9. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
9.1. Томонлар мазкур Шартнома билан уларга юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
9.2. Харидор шартнома мажбуриятларини бузганлик учун у Курувчига:
– мазкур Шартноманинг 3.1.2. ва 4.1 -бандида кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун – ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун бажарилмаган мажбуриятнинг 0,2 фоизи миқдорида, аммо шартнома баҳосининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди;
– қурилиши тугалланган Объектни қабул қилиб олишни Харидор Объект топширишга тайёр эканлиги тўғрисида хабар олган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ кечиктирганлиги учун – ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун бажарилмаган мажбуриятнинг 0,2 фоизи миқдорида, аммо шартнома баҳосининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
9.3. Курувчи шартнома мажбуриятларини бузган тақдирда, у Харидор:
- Объект қурилиши тамом бўлишини кечиктирганлиги учун – ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун бажарилмаган мажбуриятнинг 0,2 фоизи миқдорида, аммо шартнома баҳосининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
10. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
10.1. Мазкур Шартномани ижро этиш давомида келиб чиқадиган низоли масалаларни томонлар музокаралар йўли билан ҳал қиладилар.
10.2. Мазкур Шартнома бўйича низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартибига амал қилиш мажбурийдир. Талабномани кўриб чиқиш муддати талабнома олинган пайтдан бошлаб 10 (ўн) календарь кун.
10.3. Башарти, келишмовчиликлар ва низоларни Томонлар 10 (ўн) календарь кун ичида музокара йўли билан ҳал қилишлари мумкин бўлмаса, ушбу низоларни Томонлар суд тартибида умумий асосларда ҳал қиладилар.
11. АЛОҲИДА ШАРТЛАР
11.1. Объект ва унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллардан фойдаланиш ва ишларнинг кафолатли муддати харидор ва курувчи қурилиши тугалланган Объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзолаган кундан бошлаб 12 ой этиб белгиланади.
Агар Объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида аниқланиб, улар бартараф этилгунга қадар фойдаланишни давом эттириш имконини бермайдиган нуқсонлар аниқланса, у ҳолда кафолат муддати нуқсонларни бартараф этиш даврига узайтирилади. Нуқсонлар курувчи томонидан унинг ўз ҳисобидан бартараф этилади.
Кўрсатиб ўтилган кафолатлар Объект учинчи шахслар томонидан қасддан шикастлантирилиши ҳолларига нисбатан тадбиқ этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |