-Қўшиқ: Ўзбек халқ қўшиғи “Мастоналарга” ижро этади мусиқа маданияти ўқитувчилари. Бошловчи: Мусаффо тонгларда файзу-барака Сохибкор деҳқонлар чиқар далага Қўшиқлар улашар наво яллага Баҳорнинг эркаси-ассалом Наврўз! -Қўшиқ: Навбат шўх яллаларга курс тингловчилари ижросида Бошловчи: Қорликлар қоядан эниб оҳиста, Жилғалар қаҳқаҳа ураверади. Бойчечак ҳидини таратиб аста, Юртим узра шамол келаверади. Қаҳратондан омон қолган майса Дилдираб мақомлар қилаверади Шодлиги ичига сиғмаган бола Қоқигул, исмолоқ тераверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |