бўлган буғнинг таркиби куб қолдиғиникига тенглашади, яъни w = xw).
Мен ушбу курс лойихада ректификация жараёнини ҳисобладим. Хисоблаш жараёнида колоннанинг ҳақиқий баландлигини, тарелкалар сонини, буғнинг ўртача тезлигини, колоннанинг диаметрини, иссиқлик сарфи ва иситувчи буғ сарфини аниқладим. Шунга кўра, колоннанинг ҳақиқий баландлиги – 6,2 м., диаметри – 0,291м, тарелкалар сони – 32 та эканлиги маълум бўлди.

Фойдаланилган адабиётлар.



  1. Юсупбеков Н. Р. Ва бошқалар. Кимёвий технология асосий жараён ва қурилмалари. Т.: Шарқ, 2003. -644 б.

2. Салимов З. Кимёвий технологиянинг асосий жараёнлари ва қурилмалари.Т.: Ўзбекистон, 1994. -366 б.
3. Раҳмонов Т.З., Салимов З.С., Эргашева Д.К. Кимёвий ишлаб
чиқаришнинг асосий жараёнлари ва ускуналари фанидан курс лойиҳасини бажариш бўйиchа услубий қўлланма. Т., 2005. 42 б.
4. Юсупбеков Н.Р., Нурмуҳаммедов Ҳ.С., Исматуллаев П.Р., Зокиров С.Г.,Маннонов У.В. Кимё ва озиқ-овқат саноатларининг асосий жарён ва қурилмаларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш. Т., 2000. 231 б.
5. Исаченко В.П. и др. Теплопередачи. М.: Энергия, 1975. 485 с.
6. Касаткин А.Г. Основные процессы и аппараты химической технологии.М.: Химия, 1976. 464 с.
7. Лебедев П.Д. Теплообменные, сушильные и холодильные установки. М.:Энергия 1972. 320 с.
8. Юсупбеков Н.Р., Нурмуҳаммедов Ҳ.С., Исматуллаев П.Р., Зокиров С.Г.,Маннонов У.В. Кимё ва озиқ-овқат саноатларининг асосий жарён ва қурилмаларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш. Т., 2000. 231 б.
9. Монтаж и эксплуатация теплотехнического оборудования. Под ред. В.А.Горбенко. М.: Изд-во. МЭИ. 2002.
10. Расчет тепломассообмена в промышленных установках,

системах и сооружениях. Под ред. А.Л. Ефимова. М.: Изд-во МЭИ 2001.


11. Ю.Г. Назмеев, В.М. Лавыгин. Теплообменные аппараты ТЭС. М.: Изд-во МЭИ 2002.
12. Л.И. Архипов, В.А. Горбенко, А.Л. Ефимов, А.Г.Илларионов. Сборник задач по тепломассообменным процессам, аппаратам и установкам. М.:
13. Бакластов А.М. Проектирование, монтаж и эксплуатация
теплоиспользующих установок. М., «Энергия», 1970.
14. Цветков Ф.Ф. Тепломассообмен, МЭИ, 2001 г.
15. Бакластов А.М. и др. Проектирование, монтаж и эксплуатация
тепломассообменных установок. М.: Энергоиздат, 1981. -336 с.
16. Бакластов А.М. и др. Промышленные тепломассообменные процессы и установки. М.: Энергоатомиздат, 1986. -328 с.
17. Р.С.Соколов Практичесие работа по химической технологии Москва, 2007г
18. Р.С.Соколов “Химическая технология” , Москва, 2003г
19. В.И.Атрошенко, И.С.Каргин «Технология азотной кислоты изд. «Химия» 1970 г.
20. Позин М.Е. «Расчеты по технологии неорганических веществ». Изд. «Химия», Л.1982 г.

Сайтлар


  1. www.ziyonet.uz

  2. www.kitob.uz

  3. www.twirpx.com

  4. www.masshtab.ru

  5. www.21chemistry.ru

  6. www.chemistry-expo.ru

Download 276,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish