Назарий асослари 1-мавзу. “Инновацион иқтисодиёт” фанига кириш



Download 440,45 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana23.02.2022
Hajmi440,45 Kb.
#168150
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу. “Инновацион иқтисодиёт” фанига кириш

 
 
1.2.1-расм. Жаҳон мамлакатларида иқтисодий ўсишни таъминлашда 
инсон омили – билим ва малаканинг салмоғи (умумий кўрсаткичга 
нисбатан фоиз ҳисобида)”
4

Кучли рақобат шароитида, иқтисодиёт тармоқларининг илғор 
технологиялар ва ишланмаларга эҳтиёжи катта бўлиб, мунтазам ортиб 
4
.Ижтимоийсоҳа иқтисодиёти. Дарслик./И.ф.д., проф. Қ.Х. Абдураҳмонов таҳрири остида. – Т.: 
Иқтисодиёт,2013, 131 бет. 
16
20
64
Жисмоний капитал
Табиий ресурслар Инсон омили


бормоқда. Негаки, ҳозирги замон бозор шароити хўжалик юритувчилардан 
ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш, катта даромад келтирадиган 
сифатли ҳамда харидоргир маҳсулот тайёрлаш имконини берадиган юқори 
технологияларни ўзлаштиришга йўналтиришни талаб қилади. 
Шуни қайд этиш лозимики, республикамизда қабул қилинган қатор 
имтиёз ва преференциялар ҳам инновацион тараққиёт учун хизмат қилади. 
Масалан, инновацион лойиҳалар билан шуғулланаётган илмий муассасаларга 
солиқ имтиёзлар тақдим этилган, шуниси ҳам муҳимки, бундай мақсадларга 
йўналтирилган маблағлар ягона социал тўловдан ташқари барча тўловлардан 
озод этилган.
Жаҳон тажрибасига мувофиқ соҳалар ва ишлаб чиқарувчилар, 
корпорация ва фирмалар давлат билан бир қаторда ўзлари учун керакли бўлган 
амалий илмий тадқиқотларни молиялаштиришлари зарур бўлади, улар амалий 
ишланмаларнинг 30 фоизидан зиёдини, илмий-техник инновацион 
ишланмаларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган улушини молиялаштиришлари 
керак бўлади. Ҳозирги кунда уларнинг молиялаштириш ҳажми 10 фоиздан 
ошмайди. Амалий давлат илмий-техник дастурлар миқёсининг ўзида ушбу 
ишлардан манфаатдор бўлган ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий иштироки 
кутилмоқда. Бу соҳадаги тегишли дастлабки ишлар аллақачон бошлаб 
юборилган.
Мамлакатимизда экспортбоп маҳсулот олиш мақсадида қишлоқ 
хўжалик хомашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича ихчам технологик ишлаб 
чиқаришларни ташкил этиш учун айнан ушбу соҳада муваффақиятли қўллаш 
мумкин бўлган инновациялар мавжуд. 
Бу борада Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Генетика ва 
ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Ўзбекистон Фанлар 
академиясининг “Ботаника” илмий-ишлаб чиқариш маркази, Фарғонадаги 
“Композит” 
масъулияти 
чекланган 
жамияти, 
Р.Шредер 
номидаги 
боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, 
Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот 


институти, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги бошқа кўплаб илмий 
муассасалар ва марказларнинг ишланмалари янгилиги ва долзарблиги билан 
ажралиб туради. Бу субъектлар томонидан бажарилган илмий-тадқиқот 
натижалари мамлакатимизда қатор йиллардан бўён ўтказилаётган 
ярмаркаларга ташриф буюрган фермер ва кичик бизнес вакилларида катта 
қизиқиш уйғотди. 
Ҳозирги кунда бозор иқтисодиёти ишлаб чиқариш кучларининг 
ривожланиши ва корхоналарнинг мустақил фаолият кўрсатишларига кенг 
имкониятлар очиб бериш билан бирга кадрларга, уларнинг билимлари
кўникмалари ва малакаларига катта талаблар қўймоқда. Бир томондан фан-
техника тараққиёти, иккинчи томондан эса замонавий бозор муносабатлари ва 
рақобатчиликнинг ривожланиб бориш шароитларида инновацион фаолият 
билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишни тўғри амалга оширувчи 
мутахассислар муваффақиятга эришиши мумкин. 
Шу муносабат билан 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантириш стратегиясининг бош мақсади: “...мамлакатнинг халқаро 
майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва инновацион жиҳатдан 
тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини 
ривожлантириш ...”
5
ҳисобланади. Бу мақсадга эришишда“... барча даражада 
таълим сифати ва қамровини ошириш, узлуксиз таълим тизимини 
ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизиминининг иқтисодиёт эҳтиёжларига 
мослашувчанлигини таъминлаш”
6
зарур бўлади. 
Машҳур иборада айтилишича “дарахтларнинг ортида ўрмонни кўра 
олиш зарур.” Малакали мутахассис дунё амалиётидаги илғор илмий-тадқиқот 
усулларини ва замонавий технологияларни ўзлаштириш асосида ишлаб 
чиқарилувчи маҳсулот ёки хизматга бўлган талабни ошириш йўлларини 
билиши лозим. Бошқача қилиб айтганда, гап назарий билимларнинг амалий 
тажриба ва кўникмалар билан уйғунлашуви, ёш мутахассиснинг турли 
5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги “2019- 2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича” ПФ-5544-сонФармони 
6
Ўша манба. 


хўжалик шароитларида тез, тўғри ва аниқ қарор қабул қилиши ҳақида 
бормоқда. Фақат шу қобилиятларга эга бўлган мутахассисгина тезда жамиятда 
ўз ўрнини топиб, хизмат пиллапоясида олға қадам ташлаши ва юқори 
лавозимлар сари ҳаракатини бошлаши мумкин. 


Download 440,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish